Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака талаблари: молиявий-иқтисодий олий маълумот, иш стажиталабэтилмайди; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Ходимлар бўлими
- 26-§. Кадрлар бўйича инспектор
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат, молиявий, солиқ қонунчилиги асослари, бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик; бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботлар тузишга оид, шунингдек муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинган услубий ва ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатларни; касб-ҳунар мактабида бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, уларни юритиш тартиби,бошқа корхона-ташкилотлар билан молиявий муомала ва муносабатларни расмийлаштиришни; молиявий ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби,муассасанинг хўжалик-молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари, ички хўжалик заҳираларини аниқлаш; пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва бошқа қимматли маҳсулотларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қоидаларини; жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш шартлари,камомадларни бухгалтерлик назорати ҳисобидан чиқариш тартиби, дебиторлик қарзлари ва бошқазарарлар,пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳамда бошқа қимматли маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказиш қоидаларини; иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади. Малака талаблари: молиявий-иқтисодий олий маълумот, иш стажиталабэтилмайди; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Ходимлар бўлими 26-§. Кадрлар бўйича инспектор т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 1315 Кадрлар билан ишлаш инспектори 3423 Мутахассис ЎМКҲТ Лавозим вазифалари: Касб-ҳунар мактабда фаолият кўрсатаётган барча ходимларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини юритиш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш; ходимларни меҳнат интизомига риоя этишини назорат қилиб бориш; ўз иш фаолияти бўйича ҳисоботлар тайёрлаш, муассасада ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этиш; амалдаги қонунчиликка мувофиқ таълим муассасасида кадрларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш бўйича буйруқларни, шунингдек улар билан тузилган меҳнат шартномаларини расмийлаштириш; кадрлар билан таъминлаш бўйича муассаса раҳбари ҳамкорлигида олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш юзасидан ишларни амалга ошириш; кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва тегишли маълумотномалар тайёрлаш; ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, лавозим ўзгаришлари бўйича буйруқларнинг лойиҳасини тайёрлаш ва раҳбариятга киритиш; ходимлар томонидан меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш; меҳнат шартномаларини тузиш, ходимларнинг шахсий карточкаларини (Т-2 шакл) юритиш; ходимларни пенсияга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ходимларнинг сўровига асосан архив маълумотномасини тайёрлаб, тақдим этиш; ходимларнинг рўйхатда турар жойи бўйича туман мудофаа ишлар бўлими билан солиштириш ишларини олиб бориш ва ҳарбий хизматга мажбур бронлаштирилган шахслар сони ҳақида маълумотлар юритиш ва уларнинг ҳисоботини ўз вақтида топшириш; педагог ходимларнинг малака ошириш жадвалини тайёрлаш; меҳнат таътили жадвали асосида ходимларни меҳнат таътилига чиқариш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш, ходимларни меҳнат таътили навбати ҳақида огоҳлантириш; Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling