Касб-ҳунар таълимини таҳлил қилиш ва ўрганиш сабаблари


Download 157 Kb.
bet1/5
Sana22.01.2023
Hajmi157 Kb.
#1109099
  1   2   3   4   5
Bog'liq
kasbiy y


Касб ҳунар таълимининг таркиб топиши хақида қисқача маълумот


Режа:


  1. Касб-ҳунар таълимида педагогик технологиялар мазмуни.

  2. Касб-хунар таълим муассасаларида ўқитишнинг ижтимоий-педагогик қонуниятлари

Касб-ҳунар таълимини таҳлил қилиш ва ўрганиш сабаблари
Ҳар қандай ижтимоий жамиятда ёш авлод таълим-тарбияси муайян мақсад асосида ташкил этилади. Таълим-тарбиянинг мақсади ижтимоий жамият тараққиёти, унинг ривожланиш йўналиши, ижтимоий муносабатлар мазмунидан келиб чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган таълим-тарбиянинг асосий мақсади комил инсонни тарбиялаб вояга етказишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақилликни қўлга киритгач, ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ислоҳотлар республиканинг ривожланиш ва тараққиёт йўли деб эътироф этилган демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятни барпо этиш учун хизмат қилади. Демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятни барпо этиш вазифаси ўсиб келаётган ёш авлод зиммасига юклатилар экан, ўз ўрнида уларнинг таълим-тарбиясини мақсадли амалга оширишга бевосита жамият, оила ва таълим тизими бирдек маъсул. Шунингдек, таълим-тарбия билан боғлиқ касб эгалари педагоглар, уларнинг касбий салоҳияти, малака ва маҳорат даражалари, маънавий қиёфаси масалалари ҳам давлат сиёсатининг устувор масалаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг фармон, асар ва нутқлари, вазирлар маҳкамаси ҳужжатлари, халқ таълими, олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимининг қатор ҳужжатлари мазмуни бу борада амалга оширилаётган барча ишларнинг қонуний ва концептуал асослари бўлиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ғояларини амалга ошириш жараёнида ўқитувчи кадрлар муҳим роль ўйнайдилар.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да алоҳида таъкидланган миллий модел Ўзбекистон Республикасининг миллий-ҳудудий хусусиятларини инобатга олиш ҳамда илғор фан, техника ва технология ютуқлари асосида тайёрланган кадр (мутахассис) – комил инсон ва етук мутахассис қиёфасини ўзида тўлақонли акс эттирувчи намунадир.

Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling