Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билиши керак
- Малака талаблари
Малака талаблари:
олий маълумот, 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи, тегишли автомобилни ҳайдаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома. 20-§. Техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси Т/Р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 1378 Техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси 3340 мутахассис ЎМКҲТ Лавозим вазифалари: Техника хавфсизлик қоидаларини ва ўқув техникасининг тузилиш механизм хусусиятларини мукаммал билиш; техникани яхши ҳолатда сақлаш, таъмирлаш ва техник хизматни ўз вақтида бажариш; техника воситаларини индивидуал ўргатиш учун техник жиҳатдан тайёрлаш, ўқувчилар билан инструктаж ўтказиш; ҳавфсизлик техникаси қоидалари билан таништириш, техникани ўргатиш машқларини машғулотлар бўйича тақсимлаш; ўқувчиларни индивидуал ўргатиш бўйича жадвал тузиш, жадвал асосида машқларни бажартириш; ўқув устахонаси, ўқув полигони ва гаражда иш ўринларини тайёрлаш, жиҳозлаш, ўқувчиларни амалий имтихонларга тайёрлаш. Билиши керак: таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, ўқувчиларда малака кўникмаларни ҳосил қилишни; хизмат кўрсатилаётган техниканинг ишлашини қайд этиш учун дастлабки ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини; кейинги техник хизмат кўрсатиш, техник кўрикдан ўтказиш муддатини; иш ўринларини жиҳозлаш, ёнғинга қарши ҳимоя, ҳавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларининг бажарилишини таъминлаш. Малака талаблари: камида ўрта махсус маълумот, автомобил ҳайдашни ўргатувчи йўриқчи гувоҳномаси,3 йилдан кам бўлмаган автомобилни ҳайдаш амалий иш стажи 21-§. Механик Т/Р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 1736 Механик 3115 Мутахассис ЎМКҲТ Лавозим вазифалари: ускуналарни ўз вақтида ва сифатли таъмирлаш ва модернизациялашни ташкил этиш, уларнинг ҳолати ва таркибини техник назорат қилиш; таъмирлаш жараёнида материаллардан оқилона фойдаланишни таъминлаш; эскирган асбоб-ускуналарни, мукаммал таъмирлашга муҳтож техникаларни аниқлаш; қурилмалар ва ускуналарнинг узлуксиз ва техник жиҳатдан тўғри ишлашини ва ишончли ишлашини таъминлаш; ускуналар эскирганлигининг сабабларини ўрганиш, уларнинг ишдан чиқиши, бахтсиз ҳодисаларниолдини олиш, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; асбоблар ва ускуналарни ишлаши учун зарур бўлган материаллар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун раҳбариятга таклиф киритиш; ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракатини ҳисобга олиш, техник ва ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ишларини олиб бориш. меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни таъминлаш; Билиши керак: корхона жиҳозларининг ишлаб чиқариш қуввати, техник хусусиятлари, ишлатиш тартиби ва ундан фойдаланиш қоидаларини; носозлик акт варақаларини, паспортларини, жиҳозларни ишлатиш бўйича кўрсатмаларни ва бошқа техник ҳужжатларни тузиш тартибини; ишлаб чиқариш технологияси асосларини, таъмирлаш хизматини ташкил қилишни; таъмирлашдан кейин ускунани қабул қилиш ва этказиб бериш қоидалари. меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлик қоидалари ва нормаларини. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling