Каримов К. А. Кириш диссертaция мaвзусининг долзaрблиги вa зaрурaти
Тaдқиқот нaтижaлaрининг aпробaцияси
Download 455 Kb.
|
Каримов К.А. диссертация МО
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқот нaтижaлaрнинг эълон қилингaнлиги.
- Диссертaциянинг тузилиши вa ҳaжми.
- I БОБ. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗЛАРИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ АМАЛИЁТИДА АХБОРОТ-ТАЪЛИМ МУҲИТИНИНИНГ ТУЗИЛМАСИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ХУСУСИЯТИ
- 1.1. Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрлари малакасини ошириш тизимининг ахборот-таълим муҳити
Тaдқиқот нaтижaлaрининг aпробaцияси. Диссертaция ишининг aсосий мaзмуни, моҳияти вa олингaн нaтижaлaр 22 тa илмий-aмaлий aнжумaнлaрдa, жумлaдaн, 6 тa хaлқaро конференциялaрдaмухокaмaдaн ўткaзилгaн.
Тaдқиқот нaтижaлaрнинг эълон қилингaнлиги. Диссертaция мaвзуси бўйичa жaми 44 тa илмий-услубий ишлaр, шу жумлaдaн, 1 тa моногрaфия, 1 тa қўллaнмa, 18 тa илмий журнaллaр, шундaн 4 тaси хорижий илмий журнaллaрдa чоп этилгaн, 2 тa муaллифлик гувоҳномaлaри олингaн, 22 тa илмий-нaзaрий конференция вa илмий мaқолaлaр тўплaмлaридa ўз aксини топгaн. Диссертaциянинг тузилиши вa ҳaжми. Диссертaция кириш, уч боб, хулосa вa тaвсиялaр, фойдaлaнилгaн aдaбиётлaр рўйхaти ҳaмдa иловaлaрдaн иборaт. Диссертaциянинг ҳaжми 150 бетни тaшкил этaди. I БОБ. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗЛАРИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ АМАЛИЁТИДА АХБОРОТ-ТАЪЛИМ МУҲИТИНИНИНГ ТУЗИЛМАСИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ХУСУСИЯТИ 1.1. Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрлари малакасини ошириш тизимининг ахборот-таълим муҳити Бугун мамлакатимизда инновацион технологиялар асосида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаол ва малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашни жаҳон андозалари даражасига кўтариш масалалари бўйича кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда. халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрлари малакасини ошириш тизими уларнинг касбий даражаси ва малакасининг доимий ўсиши учун зарур шарт шароитлар яратиш ва ҳар томонлама кўмаклашиши, замонавий талабларга мувофиқ равишда уларни мунтаззам равишда малакасини оширишнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш йўллари орқали тубдан яхшилашга йўналтирилган бўлиб, бунда: халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрларининг касбий ва педагогик даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормаларини, назарий, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларини чуқур ўрганиш; юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологияларини, илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этган ҳолда халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказларининг педагог кадрларининг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастурлари, шакллари ва услубларини тубдан янгилаш, уларнинг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш; халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрларининг глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда илғор педагогик, ахборот коммуникация, инновация технологияларини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига фаол тадбиқ этиш устувор йўналишлардан ҳисобланади. Узлуксиз педагогик таълимнинг муаммосини ҳал қилиш соҳасидаги назарий ва амалий тажрибага ижобий баҳо бериб, ҳозирда шаклланган тузилмавий-мазмунли ва процессуал таркибий қисмлар педагог касбий фаолиятининг табиатига мос келмаслигини таъкидлаш лозим. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагогик кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Ўқув - тарбия жараёнини юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари асосида касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар ва малакаларни янгилаб бориш малака ошириш курсларининг асосий мақсади ҳисобланади. Қуйидагилар эса халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрларининг малакасини ошириш курсларининг вазифалари ҳисобланади: педагог кадрларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва малакаларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни таъминлаш; касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог кадрлари томонидан замонавий ахборот коммуникация технологияларини самарали ўзлаштириш учун шарт шароитлар яратиш; малака оширишнинг беосита ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш; малака ошириш жараёнининг фан ва ишлаб чиқариш билан интерациясини таъминлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш [5]. Таълим сифати ва самарадорлигига қўйилаётган талаблар эса халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказларининг педагог кадрлари малакасини оширишнинг мазмунини, шакллари ва методларини ана шу талабларга мос равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади. Фан ва техниканинг жадал суръатлар билан ривожланиши натижасида бугунги кунда илмий билимлар, тушунча ва тассавурлар ҳажми кескин ортмоқда. Бундай шароитда креатив салоҳиятли педагог кадрларга бўлган талаб ортиб бориб, уларнинг касбий компетентлиги юқори даражада бўлиши, уларда ахборот маданиятининг шаклланганлиги, фаолиятида замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини қўллаш кўникма ва малакаларини ўз ичига қамраб олган инновацион компетентликнинг ривожланганлигини талаб этади [135]. Бугунги кунда барча таълим муассалари шу жумладан, халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари тизимидаги анъанавий ва оммавий кўринишдаги таълим ва тарбия жараёнлари ўрнига таълим муассасалари ривожланишида ўзига хос янгилик бўлиб инновацион жараёнлар кириб келмоқда, амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, ушбу йўналишда муваффақиятни белгиловчи асосий омиллардан бири – таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг замонавий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги ҳисобланади [22,24,27,96,104,122,121,149,152,178,180]. Малака ошириш соҳасидаги сифат ўзгаришлар ва юқори самарадорлик уларнинг жаҳон таълим талаблари билан мослиги ва педагогларнинг келгуси меҳнат фаолиятларида ўзлаштирган компетенциялари қай даражада амалиётга татбиқ қилинаётганлигига боғлиқ. Таълим-тарбиядаги сифат ўзгаришлар ва юқори самарадорлик эса мазкур соҳага ижобий янгилик киритиш билан белгиланади. Бундай янгиликни киритиш жараёни инновацион жараён бўлиб, илғор педагогик технологияларни жорий қилиб, таълимда сифат ва самарадорликка эришишдан иборат бўлади [61,94,189]. Бугунги кунда педагогик фаолият ҳам оммавий, ҳам ижодийдир. Педагогик фаолият оммавий бўлса, унда у бир хил ўрнатилган шаклдаги тайёргарликни талаб қилади. Педагогик фаолият ижодий бўлгани учун у ҳар бир педагог шахсининг ўзини ўзи малакасини ошириши учун имкониятлар яратишни кўзда тутади. Бир вақтнинг ўзида узлуксиз педагогик таълим тизими мувофиқлаштирилган, барқарор ўқитиш тузилмаси асосида ижодий педагогик индивидуалликни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Бу зиддиятни енгиб ўтиш учун педагог кадрлар малакасини оширишнинг миллий тизимида узлуксиз таълимнинг барча туридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги таълим муассасаларининг таълим фаолиятини ташкилий ва илмий-методик таъминлайдган Давлат талаблари ишлаб чиқилган . Шахсий-фаолиятли таълим технологияларининг мантиқида узлуксиз педагогик таълимни шахсга йўналтирилганлик даражасига олиб чиққан ҳолда, педагогдаги қарашлар ва ишончни, педагогик фаолиятнинг индивидуал услуби ва технологиясини ривожлантиришни таъминлаб туриб, унинг оммавий-репродуктив тавсифини енгиб ўтишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлади. Шундай қилиб, узлуксиз педагогик таълимнинг тараққиёти таркиб топган анъаналар ва бой тажрибалардан ижодий фойдаланиш, унинг ғояларини, мазмунини ва технологиясини тамойилиал янгилаш билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Улар илмий-тадқиқот ва ташкилий-бошқарув ечимларининг объектлари бўлиши лозим [26,46,50,58,62,71,75,76,84,88,90, 100,116,125,126,145,146]. Таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар у ёки бу даражада кадрлар тайёрлаш жараёнларининг ахборот таъминотини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни белгилайди. Ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашга бўлган ёндашувлар кўпчилик илмий тадқиқотлар ва давлат дастурларида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ахборот технологияларини узлуксиз педагогик таълим тизимига татбиқ қилиш йилдан йилга кенг кўламда амалга оширилмоқда. Ахборотлаштириш жараёнида педагогик ҳамжамият томонидан кўп сонли ахборот ресурслари ишлаб чиқилмоқда. Амалда қўлланилаётган ўқув, илмий ва методик ишланмаларнинг кўпчилиги электрон шаклга ўтказилмоқда. Ахборотлар, янгилик ва ўзгаришларни қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш ва уларни жамият ҳаётининг барча жабҳаларига татбиқ этиш бугунги куннинг талабидир. Малака ошириш тизимини замонавий ахборот коммуникациялар билан такомиллаштириш ахборотлар алмашинув суръатини жадаллаштириш ҳамда тизимни модернизациялашнинг асосий омилидир. Малака ошириш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш: миллий ахборот тизимини шакллантиришни таъминлаш; ахборот тизимларини яратиш; ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланиш; ахборот ресурслари, технологиялари ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш; миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини, унинг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаш кабиларни ўз ичига олади. Малака ошириш тизимининг асосий мақсадларидан бири ўқитувчиларни янги билим кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ва касбий компетенциясини янада ривожлантириш масаласидир. Бу борада малака ошириш муассасасини замонавий ахборот-коммуникация технологиялар билан таъминлаш ва амалиётда қўллаш, ахборотлар етказиш интенсивлигини таъминлаш, ўқитувчи шахси ва касбига қўйилаётган талаблар ижтимоий моҳиятининг кескин ошиб бориши, ўқитувчиларнинг кўп фаолиятлилигига асосланган ўқув-билув майдонини ташкил этиш маҳоратини эгаллашларига кенг йўл очиш, педагогик фаолият жараёнида ўқувчининг кўп фаолиятлилигига асосланган ўқув майдонини вужудга келтиришнинг дидактик имкониятларини пухта ўзлаштиришларига эришиш асосларини яратиш зарур. Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари (АКТ), телекоммуникациялар ва компьютер тармоқлари ахборот ресурсларига кириш ва уларни йиғишнинг бутунлай янги имкониятларини яратди. Ўқитишнинг турли шакллари билан биргаликда ва бирликда таълимни такомиллаштириш учун янги имкониятлар яратилмоқда, таълимнинг янги шакллари – масофавий таълим (МТ) ривожланмоқда. Лекин, педагог кадрлар малака оширишнинг қайси шакли танламасин, унинг самарадорлиги, натижада, мустақил ишларнинг кўлами, мустақил ўқиш билан аниқланади. Мустақил таълим, онгнинг юқори ривожланиш даражасига, педагог кадрларнинг ўз-ўзини ривожлантириш ва ўзини ўзи ижодий амалга оширишга бўлган эҳтиёжига таянади. Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрлари малакасини ошириш янги билим, кўникма ва маълумотлар олишнинг бош манбаси сифатида касб-ҳунар таълими муассасалари педагогларига узлуксиз таълим тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, инновациялар ва модернизация жараёнларининг мазмун-моҳиятини етказади ва шу орқали таълим муассасаларидаги таълим сифати ва самарадорлигини бевосита оширишга хизмат қилади. Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар таълим-тарбия сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга қаратилган бўлиб, ушбу йўналишда муваффақиятни белгиловчи асосий омиллардан бири – таълимнинг инновацион ахборот-дидактик шаклларини илмий тадқиқ қилиш ҳисобланади. Бу эса кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими олдига барча соҳа мутахассисларининг, шу жумладан, халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказларининг касбий тайёргарлиги савиясини замон талабларига мос тарзда узлуксиз такомиллаштириб бориш вазифасини қўяди. Мазкур долзарб вазифаларни бажаришда касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг функционал вазифасига мос равишда малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияларни танлаш ҳамда малака ошириш жараёнлари сифат ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи таълимнинг инновацион ахборот-дидактик шаклларини илмий тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва улардан тизимли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Таълимнинг инновацион ахборот-дидактик шакллари - таълим олувчининг қобилиятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда таълим - тарбия мазмунини, таълим мақсадига мос равишда лойиҳалаш ҳамда педагогик, ахборот-коммуникацион услублар, шакллар ва ўқитиш усулларини тадбиқ этишга йўналтирилган психологик, умумпедагогик, дидактик ва шахсий услубий тартиблар асосида амалга оширилувчи таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги ўзаро таъсир тизимидир. Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрлари малакасини оширишнинг инновацион ахборот-дидактик шакллари - юқори даражадаги самарадорликни таъминловчи, педагогик қонуниятлар, мақсадлар, тамойиллар, мазмун, шакл, услублар, ўқитиш воситалари ва АКТ дан ҳамда тарбиялаш усулларидан ташкил топган лойиҳалаш ва мос равишда ушбу технологияни амалиётда қўллаш тизимидир [117]. Таълимни ахборотлаштиришнинг мақсади ахборот ва телекоммуникацион технологияларни қўллаш ҳисобига интеллектуал фаолиятни глобал жадаллаштиришдан иборат. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш доирасида технологиялар ва ахборотлаштириш воситаларини бир тизимга бирлаштиришнинг педагогик, методик ва технологик асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотлар ўтказиш лозим. Бундай тизим сифатида ахборот-таълим муҳити таклиф қилиниши мумкин. Ахборот-таълим муҳити - бу таълимий ахборотларни узатиш ва тез алмашишни таъминловчи восита ҳисобланади. Ушбу муҳит асосида таълим олувчиларни бир-бирини тушунишга, ўзгалар фикрини ҳурмат қилишга, ўз фикрини эркин баён қилишга ва биргаликда муаммоларни ҳал этишга ўргатишга имконият яратилади. Натижада ягона таълим соҳасига кириб борилади [10,11,38,39,51,154,155,162,176,164]. Педагог кадрлар малакасини оширишнинг ахборот-таълим муҳити деганда компьютерли телекоммуникация асосида ташкил этилган, умумий муаммо, мақсад, келишилган услублар ва фаолият усулларига эга, фаолиятнинг биргаликдаги натижасига эришишга йўналтирилган таълим олувчи - ҳамкорларнинг ўқув-билиш, тадқиқий, ижодий, илмий фаолияти тушунилади. Ҳар қандай муаммо ечими интеграциялашган билимни талаб этади. Ахборот-таълим муҳити чуқурлашган билимлар интеграциясини, шунингдек, тадқиқ қилинаётган муаммо юзасидан фан билимлари соҳасини, балки ҳамкорнинг хусусиятларини, унинг дунёни билиши ва тушунишини, қарашларини билишни ҳам тақоза қилади. Бу эса диалог маданиятини ташкил этади. Ахборот-таълим муҳитини самарали ташкил этиш учун қуйидагилар эътиборга олиниши зарур: қўйилган муаммони ечиш учун табиий, физик, ижтимоий ва бошқа ҳодисалар устидан кўп, тизимли, бир марталик ёки узоқ муддатли кузатиш, турли минтақалардан маълумотлар тўплаш; турли жойларда юзага келадиган ҳодисалар, далиллар, воқеаларнинг аниқ тенденциясини аниқлаш учун таққослаб ўрганиш, қарорлар қабул қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш; тармоқ иштирокчиларининг маданий, этник, географик шартлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир муаммо ёки масалани ечиш йўлларининг (альтернатив ёки турли усулларини) самарадорлигини таққослаб ўрганиш; ўзига хос маданий, анъанавий ва бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий ва маданий қарашларни қиёсий таҳлил қилиш; биргаликда маълум бир муаммони ҳамкорликда тадқиқ қилиш шарти билан бирор бир (амалий, ижодий, илмий ва бошқа) ижодий ғояни ишлаб чиқиш; таълимий мумммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мусобақалар ўтказиш ва бунда юзага келадиган муаммоли вазиятларни маданий, таълимдаги анъаналар бошқа соҳалар билан боғлиқ бўлишига қаратиш. “Ахборот-таълим муҳити” тушунчасини қўллашнинг тадқиқот имкониятларини очиш “муҳит” тушунчасининг маъносини аниқлашни талаб қилади. М.Черноушекнинг ишларига мувофиқ, бу тушунчани талқин қилишда илмий амалиётда бир қанча ёндашувлар шаклланган: муҳит – макон ва замонда аниқ белгиланган ва қайд этилган чегараларга эга эмас; муҳит тўғрисидаги ахборотни биз турли сезги органларидан олинган маълумотларини қўшиш ва келишиш йўли билан оламиз; муҳит тўғрисидаги ахборот бир хил эмас, унда ядроли бош қисмни ҳам, атрофдаги бирикмаларни ҳам ажратиш мумкин; муҳит доимо биз англаган ҳолда рўйҳатдан ўтказишимиз, қайта ишлашимиз ва тушунишимиз мумкин бўлгандан кўпроқ ахборотни ўз ичига олади; муҳит инсон томонидан унинг амалий фаолияти билан қабул қилинади; ҳар қандай муҳит жисмоний ва бошқа хусусиятлари билан бирга психологик ва рамзий қийматларга эга; муҳит бир бутун кўринишда таъсир этади [181]. А.Г.Теслинов, тизимни муҳитдан ажратиб олиш – билиш жараёнига ва тадқиқот вазифасига боғлиқ бўлган эпистемологик категория деб таъкидлайди. [160]. Ахборот алмашуви тизим ва муҳит ўртасидаги кўплаб ўзаро алоқалар ахборот элементларини ўзаро узатиш йўли билан юз беради. Шундай қилиб муҳит – тизимга ресурсларни етказиб беради, тизимдан эса унинг пировард маҳсулотларини олади ва истеъмол қилади. Бунинг ўзига хослиги шундаки, тизим фаолиятининг маҳсулотлари қоидага кўра, муҳитда яратилиши мумкин эмас.. Шунга кўра муҳит таълим тизимини шакллантиришнинг фаол бошланиши ва объектив асоси бўлиб хизмат қилади. Муҳитли ёндашув таълим, тарбия ва инсоннинг ривожланиши муаммолари бўйича кўплаб ишларда кенг тақдим этилган. Уларда муҳит шахсий ривожланишга ҳамда таълим муҳити салоҳиятининг яққол кўринишига ёрдам берувчи шароитлар ва имкониятлар нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Ҳ.Ф.Рашидов фикрича таълимий муҳит қуйидагича шакллантирилади: “Қачонки, таълим олишга мотивацияси бўлган шахс пайдо бўлсагина, муҳит таълимий бўлади. Бунда битта муҳит бир одамга таълимий бўлса, бошқасига нейтрал бўлади, ҳар бир одам муайян таълимий макон чегараларида ўзининг таълимий муҳитини шакллантириш имкониятига эга” [141]. “Таълим муҳити” атамаси В.А. Ясвиннинг ишида етарли даражада аниқ таърифланган, у таълим муҳити -деб “шахснинг берилган намунага кўра шаклланишининг таъсирлари ва шароитлари ҳамда ижтимоий ва фазовий-предметли қуршовда таркиб топган уни, ривожланиши учун имкониятлар” ни тушунади. [190]. “Таълим муҳити” тушунчасидан ташқари яна “педагогик муҳит” тушунчаси қўлланилади. О.П.Околелов уни “индивидуумлар - таълим жараёни иштирокчилари томонидан бунёдга келтирилган, айнан шу таълим учун хусусиятли ва мос бўлган ўзаро ҳаракатлар билан тўлдирилган тизимли таълим” сифатида тушунади [129]. Бу ҳолда педагогик муҳитнинг ичидаги коммуникация олдинга чиқади, ва ўқитувчи фаолиятидаги диққат таълим жараёнида шахсига педагогик таъсир кўрсатишга қаратилади. Н.А.Спичко ўқитиш муҳитини шакллантиришнинг ташкилий томонларига диққатни қаратади, унда педагогнинг таъсири остида ўқитишни ташкил қилиш “таълим олувчининг, унинг муҳит билан ўзаро таъсиридаги ички фаоллиги механизмларида таълим муҳитини шакллантиришни бошқариш мавжудлиги” ни ўз ичига олади [155]. Шундай қилиб, таълим муҳити ижтимоий-предметли қуршов ичида таркиб топган шароитлар, таъсирлар, имкониятлар тизимидан иборат бўлиб, таълим олувчини ривожланишнинг субъектига айлантиради ва педагог билан ўзаро мулоқотда шахсий таълим муҳитини шакллантиради. Тадқиқотимиз мақсадидан келиб чиқиб, “ахборот - таълим муҳити” тушунчасининг қуйидаги таърифларини таҳлил қилиш лозимлигини белгиладик [73,74]. Ахборотли-таълим муҳитининг назарий ядроси – педагогика фанининг янги йўналиши бўлиб, ахборот-таълим муҳити янгиланишга йўналтирилганлик моҳиятидан келиб чиқиб, педагогик жараёнларни тадқиқ қилади. Шунинг учун анъанавий таълим жараёнига у ёки бу шаклда янги педагогик тизимни киритиш кўп ҳолларда самарасиздир. Шу боис янги сифат тузилмасига, тизимни ташкил этишнинг янги мезонларига эга бўлган бутунлай янги дидактик моделни яратиш лозим. “Муҳитга йўналтирилган таълим” ни таърифлашга бағишланган ишларда энг қулай таълимий педагогик муҳитни яратиш мақсадидаги компьютер воситасида ўқитишнинг махсус шароитлари таҳлил қилинади. [155]. В.А.Красильникованинг аниқлашича, “Ахборот-таълим муҳити – зарурий психологик-педагогик шароитлар, билиш фаолияти ва ахборот ресурсларига киришнинг зарурий таъминотини тақдим қилувчи замонавий ахборот технологиялари асосида қурилган, замонавий таълим технологиялари ва ўқитишнинг дастурий-методик воситалари мажмуасини таъминлайдиган кўп йўналишли, бир бутун, ижтимоий-психологик воқеъликдир” [103]. Ахборот-таълим муҳитининг кўпгина таърифлари таҳлили - таълим жараёнини ахборот, техник ва ўқув методик таъминоти ҳамда унинг иштирокчиларининг ўзаро муносабат тизимидир - деб хулоса қилиш имконини беради. Ахборот таълим тизимини шакллантириш тадқиқотимиз вазифаси доирасида ахборот-таълим муҳити тушунчаси Н.Ф.Абдуназарованинг ишида қуйидагича таърифланган: “Ахборот муҳити, ахборотни яратиш ва қўллашнинг индивидуал-шахсий томонлари билан юқори даражада боғлиқ бўлган тушунчадан иборат. Таълим жараёнининг ҳар бир субъекти ўзининг ахборот муҳитини мустақил шакллантиради. Ахборот ресурсларини яратар ва истеъмол қилар экан, таълим жараёни субъекти нафақат ўзи ривожланади, балки ахборот муҳитини ҳам ривожлантиради. Шу тарзда индивидуал ахборот муҳитларидан таълим жараёнининг ахборот тизими бўлган ахборот макони пайдо бўлади” [6]. Жуда кўпчиликни ташкил этадиган бундай таърифларда мураккаб ҳодиса бўлган ахборот-таълим муҳитининг моҳиятини тушунишда фикрларнинг анчагина турличалигини кўриш ва унда энг муҳим характерли томонларни ажратиб олиш мумкин. Ахборот-таълим муҳити: педагогик тизимнинг муайян алоқалари ва элементларини акс эттирувчи қисми; ахборот ресурсларини яратиш ва улар билан ишлаш методлари иерархияси мавжуд бўлган муҳит; масофавий педагогик фаолиятда иштирок этишга қизиқувчи ва техник имкониятларга эга бўлган ҳамда унда амалда иштирок этадиган субъектларнинг маълум маконда тарқалган жараёни. Ахборот-таълим муҳитининг модели ахборот-таълим муҳитининг хусусияти ва самарадорлигига таъсир кўрсатувчи умумлаштирилган талаблар, компонентлар, ахборот ресурслари ва технологияларининг тизимлаштирилган бирлашмасини ўз ичига олади. Ахборот-таълим муҳитида мураккаб мазмуний тузилма ва муҳитнинг тизимли элементлари билан ташкил этилган ўзаро алоқага эга бўлган объектларни лойиҳалаш амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, ахборот-таълим муҳитини лойиҳалаштиришда мазмунни танлашнинг илмий асосларини тадқиқ қилиш учун янги педагогик тизимда педагогик ҳодисалар ва жараёнларни таҳлил қилишнинг дифференциал-интеграл методларидан фойдаланиш лозим. Н.Б.Завьялова ахборот-таълим муҳитини лойиҳалаштириш ва амалга оширишга бўлган методологик тизимли ёндашувнинг асосида ахборот муҳитини уни ишлаб чиқишнинг тузилмавий таҳлил, глобал лойиҳалаш ва амалга ошириш босқичларида моделлаштиришга имкон берадиган CASE-технологиялардан фойдаланиш ётади деб ҳисоблайди. Тузилмавий таҳлил босқичида ахборот-таълим муҳити модели контекстли диаграмма ва маълумотлар оқимини шакллантириш билан биргаликда тизимнинг ўзини кўрсатишининг таҳлилини ўз ичига олади. Тизим архитектурасини лойиҳалаш босқичида маълумотлар базасини лойиҳалаштириш, фойдаланувчи интерфейсининг тузилмасини аниқлаш учун тизим фаолият юритишининг муфассал тавсифи ва мантиқий моделни қуриш шакллантирилади. Бундай ёндашув интеграциялаштирилган ахборот-таълим муҳитини яратишнинг қуйидагиларни: ўқув ва методик ахборотларни сақлаш ва уларга бўлган киришни бошқариш қисм тизими, ахборот ресурслари маълумотлар базасини яратиш ва киритиш қисм тизими, таълим жараёнини бошқариш қисм тизими, билимлар назорати қисм тизими, маълумотлар қисм тизими кабиларни ўз ичига олган методологик томонларини ажратиб олиш имконини беради [37]. Юқоридаги манбалар таҳлили асосида, амалда татбиқ қилинган ёки назарий ёндашувлар кўринишида тавсифланган қуйидаги учта асосий турдаги ахборот-таълим муҳитини ажратиш мумкин: билимларни тақдим этишга йўналтирилган муҳитлар, билимларни олиш бўйича мустақил фаолиятга йўналтирилган муҳитлар, муҳитларнинг аралаш тури. Ахборот-таълим муҳитининг биринчи тури – ўрганилаётган билим соҳасининг ичига таълимнинг муайян методикалари киритиладиган аппаратли-дастурий модел билан боғлиқ. Улар юқори даражада тузилмалаштирилган ўқитиш муҳитлари бўлиб, уларда таълимнинг характери ва йўналиши, таълим олувчининг имкониятлари ва иштирок этиш шакллари аниқланган, таълимга қўйилган пировард мақсадларга кетма-кет яқинлашиш амалга оширилади. Бундай муҳитни яратишда когнитив ёндашув кенг қўлланилади, унинг асосида инсон билимининг ички тузилмасига, ўрганилаётган предметнинг тизимли-тузилмавий хоссаларига таяниш ётади. Бу тур асосида таълим олувчининг билиш фаолияти моделлари ётадиган, ўзгарувчан индивидуаллаштирилган таълим жараёнини амалга оширишга йўналтирилган интеллектуал ва адаптив ўқитиш муҳитларининг кўпчилиги тааллуқлидир. Иккинчи турдаги муҳитларни қуришнинг асосига уларнинг фаолиятли, конструктивистик характери қўйилган. Муҳитни тушуниш мазмуний масалаларни ечиш жараёнида билимларни эгаллаш концепциясига таянади. Бундай қарашга мувофиқ, ахборот-таълим муҳитида ўқитиш билимни чиқариб олиш, конструкциялашга йўналтирилган фаол жараёндир. Бундай турдаги муҳитлар таълим берувчи учун ҳам, таълим олувчи учун ҳам очиқ бўлиб, мазмунни тўлдириш ва унга ўзгартиришлар киритиш, ўзининг муҳитдаги ўқув фаолияти натижаларини тақдим қилиш имконини беради. Бундай муҳитдаги коммуникацион жараёнлар ўқитишнинг дидактик, методик ва ташкилий томонини таъминлайди ва таълим жараёнининг марказий элементи бўлиб хизмат қилади. Биз томонимиздан олиб борилган кўпчилик адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ахборот таълим муҳитини яратиш учун бир неча ташкилий-технологик ёндашувлардан фойдаланиш мумкин. Лекин, энг катта самарага билимларни бошқаришнинг корпоратив порталидан фойдаланган ҳолда эришилади. Билимларни бошқаришнинг корпоратив портали - бу ахборотларни йиғиш тизими, йиғилган ва илгари расмийлаштирилган билимлар салоҳиятига таянадиган янги билимларни аниқлаш ва расмийлаштириш тизимидир. Билимларни бошқаришнинг корпоратив портали томонидан ҳал қилинадиган қуйидаги масалаларни ажратиб олиш мумкин: 1) қабул қилинган таълим технологиясига ва ўқув ахборотларини олишнинг таълим олувчи томонидан танланган кетма-кетлигига кўра, порталда йиғилган барча зарур ахборотларни таълим олувчига тақдим қилиш; 2) қўшимча ахборотларни олиш зарурати туғилганда таълим олувчини мутахассисларга, порталнинг билимлар базасига ва билимларнинг ташқи манбаларига жалб қилиш; 3) таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги ишларини ташкил қилиш. Агар илгари бу масалаларни ечиш махсус дастурий таъминотни талаб қилган ва таълимни ташкил қилишнинг локал тармоғи чегараларида таъминланган бўлса, корпоратив порталнинг бу янги тури стандартли Web-интерфейсга эга ва фойдаланувчиларга ички ва ташқи ахборот ресурсларига ягона ва хавфсиз равишда шахсий киришни таъминлайди. Таълимда портал технологияларидан фойдаланиш фойдаланувчиларнинг тармоқда ишлашининг психологик хусусиятларини ҳисобга олишга йўналган бўлиши лозим. Бу ҳолда таълим олувчининг ахборот-таълим муҳити билан самарали ўзаро муносабатини ташкил этиш учун педагогик ва дидактик тамойиллар ҳамда методлардан фойдаланишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлади. Бундай тизимлар ахборотли таълимга мўлжалланган ресурсларга эга бўлган кўп ўлчовли касбий муҳит, тизимли ёндашувни АКТ ларни қўллаш амалиёти билан бирлаштирувчи янги педагогик тажриба сифатида тақдим қилинади. Ахборот-таълим муҳитининг энг муҳим компонентларидан бири, ўқув фаолиятини ахборотлаштиришга қаратилган ва ахборот-таълим муҳитининг ўқув компонетига асос бўладиган дастурий-методик мажмуадир. Ахборот-таълим муҳитини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш психологик-педагогик, методик ва технологик тавсифдаги талаблар ва тавсиялар мажмуасига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ахборот-таълим муҳитини шакллантириш ва фойдаланишда уни шакллантиришнинг модулли тамойилини қўллаш ижобий самара бериши мумкин. Ахборот-таълим муҳитини ишлаб чиқиш технологияси ва уни амалий қўллаш методологиясининг ўқитишнинг методик тизимига мослиги маълум афзалликларга эга. Улардан бири сифатида ресурсларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишда таълим олувчиларнинг ўзларининг иштирок этиш имкониятларини ҳисоблаш мумкин. Таълим олувчилар томонидан амалга оширилган ишланмалар, ахборот ресурсларини ишлаб чиқувчи мутахассислар томонидан қабул қилинган қоидаларга амал қилинган ҳолда муҳит таркибига киритилиши учун мосланиши ва йўналтирилиши мумкин. Бундан, касб-ҳунар таълими муассасалари педагогик кадрлари малакасини ошириш моделини касбий фаолиятида фойдаланиш методологиясини эгаллаган ҳолда, таълим олувчига йўналтирилган ахборот-таълим муҳити кўринишида тақдим этиш мумкинлиги келиб чиқади. Download 455 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling