Каромов Типография. Doc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana09.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1346123
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
1627363864023109daraja

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 
9 та илмий анжуман ва семинарларда, шу жумладан 2 та халқаро ва 7 та 
республика илмий-амалий конференцияларида апробациядан ўтган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 18 та илмий ишлар чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси 
ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия 
этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 4 та республика ва 2 та 
хорижий журналларида чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш қисми, учта боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, 146 
бетни ташкил этган. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги асосланиб, ишнинг 
мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгилаб олинган. Тадқиқотнинг 
Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялари ривожланишининг устувор 
йўналишларига мослиги, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён 
қилинган. Шунингдек, олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган ҳолда 
уларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Тадқиқот натижаларининг 
амалиётга жорий қилиниши, ишнинг апробацияси, эълон қилинган ишлар ва 
диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар берилган.  
Диссертациянинг “Туркистон АССРда соғлиқни сақлаш соҳасидаги 
сиёсат ва унинг амалиёти” деб номланган биринчи боби Туркистонда совет 
ҳокимияти даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ишининг йўлга 


13 
қўйилиши, ўлкада турли эпидемияларнинг тарқалиши ва уларни тугатиш 
тадбирлари масалаларига бағишланади. 
Туркистон АССР жуда оғир шароитда, яъни сиёсий қарама-қаршилик 
кучайган, ижтимоий муаммолар ниҳоятда кескинлашган, ўлка турли эпидемиялар 
ўчоғига айланган бир шароитда фаолият кўрсатди. Россия империяси даврида 
Туркистонда бошқарув маъмурий жиҳатдан тўла ҳарбий министрликка 
бўйсундирилган бўлиб, бу тартиб совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида 
ҳам сақлаб қолинди ва вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари бошлиқлари, 
вилоят шифокорлари аксарият ҳолларда эски ҳарбий шифокорлар таркибидан 
тайинланди
9
. Улар оддий аҳолига расмиятчилик, бюрократик нуқтаи назардан 
қараб, уларга беписанд муомалада бўлиши тиббий ёрдам ишини йўлга қўйишга 
тўсқинлик қилди.
Туркистон АССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги таркибида мобилизация, 
тиббий таъминот, санитария станцияси, илмий-амалий, госпитал таъминоти, 
санитария-техника, ҳуқуқий, санитария таълими, санитария-эпидемия, курорт, 
ветеринария хизмати бўлимлари фаолият кўрсатди. Шунингдек, Туркистон 
Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги таркибида аҳоли тураржойлари санитария 
ҳолатини назорат қилиб турувчи тураржой санитария инспекцияси ҳам 
тузилди
10
. 1918 йил 16 сентябрида Туркистон Республикаси ХКСнинг буйруғи 
билан ўлкадаги барча тиббий муассасалар (ҳарбий-санитария, шаҳар, земство, 
темирйўл, Қизил Хоч ва бошқалар) Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги 
ихтиёрига ўтказилди. Хусусан, Тошкент шаҳар касалхонаси, шаҳарнинг эски 
қисмида жойлашган 3 та амбулатория, “Махрам” дорихонаси қошидаги 
амбулаториялари шулар жумласидандир
11
. Бу каби тадбирлар республикада 
соғлиқни сақлаш соҳасини бир тизимга солишга хизмат қилди. 
Туркистоннинг шаҳар ва туманларида соғлиқни сақлаш тармоғи кенгайтириб 
борилди. Масалан, Жиззах уездида бу даврда 3 та касалхона, 35 та даволаш 
ўринлари бўлиб, аҳолига 3 нафар шифокор, 9 нафар ўрта махсус маълумотли 
тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатди. И.Н.Самецкий, Н.В. Самойлов каби 
тажрибали шифокорлар шулар жумласидандир
12
. Шу тариқа жойларда ҳам 
тиббий хизмат тармоқлари ташкил этилиб, аҳолига тажрибали ва маълумотли 
шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатди. 
Туркистонда санатория дам олиш соҳасини йўлга қўйиш борасида ҳам 
тадбирлар олиб борилди. Масалан, Самарқанд шаҳридаги Пролетарский 
шифохонаси қошида собиқ асир Гельфгот раҳбарлигида электро-сув билан 
даволаш маскани очилди. 1920 йили Чимён дам олиш масканида 150 нафар, 
Жалолободда 100 нафар, Янгиқўрғонда 50 нафар киши ўз соғлигини тиклади
13

Демак, Ўзбекистонда курорт ишини йўлга қўйиш XX асрнинг 20- йилларидаёқ 
бошланган.
9
Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р-13-фонд, 1-рўйхат, 24-иш, 56-варақ. 
10
Ўз МА, Р-25-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 8-12-варақлар. 
11
Глазунов П.А., Слоним М.И. Врачебно-санитарный обзор за 1918 г. – Ташкент: Туркгосиздат, 1920. – С. 40. 
12
Ҳайдаров Ҳ. Жиззах вилояти тарихи. – Тошкент: Меҳнат, 1996. – Б. 223. 
13
Ўз МА, Р-25-фонд, 1-рўйхат, 333-иш, 3-8-варақлар. 


14 
Туркистонда хусусий тиббий хизматни чеклашга ҳаракат қилинди. 1919 йил 
майда шифокор Дерновский Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бўлимидан 
беморларни хусусий даволаш учун рухсат сўрайди. Аммо унинг ҳаракати 
“спекуляция” сифатида баҳоланиб, рухсат берилмайди. Фақат янги иқтисодий 
сиёсат(НЭП) даврида баъзи хусусий даволаш муассасалари фаолиятига 
рухсат берилди. Аҳоли ўзи пул тўлаб ёки ижтимоий таъминотда суғурта 
қилдирган ҳолда даволаниши мумкин бўлди. Шифохоналар икки хил, яъни 
суғурта қилинганлар ва қилинмаганлар шифохонаси шаклида бўлди
14

Суғурта қилинган кишилар шифохонаси бир оз бўлса ҳам, талабга жавоб 
берган. Аммо маҳаллий беморларнинг даволаниш учун пули бўлмагани 
туфайли шифохоналар бўшаб қолди.
Соғлиқни сақлаш тизимига маблағ ажратиш бўйича ҳам баъзи тадбирлар 
олиб борилди. 1923-1924 йилги давлат бюджетида соғлиқни сақлаш соҳасига 
умумий бюджетнинг 5 фоизи миқдорида, маҳаллий бюджетнинг 10,5 фоизи 
миқдорида маблағ ажратилди. Бу маблағ билан нафақат янги тиббий ва 
санитария масканларини очиш, балки мавжуд муассасаларни сақлаб қолиш 
ҳам мумкин эмас эди. Маблағ аҳоли жон бошига тақсимланганда 13,4 тийиндан 
тўғри келди
15
.
Туркистонда кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳолига тиббий ёрдам 
кўрсатишни ташкил этиш анча мушкул бўлди. Муаммонинг ечими сифатида 
ҳаракатдаги тиббий отрядлар тузишга аҳамият қаратилди. Бу тажриба 
дастлаб синов сифатида қўлланилиб, бу тиббиётда мутлақо янгича ёндашув 
эди. Кўчманчи аҳоли пунктларига биринчи марта тизимли тиббий хизмат 
кириб келди. Тиббий отрядларни ташкил қилиш учун 20 минг рубль ажратилиб, 
унинг таркибида П.Ф.Гамсанов, Л.В.Ошанин, И.А.Равитский, Н.К.Киселев, 
Г.И.Уманский, П.А.Каплан, А.И.Славнин, С.А.Павловский, Э.А.Букина каби 
тиббиёт ходимлари бор эди. Отрядлар 14 та уездда жами 27523 нафар беморни 
қабул қилди
16
.
Соғлиқни сақлаш ишининг ижобий натижаси аввало аҳолини дори-дармон 
воситалари билан таъминлашга ҳам боғлиқдир. Хусусий дорихоналар национализация 
қилиниб, улар “Шаҳар халқ дорихонаси” деб номланди. 1919 йил баҳорида 
Москва, Петроград шаҳарлари ҳамда Эронга бир гуруҳ вакиллар дори-дармон 
олиб келиш учун юборилди.Черняевкада ёпиқ сантонин дориси ишлаб 
чиқариладиган завод қурилди. Туркистон деярли бутун мамлакатни сантонин 
дориси билан таъминлади. 1919 йили омборда 1200 пуд тайёр сантонин бор 
эди.Тошкентда қизилмия илдизини қайта ишлашни йўлга қўйишга ҳаракат 
қилинди
17

14
Самарқанд вилоят давлат архиви, 1685-фонд, 1-рўйхат, 300-иш, 49-варақ. 
15
Ўз МА, Р-25-фонд,1-рўйхат, 1820-иш, 8-варақ. 
16
Подвижные обследовательские-лечебные отрядыи их значение в организации медицинской помощи 
сельскому населению в Средней Азии (По данным работы отряда в Туркестане в 1924 г.) составил Г.И. Дембо. 
Под редакцией и с предисловием С.Д. Асфендиарова. Издание Н.К.З. Узбекской и Киргизской Республик. 
– Ташкент, 1925 г. – С. 3-15.
17
Ўз МА, Р-13-фонд, 1-рўйхат, 24-иш, 55-60-варақлар. 


15 
Туркистон АССР соғлиқни сақлаш бўлимлари фаолиятида эпидемияларга 
қарши курашда марказий ўринда турди. Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд 
каби йирик шаҳарларда ич терлама, тошмали тиф каби хавфли юқумли 
касалликлар кенг тарқалди. Туркистон чегарасида вабо, безгак каби ўта хавфли 
касалликлар тарқалиб кетиш хавфи доимий мавжуд эди. 1918 йил баҳорида 
тиф эпидемияси Ўрта Осиёнинг деярли барча ҳудудларига тарқалди. Натижада 
Туркистон ўлкасида 1918 йилнинг 1 июлидан 1919 йилнинг 1 январига қадар 
ич терлама билан 2771 нафар, 910 нафар киши вабо касаллиги билан рўйхатга 
олинди
18
. Эпидемияларга қарши кураш мақсадида ҳарбий соҳадан истеъфога 
чиққан барча шифокорлар мажбурий равишда даволаш ишларига жалб 
этилди. В.О. Войно-Ясснетский, Я.Б. Магнетштейн, Матвеев, Журавлев, 
А.А. Блум, Никифоров каби тажрибали шифокорлар яна ишга қайтдилар
19

Тажрибали шифокорлар аҳоли орасига кириб бориб, фидойилик билан 
эпидемияларни тугатиш учун кураш олиб борди.
Туркистон ҳукумати эпидемияларга қарши кураш тадбирларида маиший 
хизмат кўрсатиш шохобчаларининг санитария ҳолатига жиддий эътибор қаратди. 
Хусусан, Тошкентнинг эски шаҳар қисмида “эпидемия ҳафталигини” ўтказиш 
тадбирлари олиб борилди. 1922 йил 26 февралда “эпидемия ҳафта”лиги бошланди. 
Ҳаммомларга “Гелиос” дезинфекция аппаратлари (кир ювиш машиналари) 
қўйилди. Ҳаммомга келган аҳолининг кийим-бошлари бепул дезинфекция 
қилиб берилди
20
. Шаҳарларда “эпидемия ҳафта”лигининг ўтказилиши аҳоли 
саломатлигини мустаҳкамлаш, санитария-гигиена ишларининг яхшиланишига 
ижобий таъсир кўрсатди. 
1922 йили шаҳарларда санитария назорати бўлимлари томонидан 
турли шахсларга бир қатор пул жарималар қўлланилди. Масалан, шу йили 
Самарқанд шаҳрида савдо дўконлари маҳсулотларни антисанитария 
ҳолатида сақлаганлиги учун 10000 рубль, яроқсиз маҳсулот сотганлиги 
учун 7500 рубль миқдорида жарима солинган. Туркистонда санитария маорифи 
ишини кенгайтириш режалаштирилиб, ҳатто санитария милициясини тузиш 
ишлари олиб борилди
21
. Бу соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятида бутунлай 
янги бир ёндашув бўлди. Чунки санитария милицияси тушунчаси манбаларда 
деярли учрамайди. 
Туркистон соғлиқни сақлаш соҳаси тарихида вабо касаллигига қарши 
кураш ўзининг ёрқин изини қолдирди. Вабо эпидемияси турли омиллар 
таъсирида тарқалди. Масалан, 1921 йил майда Туркистонга Россиядан турли 
йўллар билан 320 минг киши келди. Қочоқлар орасида вабо билан касалланганлар 
ҳам бўлиб, улар ўлкада янги эпидемия тўлқинининг келиб чиқишига сабаб 
бўлди. Туркистоннинг Самарқанд, Жиззах, Ўратепа ҳудудларида бу касаллик 
қайд этилди. Э
пидемияга қарши кураш бўйича комиссия ташкил этилди. Унинг 
раиси Э.Б.Бродов бўлиб, М.Миразимов, А.Л.Лепехин кабилар комиссияга 
18
Ўз МА, Р-13-фонд, 1-рўйхат, иш-24, 55-60-варақлар. 
19
Мобилизация врачей // Наша газета, 1918, №117, 12 июня. 
20
Ўз МА, Р-40-фонд, 1-рўйхат, 317-иш, 111-112-варақлар. 
21
Княжинский Б.П. Очерки по истории медико-санитарного дела в Самарканде и Самаркандской области. – С. 107. 


16 
аъзо сифатида киритилди
22

Ўрта Осиёнинг 29 та аҳоли пунктида вабо эпидемияси 
юз бериб, 3315 киши вабо билан рўйхатга олинган ва шундан 1179 нафари 
ёки 35,6 фоизи вафот этди
23
. Вабо касаллигига чалинганлар орасида маҳаллий 
миллат вакиллари жуда озчиликни ташкил этди. 
Хуллас, Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилгач соғлиқни сақлаш 
тизими давлат йўли билан марказлаштирилган ҳолда йўлга қўйила бошланди. 
Ўлкада тарқалган турли эпидемиялардан аҳоли азият чекди. Бу даврда соҳада 
янги анъана ва тузилмалар шакллантирилдики, мазкур тадбирлар натижасида 
аҳоли орасида касалланиш даражасининг бир оз бўлса-да пасайишига 
эришилди.
Диссертациянинг “Туркистон АССРда оналик ва болаликни муҳофаза 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling