Касб этика институтининг пайдо бўлиши, асосий тушунчалари, категориялари ҳамда принциплари


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana05.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1079277
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
marge me (3)

 
Этика сўзи қадимий юнонча «этос» (etos) сўзидан келиб чиққан 
бўлиб, уй, биргаликдаги яшаш макони, инсонларнинг турар жойи 
маъноларини англатади. Кейинчалик бу сўзнинг маъноси одоб, ахлоқ яъни 
инсон муомаласи доираси ва характери ўртасидаги алоқаларни, инсоният 
сифатининг муҳим белгилари, фазилатлари маъносини билдира бошлаган.
Ахлоқ - арабча сўз бўлиб, хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия деган маъноларни 
англатади. Ҳозирги вақтда бу тушунча жамиятнинг ахлоқий ҳаётида юз берадиган 
барча жараёнларнинг мажмуини акс эттиради. Ахлоқ тушунчасини икки хил маънода 
кўриш мумкин: ахлоқ умумий тушунча сифатида этиканинг тадқиқот объектини 
англатса, якка тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг ўзига хос 
кўринишини англатади. Хусусан «одоб», «хулқ-атвор» маъноларида ҳам ишлатилади. 
Аслида «ахлоқ» ва «одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади. 
Одоб (араб. — адаб сўзининг кўплиги)жамиятда эътироф 
этилган хулқ нормаси. Шахс маънавий ҳаётининг ташқи жиҳатини 
ифодалайди ва ўзгалар б-н муносабат (оила, меҳнат жамоаси, турли 
маросимлар)да намоён бўлади. Одоб негизида ахлоқнинг баъзи тамойил 
ва меъёрлари, шунингдек, мақсадга мувофикдик ва гўзаллик (эстетика) талаблари 
ётади. 
Этика қулдорлик даври фалсафа илмининг ажралмас бир қисми сифатида 
вужудга келган, қадимги дунё донишмандларидан бўлмиш Арасту (милоддан аввалги 
384–322 йиллар) томонидан атама сифатида муомалага киритилган. У биринчи бўлиб 
ахлоқшуносликни руҳшунослик билан сиёсатшунослик оралиғидаги алоҳида 
фалсафий фан сифатида тақдим этган ва уни “Этика” деб номлаган.
Арасту ўз даврида мавжуд фанларни таърифларкан, уларни учта гуруҳга 
ажратади: назарий фанларга фалсафа, математика, физикани; ижодий фанларга 


санъат, бадиий ҳунармандчиликни; амалий фанларга эса этика ва сиёсатни киритади. 
Шу тариқа Этика фалсафа доирасидан ажралиб чиқади ва мустақил фан сифатида 
шакллана бошлайди. Ҳозирги вақтда «Этика» ижтимоий-фалсафий фанлар тизимида 
ўзига хос ўринга эга бўлган фандир. 
«Этика» (ахлоқшунослик) – ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, 
жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фандир. У бошқа ижтимоий фанлар сингари 
ўз қонунлари ва категорияларига эга бўлиб, улар орқали ўз хулосаларини баён 
қилади.
Жамиятнинг ахлоқий ҳаёти деб кишиларнинг ижтимоий, сиёсий ва хуқуқий 
фаолиятида, оиласида ва кундалик турмушида юзага келадиган ўзига хос 
муносабатлари шаклига айтилади. 
Ахлоқ тушунчасини икки хил маънода кўриш мумкин: ахлоқ умумий тушунча 
сифатида этиканинг тадқиқот объектини англатса, якка тушунча сифатида инсон 
феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг ўзига хос кўринишини англатади.
Хусусан «одоб», «хулқ-атвор» маъноларида ҳам ишлатилади. Аслида «ахлоқ» ва 
«одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади. 
Ахлоқ тўғрисида Шарқ мутафаккирлари ва давлат арбоблари кўплаб қимматли 
фикрларни билдирганлар. Улардан Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling