Каримов К. А. Кириш диссертaция мaвзусининг долзaрблиги вa зaрурaти


IMS Content Packaging Specification


Download 455 Kb.
bet8/11
Sana30.04.2023
Hajmi455 Kb.
#1402461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Каримов К.А. диссертация МО

IMS Content Packaging Specification (1.1.4 охирги версия) – ўқув материали ва бошқа маълумотларни экспорт/импорт қилиш, қайта ишлаш ва кўрсатиш учун фойдаланиладиган маълумотлар тузилмасини тавсифлаш учун мўлжалланган. Ушбу спецификация ADL SCORM стандартида ҳам фойдаланилади.

  • IMS Learner Information Packaging (1.0.1 охирги версия) – ўқиш жараёнида фойдаланувчининг мақсади, вазифалари ва ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни айирбошлаш ҳамда фойдаланувчининг истаклари, ўрганган материаллари, эгаллаган кўникма ва малакалари тўғрисидаги ахборотларнинг тузилмасини тавсифлаш учун мўлжалланган.

    МТ тушунчаси ва моделларининг таҳлили қуйидаги хулосаларга келиш имконини беради: а) МТ — бу таълимнинг ташкилий-дидактик шакли бўлиб, бошқа шакллардан асосан билвосита амалга ошириладиган таълим коммуникацияси усули ва характери билан фарқ қилади; б) МТ да қўлланиладиган АКТ лар унинг технологик жараён, таълим жараёнини ташкил этиш моделига боғлиқ ҳолда нисбий вазни ўзгарадиган воситалари ҳисобланади.
    МТ амалиёти асосида турли тамойилиал дидактик тамойиллар ётадиган, масофадан ўқитишнинг икки тури доирасида ривожланадиган таълим жараёнини ташкил этишнинг бир неча моделлари мавжуд.
    Замонавий таълим вазифаларини амалга ошириш, педагог кадрларнинг таълимий эҳтиёжларини қондиришнинг энг мақбул модели бўлиб, МТ нинг “тармоқли” модели ҳисобланади.
    АКТ лари муҳитида ташкил этилган малака ошириш жараёнларида таълим олувчиларнинг ўз-ўзига таълим ва ўз-ўзини ривожлантириш қобилияти ортади, ижодий қобилиятлар, ахборотни мустақил излаш ва янги билим олиш, олинган билимларни амалиётда қўллаш қобилиятлари ривожланади. Бунда таълим олувчиларнинг коммуникатив компетентлигини, ўз-ўзини тақдим қилиш қобилиятини ривожлантириш; вариативликни таъминлаш; тўлақонли мустақил ишлаши учун шароит яратиш (уларни билиш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзига таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айлантириш; тез ўзгараётган шароитларда таълим олувчиларнинг мобиллиги ва мослашувчанлигини ошириш имконини беради. Тингловчиларнинг узлуксиз малака ошириш мониторингини ташкил этиш малака ошириш шаклларининг амалиётга тўлақонли жорий этилиши сифатини ташхис қилишга, яъни педагог кадрларнинг касбий фаолиятини ҳолатини аниқлаштириш ва шу асосда уни такомиллаштириш, ундаги жараёнларни самарали бошқаришга хизмат қилади [65,66,67]..
    Бизнинг фикримизча, узлуксиз малака ошириш жараёнини электрон портфолио кўрсаткичлари асосида баҳолаш, фақат тингловчининг ўзлаштириш даражасини белгилаш билан чегараланиб қолмай, касбий фаолият жараёнини рағбатлантиришда муҳим педагогик восита ва ижобий мотив уйғотиш билан тингловчи шахсига кучли таъсир этади. Бу орқали тингловчини объектив баҳолаш асосида унда адекват равишда ўз-ўзини баҳолаш имкони туғилади ва ўз муваффақиятларига танқидий муносабат шаклланиш қайд этилади. Шу нуқтаи назардан тингловчи билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш, айниқса, билимларни назорат қилишнинг электрон тизими самарадорлигини ошириш мақсадида тинимсиз изланишлар ва такомиллаштириш ишларини олиб боришни тақозо қилади. Электрон портфолио орқали педагог кадрлар малакасини оширишнинг барча шакллари амалиётда қўлланишини тизимли таҳлил этиш имкониятлари шаклланади. Шунингдек, электрон портфолио тизимининг жорий этилиши педагогларнинг касбий салоҳиятларини босқичма-босқич ривожлантиришга муҳим шароитлар яратади, ихтисослаштирилган малака ошириш муассасаларида педагог кадрларнинг малакасини ошириш жараёнларини ташкил этишда тингловчиқалаштирилган ёндашувни жорий этиш имкониятлари вужудга келади.
    Ахборотларни тизимлаштириш ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланишни енгиллаштиради. Ахборот-таълим порталларининг яратилиши ахборотларни мантиқий тартиблаш ва тизимлаштиришга ёрдам беради. Ахборот-таълим ресурслари дастурларнинг мазмунига мос бўлиши билан бирга тингловчиларда зарур кўникма ва малакаларни шакллантиришни таъминловчи топшириқлар ва вазифалардан ташкил топиши, улар ўзлаштириши лозим бўлган билимлар ҳажмини аниқлаши, маълум бир мантиқий тизимда тақдим этилиши, узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига мос келиши ва ниҳоят, тизимлилик тамойилига жавоб бериши зарур бўлади.
    Методологик ёндошув мазмунини аниқлаш учун таълим тизимида рўй бераётган инновацион ўзгаришларга қаратилган. Таълим тизими ривожига жавоб берувчи инновацион фаолият таълим мазмунини ва унинг шаклини, шунингдек таълимий фаолият шакл ва усулларини ўзгартиришни талаб этади. Бу эса ўз навбатида педагог кадрлар малакасини ошириш тизимида ахборот-таълим муҳитини такомиллаштиришни талаб этади. Шуни эътиборга олган тадқиқотда ахборот-таълим муҳитини шакллантиришнинг методологик базаси сифатида фаолиятли ёндошув олинган. Чунки, айнан ушбу ёндошув билиш фаолиятини, рағбатлантириш ва таълим тизимининг турли даражаларида профессионаллар ҳам жамиятини шакллантиришга имкон беради. Фаолиятли ёндошувда ахборот-таълим муҳитини ташаббускорлар гуруҳини ташкил этиш ва бошқариш инструменти сифатида фойдаланишни кўзда тутади, ахборот-таълим муҳитининг ўзи эса ижтимоий маданий борлиқни ўзгартиришнинг макони бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам педагогик инновацияларни қўллаб-қувватловчи ва педагог кадрлар малакасини ошириш тизимига мўлжалланган ахборот-таълим муҳитининг тузилмасини ишлаб чиқиш бугунги кундаги долзарб масала ҳисобланади. Ахборот-таълим муҳитини шакллантириш бўйича ватанимиз ва хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар таҳлили бизга таълимни ахборотлаштириш шароитида касб-ҳунар таълими педагог кадрлари малакасини ошириш тизимининг ахборот-таълим муҳитининг тузилмасини шакллантириш имконини берди. (2-расм).
    Педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил қилишнинг миллий ва хорижий назарияси ва амалиётини таҳлил қилиш асосида касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш тизими олдига қўйилаётган замонавий талабларга узлуксиз таълимнинг махсус тамойилларини ва ўқитишнинг андрагогик моделини ўз ичига олиши лозим бўлган янги шакл сифатида қурилган ташкилий-дидактик тизим жавоб бериши мумкинлиги асосланди. Ахборот-таълим муҳитини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш психологик-педагогик, методик ва технологик тавсифдаги талаблар ва тавсиялар мажмуасига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

    2-расм. Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагогларининг малака ошириш жараёнида очиқ ахборот-таълим муҳити тузилмаси.


    Ахборот-таълим муҳитини ишлаб чиқиш технологияси ва уни амалий қўллаш методологиясининг ўқитишнинг методик тизимига мослиги маълум афзалликларга эга. Улардан бири сифатида ресурсларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишда таълим олувчиларнинг ўзларининг иштирок этиш имкониятларини ҳисоблаш мумкин. Таълим олувчилар томонидан амалга оширилган ишланмалар, ахборот ресурсларини ишлаб чиқувчи мутахассислар томонидан қабул қилинган қоидаларга амал қилинган ҳолда муҳит таркибига киритилиши учун мосланиши ва йўналтирилиши мумкин.
    Бундан, халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагогик кадрлари малакасини ошириш моделини касбий фаолиятида фойдаланиш методологиясини эгаллаган ҳолда, билимларни эгаллаш асосида таълим олувчига йўналтирилган ахборот-таълим муҳити кўринишида тақдим этиш мумкинлиги хулоса қилинди.

    Download 455 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling