Картографик маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари
Download 1,37 Mb. Pdf ko'rish
|
XUuLDutqd03FrR4ADp5txOpGizfSpxViqUOvQFRR (1)
Ахборотни
сақлаш тизими (блоки). Маьлумотлар базаси. Маьлумотлар базасининг графикли ва атрибутли шакли Ҳар бир географик ахборот тизимининг асосий негизини маьлумотлар базаси (МБ) ташкил этади. Маьлумотлар базаси деганда обьектнинг ҳолатини, унинг хоссалари ва бошқа обьектлар билан ўзаро муносабатларини акс эттирувчи маьлумотларнинг номланган тўплами ҳамда бу маьлумотлар базасини юритиш учун зарур бўлган техник ва дастурли воситаларнинг комплекси тушунилади. Умумий маьнода маьлумотлар базаси - бу махсус ташкил этилган ёзув ва файллар тўпламидир. ГИСнинг МБсида, масалан, обьектнинг номи, у жойлашган вилоят ёки шаҳар, у ҳақида жой картаси, обьектнинг иқтисодий географик ва бошқа кўрсаткичлари сақланиши мумкин. МБнинг иерархик, тармоқли ва реляцион моделлари фарқланади. Иерархик маълумотлар базаси моделида ахборотлар қатъий қарамлик бўйича ёзилади. Бундай таркибга эга маьлумотларни сақлаш қуйидаги расмда келтирилган модель ёрдамида яхши тушунилиши мумкин. Маълумотлар базаси иерархик модели чизмаси Маьлумотларнинг тармоқли базасидан ахборотларнинг таркиби оддийга нисбатан анча мураккаб бўлганида фойдаланилади. Маьлумотларнинг тармоқли ва иерархик базалари жуда аниқ қўйилган муносабатлар тўпламидан иборат бўлади, шунинг учун маълумотлар таркибини дастлаб танлаш зарур. Маьлумотлар базаси таркибига ўзгариш киритиш маьлумотлар базасини қайта қуришни англатади. Бирор бир зарур саволга жавоб олиш учун эса махсус дастур ёзишга тўғри келади. Фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб бериш учун баъзан хафталаб, ойлаб вақт талаб қилинади, натижада маълумотлар ўз долзарблигини йўқотади. Маълумотлар базаси тармоқли моделида тасвирлаш Иерархик ва тармоқли моделларининг камчиликлари маьлумотларнинг янги - реляцион модели пайдо бўлишига сабаб бўлди. Реляцион модель МБ таркибини соддалаштиришга қаратилган. Унда ҳамма маьлумотлар қатор ва устунлардан иборат бўлган содда жадваллар кўринишига келтирилади. Маълумотлар базасининг ҳар бир жадвалига махсус ном берилади. Ҳар бир горизонтал қаторнинг алоҳида физик мохияти мавжуд, масалан, бирор бир маьмурий худуд. Картада у алоҳидаги махсус графикли обьект бўлиши мумкин. Жадвалнинг барча N - қаторларида вилоятнинг шунча M – худуди ифодаланади, яъни жадвалнинг ҳар бир қатори ушбу худудга тегишли маълумотни ўзида жамлайди. Жадвалнинг ҳар бир устунида жойлашган рақамларнинг барчаси бир турга тегишли маьлумотлар ҳисобланади. Масалан, район маркази устунида фақат сўзлар бўлса, майдон устунида ўнлик сонлар, ID устунидаги бутун сонлар фойдаланувчилар томонидан ўрнатилган обьектларнинг кодини билдиради. Жадваллараро алоқа ҳошиялар бўйича амалга оширилади ID Районлар Маркази Объект коди Район майдони, минг га Аҳоли сони, минг киши 1 2 3 ... Бекабод Бўка Бўстонлиқ ........... Зафар Бўка Ғазалкент .............. 101 102 103 ..... 75.6 59 493 ...... 15 Қуйи Чирчиқ Дўстобод 115 55.9 Концептул маълумотлар модели Ҳар бир жадвал ўзига тегишли олдиндан маьлум даражада номланган устунлар тўпламига эга. Жадвал ҳошиялари одатда обьектлар атрибутларига мос келади, жадвалда қаторлар сонлари чекланмаган, ҳар бир ёзув бирор-бир обьект ҳақидаги ахборотларни ўзида мужассамлайди. Ҳозирги кунда маьлумотларнинг реляцион базаси ахборотни сақлаш учун оммобоп бўлган модель ҳисобланади, чунки у ўзида тасвирни кўргазмали тасвирлашни, улар билан ишлашни маълум даражада соддалаштиришни таьминлайди. Картографияда ГИСдан фойдаланишда, маълумотлар базасининг реляцион моделида икки туркум маълумотлар сақланади – графикли ва атрибутли (мазмунли). Маълумотларнинг графикли базасида картанинг графикли ёки ўлчамли асоси рақам кўринишида сақланади. Маълумотларнинг мазмунли базасида эса картанинг мазмуни ва картага тўғридан-тўғри киритилиши мумкин бўлмаган фазовий маълумотларга тегишли қўшимча ахборотлар сақланади. Уларга объектнинг сифати тавсифини ифодаловчи минтақанинг матни киради, объект атрибутларини ўз ичига олган жадвал атрибутив жадвал дейилади. Картографик атрибутив ахборот - бу объект ёки ҳодисаларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан тавсифи ҳақидаги рақамли ёки матн – графикли кўринишидаги ахборотлардир. Масалан, қишлоқ хўжалик экинларини ифодалайдиган атрибутларни қуйидагича бериш мумкин. Худди шундай қилиб шаҳарлар бўйича аҳоли сони, театрлар, концерт заллари, автомобиль ва алоқа йўллари узунлиги маълумотларини жадвалда тўплаш, районлар бўйича эса унинг умумий майдони, ерлардан фойдаланувчилар сони, корхона ходимларининг исми-шарифи, жинси, ёши, иш стажи, ойлик маоши ва ҳ.к. ҳақидаги маълумотларни сақлаш учун атрибутив жадваллар ишлатилади. ГИСда маълумотларни сақлашдан ташқари, уларни тасвирлаш ва таърифлаш учун маълумотлар базасини бошқарадиган махсус тизимли дастурлар ҳам мавжуд. Маълумотлар базасини бошқариш тизимидан фойдаланиш жараёнида ахборотларни қидириш, танлаш, бир-бирига қўшиш ва хатоликларни тузатиш ишларини бажариш мумкин. Бу модуль янги атрибутив жадваллар тузиш, уларни тўлдириш ва карта билан боғлаш имконини ҳам беради. Атрибут Моҳияти Объектнинг таснифи бўйича коди 1256 Экин ерлар 1. Ботқоқли 2. Суғориладиган 3. Мавсумий суғориладиган 4. Қуриқ ерлар Маданийлашганлиги 1. Ўта маданийлашган 2. Кам маданийлашган 3. Ташландиқ ерлар Майдони 25 га Периметри 6428 м Афсуски, базани қайта қуриш ишларини барча ГИСларда ҳам бажариб бўлмайди. Масалан, ArcView дастурида маълумотлар базаси тузилгандан кейин, унга бирор-бир оддий жадвал устунини қўшиш ва ўзгартириш мумкин эмас. Бундай вақтда фойдаланувчи маълумотлар келтирилган жадвал устунини бошқа кўринишда сақлаши ва тузиши зарур. MapInfo ГИСида рақамлаш босқичининг ўзида ихтиёрий нуқтанинг координаталари кўрсатилган, фойдаланувчидан яширин ҳолатда автоматик равишда икки устунли жадвал ҳосил қилинади: идентификатор ва нуқтанинг координаталари ёзилган жадвал. Бундай маълумотларни сақлаш жараёнида тизим бошқа графикли объектларга ва атрибутив маълумотларга жадваллар тузади. Жадвалларга ўзгартиришлар бевосита MapInfo билан ишлаш жараёнида киритилиши мумкин. Жадвалларга устун қўшиш ёки олиб ташлаш, уларнинг жойлашиш тартибини, номини, туркумини ва ўлчамини ўзгартирса бўлади. Бу жадвал ва файлларнинг мазмуни, улар билан ишлаш тартиби ҳақида кейинги бўлимларда сўз юритилади. Шуни таъкидлаш жоизки, графикли объектлар ўзича, атрибутивлар ўзича фаолият кўрсатади, деб тушунмаслик керак, аксинча, интеграция шу даражага етдики, графикли объект жисмоний жиҳатдан атрибутив жадвалнинг бир устуни бўлиб, бошқа кўплаб устунлар эса амалда маълумотлар базаси жадвалида кўринмайди, лекин автоматик равишда кузатилаётган объектнинг географик кўрсаткичларини (узунлигини, периметрини, юзасини ва ҳ.к.) ифодалайди. Исталган ГИСда атрибутив маълумотлар базасига мурожаат этса бўлади. Бу иш икки усулда - SQL сўров тили орқали ёки QBE намуна шакли бўйича. Барча объектлар ва уларнинг соддалашган кўрсаткичлари ўзининг тартиб рақамига ёки кодига эга бўлиши керак. Улар ёрдамида график маълумотларга тегишли мазмун берилиши мумкин. Идентификаторлардан фойдаланиш картографик тасвирни кўриш ва уни тахлил қилишда катта имкониятлар яратади. Фойдаланувчи объектни кўрсатса, масалан, курсор билан, унда дастур объектнинг фарқловчисини ўзи аниқлайди, объектга тегишли битта ёки бир нечта маълумотлар базасини топади ва аксинча, дастур маълумотлар базасига кўра графикли объектнинг ўрнини топиши мумкин. Соддалашган графикли объектлар аслида координаталар жуфтлиги каби ёзилади, яъни Х, Y. Айлана ва эгрилар синиқ чизиқлар билан тасвирланади. Тўғри чизиқ икки жуфт координаталар билан ифодаланади, майдонли юза эса координаталар жуфтлиги серияси билан компьютер хотирасига жойланади. Тошкент вилояти маъмурий картаси Районлар номи ID Аҳоли пунктлари сони Майдони , минг га Аҳоли сони, минг киши Шаҳар аҳолиси, минг киши Қишлоқ аҳолиси, минг киши Бекобод 1 Бўка 2 Бўстонлиқ 3 Паркент 7 ............. ГИС даги графикли ва атрибутивли маълумотлар базалари орасидаги боғлиқлик Шуни таъкидлаш жоизки, контурнинг охирги нуқтаси координатаси унинг биринчи нуқтаси координатаси билан бир хил бўлиши керак, акс ҳолда контур ёпилмайди. Лекин маълумотлар базасидаги ихтиёрий объектнинг графикли ва атрибутив маълумотлари ўхшаш бўлса ҳам, реал борлиқнинг карта кўринишидан у анча узоқ. Фазовий объектлар тўғрисидаги бир қанча рақамли маълумотлар жойнинг рақамли моделини ҳосил қилади, объектнинг ўрни (координаталари), хоссалари тўплами ва атрибутлари таснифини беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling