Картографик маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana07.03.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1246255
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
XUuLDutqd03FrR4ADp5txOpGizfSpxViqUOvQFRR (1)

Графикли маълумотлар форматлари 
Тасвирнинг сканирланиши натижасида ҳосил бўлган кодлар битларини
қаттиқ дискда сақлаш учун файллардан фойдаланилади. Файллар маълум қоида
асосида тузилган бўлиши, ҳохлаган дастур орқали улардан маълумотлар олиниши,
кодлар орқали тасвирлар ҳосил қилиниши имконияти бўлиши керак. Демак,
файлнинг шакли бирор бир шаблон (намуна) бўлиб, унинг қаторлари, белгилари,
сонлари ва бошқа кўрсаткичлари тасвирни таркибини ва улар қандай тартибда
жойлашганлигини билдиради. Кўплаб ГИСлар растрли тасвирларни сақлаш учун
ўзларида мавжуд форматлардан фойдаланади. Агар барча ишлар битта ГИСда олиб
борилаётган бўлса, форматлар ушбу ГИС дастурида тузилиши керак. Лекин иш
жараёнида бошқа маълумотлар керак бўлади, бундай вақтда растрли ва векторли
форматларни сақлай оладиган ва кенг тарқалган форматлардан фойдаланиш зарур.
Бугунги кунда кенг тарқалган шундай форматларнинг тўртта тури мавжуд.
Графикли тасвирларни Windows да сақлайдиган асосий формат - вмр
(ингл. - Bilmap) бўлиб, у оқ-қора, рангли тасвирларни сақлайди. Бу форматнинг
асосий афзаллиги – унинг соддалигидир, шунинг учун бу форматни барча
дастурлар ўқийди. Унинг асосий камчилиги – файллари ҳажмининг ниҳоятда
катталигидир.


Малакали мутаҳассислар tiff (ингл. - tagged imaged fail fop mat) форматида
ишлайдилар.
Бу
формат
ҳохлаган
рангли
тасвирни
сақлаши
мумкин,
маълумотларни сиқиб тасвирлаш имкониятига ҳам эга. Файлларда тасвирлардан
ташқари қўшимча маълумотларни ҳам сақласа бўлади. Файлларда ушбу афзаллик –
унинг асосий камчилиги ҳам бўлиши мумкин, чунки баъзи дастурлар қўшимча
маълумотларни ўқий олмаслиги ва натижада тасвир ҳосил қилинмаслиги бир неча
маратоба аниқланган.
Файлларнинг
ҳажмини
камайтириш
учун
кўпчилик
форматларда
маълумотларни
сиқиш
йўллари
ишлаб
чиқилган.
Маълумотларни
сиқиб
тасвирлашда уларнинг сифатини сақлаб қолган ҳолда ёки сифат кўрсаткичларини
камайтириш бўйича ишлар бажарилиши мумкин.
Юқорида номлари келтирилган форматлардан ташқари манбаларни сиқиб
тасвирлайдиган, уларни Internet да тасвирлайдиган, компьютер тармоқлари орқали
узатиш мумкин бўлган gif (ингл. - grafits inderchange format) формати мавжуд. Бу
форматнинг асосий афзалликлари – унинг расмни шаффоф тасвирлаши,
анимацияларни сақлаши ва ҳ.к. Унинг асосий камчилиги эса тасвирларнинг ранглар
турларини кам фарқлаши ва аэросуратларни бу форматда сақлаш мумкин
эмаслигидир.
Агар тасвирни узоқ вақт сақлаш зарур бўлса JPEG (ингл. - Joint Picture
Explort Group) форматидан фойдаланилади. Бу форматда тасвирнинг сифати анча
паст ифодалансада, аммо ҳозирча jpeg форматидан замонавий компьютерларда
тасвирни қайта ишлашда кенг қўлланилмоқда.



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling