Каромов Типография. Doc


Тадқиқотнинг амалий натижалари


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/29
Sana09.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1346123
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
1627363864023109daraja

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
“ҳаракатдаги тиббий отряд”лардан фойдаланиш соғлиқни сақлаш ишини 
янада такомиллаштиришда, аввало, кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳолини 
тиббий-санитария шароитини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатгани очиб 
берилган; 
юқумли касалликларга қарши курашда тиббий тузилмаларнинг ва 
тадбирларнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги аҳамияти кўрсатиб 
берилган; 
соғлиқни сақлаш иши тарихи ва назариясига оид жаҳонда тан олинган 
қарашлардан Ўзбекистон тиббиёти тарихини тадқиқ қилиш ва ўқув жараёнида 
қўллаш мумкин бўлган назарий-услубий жиҳатлари аниқланган. 


11 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда кўтарилган ҳар бир масала 
тарих фанида тан олинган ёндашув ва тадқиқот усулларининг қўлланилгани, 
йирик ҳажмдаги, хусусан, Ўзбекистон Миллий архиви (ЎзМА)даги 13 та, 
Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари Миллий архиви (ЎзИТТҲМА) 
нинг 1 та фондларида сақланаётган ҳужжатларга асослангани, диссертация 
маълумотлари амалиётга жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли 
идоралар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш 
соҳасининг йўлга қўйилиш жараёнини аниқлаш, бугунги кунда касалликларга 
қарши кураш ишини такомиллаштириш, тиббий хизмат сифатини яхшилашга 
оид назарий хулосалар ҳамда услубий ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат 
қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Ўзбекистон тарихи фани ва 
унинг таркибий қисми ҳисобланган ижтимоий соҳа тарихининг ривожланишига 
бевосита боғлиқлиги билан белгиланиши, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни 
сақлаш соҳасини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларнинг 
бажарилишига, шунингдек, тизимни янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий, 
назарий-амалий асосларини яратиш ҳамда таълим муассасаларида Ўзбекистон 
тарихи фани бўйича янги ўқув курсларини ўқитишга хизмат қилиши билан 
изоҳланади. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling