Каромов Типография. Doc
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
1627363864023109daraja
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон АССР,
БХСР ва ХХСРда соғлиқни сақлаш соҳасининг йўлга қўйилиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида; Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида ижтимоий касалликларнинг тарқалишига таъсир этган даволаш муассасалари ва тиббий ходимлар танқислиги, санитария-эпидемия ишларининг сустлиги, очарчилик каби омиллар ва уларни бартараф этишда тиббиётда ҳаракатдаги тиббий отрядларни тузиш тадбирлари, ижтимоий турмуш шароитининг инсон саломатлигига таъсири, туғилиш ва болалар ўлимининг олдини олиш каби мутлақо янгича ижобий ёндашувлар ёзма маълумотлар асосида аниқлашга доир натижаларидан ОТ-Ф8-002 рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” номли фундаментал лойиҳанинг иккинчи бўлимида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-924-сон маълумотномаси). Натижада соғлиқни сақлаш соҳаси ислоҳотларининг ижобий натижаси, аввало, ижтимоий турмуш шароити билан чамбарчас боғлиқлигини, соғлом авлод тарбиясида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишининг аҳамиятини асослаб бериш имконини берган; эпидемияларга қарши кураш асносида шаҳарларда биринчи марта аҳоли тураржойлари санитария ҳолатини назорат қилиб турувчи “санитария инспекцияси” ва “санитария милицияси” каби янги тузилмалар бўлганлиги, “эпидемия ҳафтаси”, “тозалик ҳафталиги” тадбирларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги каби илмий натижаларидан Ўзбекистон 12 Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган ишчи режасининг “Ёш кўнгиллилар” (U-volunteers) тарғибот гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш” (21-банд) ҳамда ёшлар ўртасида ташкил этилган “Соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш (33-банд) бандларини амалга оширишда, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 3 мартдаги 04-13/893-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар онгига тураржой санитарияси, соғлом турмуш тарзининг афзалликларини янада чуқурроқ сингдириш ҳамда тафаккурини бойитиш имконини берган; Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикаларида тиббий суғурта амалиёти Ўзбекистонда илк марта ХХ асрнинг 20 йилларида қўлланилганлиги, аҳолига тиббий хизмат бепул, пуллик хизмат билан бирга суғурта шаклида бўлганлиги каби натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” канали орқали эфирга узатилган “Табобат тарихи” кўрсатувининг 2020 йил 26 февраль куни тасвирга олинган сонида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 13-13/441-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон табобати тарихида Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари даври ҳам ўзига хос ўрин эгаллаганлиги, аҳолига тиббий хизмат билан бирга суғурта амалиёти бўлганлигини асослаб бериш имконини берган. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling