Каромов Типография. Doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
1627363864023109daraja
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳайитов Ш.А. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор.
- КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертация аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Иноятов С.И. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор. Жамолова Д.М. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, т.ф.ф.д . Ҳайитов Ш.А. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор. 5 КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертация аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда турли хавфли янги эпидемияларнинг тарқалиши ва бундан кўплаб аҳоли пунктларининг зарар кўриши, атмосфера ҳавосининг кучли ифлосланиши, иқлим ўзгаришлари ва ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб бориши соғлиқни сақлаш соҳаси муаммоларининг кўпайишига асос бўлмоқда. Қатор халқаро ташкилотлар томонидан бу каби муаммолар ечимига қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) аҳоли ижтимоий маиший турмуш шароити ва санитария маданиятини кўтариш, эпидемияларга қарши кураш ва уларнинг ўчоқларини тугатиш, экологиянинг аҳоли саломатлигига таъсирини аниқлаш, ўртача умр кўриш кўрсаткичларини кўтариш чора- тадбирларини изчиллик билан амалга ошириб келмоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари илмий-тадқиқот марказларида, жумладан, Стэнфорд университети тиббиёт мактаби (АҚШ), Гумбольд университетининг Осиё ва Африка тадқиқотлари институти (Германия), Браун университетининг Алберт тиббиёт мактаби (АҚШ), Кембриж университети (Буюк Британия), Жонс Хопкинс университети (АҚШ) комплекс ижтимоий-гигиеник профилактикани кучайтириш, жаҳон соғлиқни сақлаш тизими интеграциялашуви тажрибасидан минтақа соғлиқни сақлаш соҳасини йўлга қўйишда фойдаланиш, тиббий кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш, қолаверса, бугунги кунда жаҳонда тарқалган коронавирус пандемияси (Covid-19) сабаблари ва оқибатларини бартараф этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда жаҳон бўйича эпидемологик вазият ёмонлашган бир шароитда инсоният тарихида касалликларга қарши кураш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тадбирларини кучайтириш ва бу борадаги тарихий тажрибани аниқлаш долзарб масалалардан бири бўлиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидада жиддий ислоҳотлар олиб борилмоқда. “Ўзбекистонда биз ижтимоий соҳада аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, дори воситалари билан ишончли таъминлаш, жисмоний бақувват ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш масалаларига алоҳида устувор аҳамият бермоқдамиз” 1 . Шу боис, тиббиёт соҳасининг мазкур даврдаги тажрибасини очиб бериш долзарб масалалардан бири саналади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш 1 Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. 2017 йил 14 январь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б.18. 6 бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва соҳа фаолиятини такомиллаштиришга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling