Картографик маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари


Объект ҳақидаги ахборотлар таснифи


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana07.03.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1246255
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
XUuLDutqd03FrR4ADp5txOpGizfSpxViqUOvQFRR (1)

Объект ҳақидаги ахборотлар таснифи 


Юқорида
айтилгандек,
ҳамма
атрибутив
маълумотларни
битта
жадавалда сақлаш шарт эмас. Ҳар хил манбаларнинг ахборотларини турли
жадвалларда сақлаган ҳолда битта катта жадвалга мантиқан бирлаштириш
мумкин. Бунинг учун барча жадвалларга бир хилда устун танланади – объект
тартиб рақами ёки идентификатори, яъни ҳар бир жадвал ўзининг дастлабки
устунига (индексига, калитига) эга бўлиши керак – жадвалдаги устунлар ёки
устунлар тўплами ушбу жадвалда келтирилган маълумотларни бир хилда
таърифлаб бошқалардан фарқлайди. Жадваллар орасидаги боғланиш биринчи
жадвалга иккинчи жадвалдаги индекс қийматига эга бўлган устунни қўшиш
билан ҳосил қилинади. Шу сабабли хоҳлаганча катта ҳажмли маълумотларни
махсус дастурий воситалар ёрдамида бирлаштириш имконияти яратилади.
Ёзувларни танлаш, уларни гуруҳлаш, бирлаштириш, саралаш, шунингдек,
фойдаланувчи талабига биноан маълумотлар базасида излашдек ўта долзорб
ишларни бажариш имкони пайдо бўлади. Булар эса фойдаланувчига катта
қулайликлар яратади, чунки маълумотлар базасини қайта қуриш талаб
қилинмайди, фақатгина дастлабки жадваллардан бирини янгилаш талаб
қилинади, холос.
Мантиқий алоқадорлик қуйидагича амалга оширилади - бир жадвалдаги
объектнинг атрибутив маълумоти белгиланса, бошқа барча жадвалларда ҳам бу
маълумот белгиланади. Бундай услуб билан бир қанча жадвалларни нафақат
мантиқан, балки амалда битта катта жадвалга келтириш, “бир-бирига
бириктириб” боғлаш мумкин. Лекин бундай амаллар фойдадан кўпроқ
муаммоларни олиб келади.


Тизимнинг катта миқдорда уюшган фазовий маълумотлар
билан эркин ишлаши учун, барча маълумотларни карта элементлари
билан боғлаш лозим. Бундай ишни амалга ошириш учун кўп ҳолларда
маълумотлар бир қанча босқичларга ажратилади (қатламларга) ва бу
“квантлаш” усули дейилади. Рақамли картографияда бу усул тасвир
элементларини ҳосил қилишнинг қатламли принципи дейилади.
Векторлаш (рақамлаш) жараёнида карта тузувчи гидрография
элементларини алоҳида битта гуруҳга (қатламга), йўл тармоқларини –
иккинчи ва ҳ.к. гуруҳларга жойлайди. Ҳар бир гуруҳга ўзининг
атрибутив жадвалини ҳосил қилади. Фазовий маълумотларни
қатламли ташкил этиш ҳозирги замон ГИСини яратишда умумий
равишда қабул қилинган асосий принциплардан биридир.
Тасвир элементларини ташкил этишнинг яна бошқа бир
принципи – бу объектли-ориентирланган принцип бўлиб, унда
объектлар орасидаги мантиқан боғлиқлик иерархик (табақали) ва
кўплаб қонуниятлар эътиборга олиниши натижасида бажарилади. Бу
йўл анча мураккаб кечади ва мазкур қўлланмада кўриб чиқилмайди.



Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling