Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билиши керак
- Малака талаблари: ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди. Ички назорат бўлими 23-§. Инспектор
Малака талаблари:
камида ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди. 22-§. Таъмирловчи-чилангар т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 4627 Таъмирловчи-чилангар 7231 Ишлаб чиқариш ЎМКҲТ Лавозим вазифалари: ишлаб чиқариш устахонасида жиҳозларни ўз вақтида таъмирлаш; режа жадвалига мувофиқ ускуналарнинг профилактика хизматини амалга ошириш; ускунанинг муддатидан олдин эскириш сабабларини аниқлаш, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш; техник ускуналарни ва машина қисмларини таъмирлаш; мавжуд ускуналарни ҳисобини юритиш ва эҳтиёт қисмларга ўз вақтида буюртма бериш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш; ускуналар ва аксессуарларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни ва уни сақлашни таъминлаш; ўқувчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар ва тушунтириш бериш; шахсий гигиена ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига жавоб беришни таъминлаш; ишларни хавфсиз бажариш учун технологик асбоб-ускуналар, қурилмалар ва асбоблардан, усул ва техникалардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш; иш вақтида аниқланган барча камчиликлар тўғрисида дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига хабар бериш. Билиши керак: хизмат кўрсатиладиган техникаларнинг мақсади, хусусиятлари, механизмлари, техник талаблари, уларга хизмат кўрсатиш нормалари ва фойдаланиш қоидаларини; иш жойини хавфсиз сақлаш бўйича кўрсатмалари,ички меҳнат қоидаларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиена қоидаларини; ёнғин хавфсизлиги қоидаларини. Малака талаблари: ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди. Ички назорат бўлими 23-§. Инспектор т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 1350 Инспектор 2342 Мутахассис О/М Лавозим вазифалари: ўқув-таълим жараёнида меъёрий ҳужжатлар ва услубий кўрсатмаларнинг ижро этилиши ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш; муассасада ўқув жараёнини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этишбўйича педагог ходимлар ва таркибий бўлинмаларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш; муассасада таълим сифати ва жараёнини ислоҳ қилиш, такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш; педагог ходимлар фаолиятини баҳолашни рейтинг усулларининг тадбиқ этилишини ташкил этиш; муассасада ўқув-таълим жараёнининг ички назоратида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни раҳбариятга тақдим этиш; таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш; ўқувчиларнинг билимлари таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш; таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш; таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таклифлар бериш; таълим сифатини ошириш мақсадида педагог ходимларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш; ўқувчилар ишлаб чиқариш амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling