Касб-ҳунар таълимини таҳлил қилиш ва ўрганиш сабаблари


Касб-хунар таълим муассасаларида ўқитишнинг ижтимоий-педагогик қонуниятлари мазмуни қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқдир


Download 157 Kb.
bet3/5
Sana22.01.2023
Hajmi157 Kb.
#1109099
1   2   3   4   5
Bog'liq
kasbiy y

Касб-хунар таълим муассасаларида ўқитишнинг ижтимоий-педагогик қонуниятлари мазмуни қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Касб-хунар таълим муассасаларидаги таълим жараёни жамият ишлаб чиқариш тараққиётини акс эттиради;
Касб-хунар таълим муассасаларидаги таълим жараёни тарбия жараёни ва талабалар ривожланиши билан қонуний боғланган;
Касб-хунар таълим муассасаларидаги ўқув жараёни ижтимоий шароитга ҳам қонуний боғлиқ;
Касб-хунар таълим муассасаларидаги ўқитиш ва ўргатиш жараёнлари яхлит ўқитиш жараёни билан, муайян таълим мазмуни билан, икки томонлама қонуний алоқани ташкил этади;
Талабани у ёки бу фаолиятга ўргатиш уни шу фаолиятга, мақсадга мувофиқ жалб қилиш орқали амалга оширилади;
Ўқитиш мақсади ва олий ўқув юрти таълим мазмуни, ўқитиш методлари ва шакллари ўртасида қонуний боғлиқлик мавжуд;
Ўқув жараёни талаба мақсадларининг ўқитувчи мақсадларига мувофиқ келган тақдирдагина давом этади. Бунда ўқитувчи фаолияти ўзлаштирилиши лозим бўлган мазмунга мос бўлиши шарт;
Таълим мазмунининг ўзлаштирилиш суръати ва мустаҳкамлиги ўқитувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ўқув фаолиятига талабаларнинг билишга бўлган қизиқишини таъминлаш билан пропорционал;
Ўқитиш ва ривожлантиришнинг муваффақиятлилиги ва тезлиги талабани у ўзлаштириши мумкин бўлган ўқув-билиш жараёнига жалб қилинишига боғлиқ;
Англаб олинган ўқув материали мазмунининг мустаҳкамлиги ушбу мазмунни доимо тўлиқ ва қисман такрорлашдан, уни аввал ўзлаштирилган билимлар тизимига киритишдан кўра муҳимдир.
Ушбу қонуниятлар ва ўқитиш усуллари педагог, унинг педагогик фаолияти, касбий малака ва кўникмаси ҳамда касб-ҳунар коллеж, лицейларида ўқитишга янгича ёндошувнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Касб-ҳунар таълимини таҳлил қилиш ва ўрганиш сабаблари. Режа:
Хар томонлама камол топган техникадан маълумоти булган ишчилар тайёрлаш масаласи, аввало, укитиш жараёнида хал килинади.
Укитиш жараёни педогогнинг (укитувчи, устанинг) ва у рахбарлик килаётган укувчиларнинг билим, укув хамда малакалар системаларини онгли равишда ва пухта узлаштиришга каратилган изчил харакатлари мажмуидан иборат.
Касб-хунар мактабларидаги таълим укувчилар шахсини шакллантиришнинг, уларни аклий ва жисмоний камол топтиришнинг умумий хамда махсус билим беришнинг энг мухим воситасидир. Укитиш жараёни давомида укувчиларининг билиш кучлари ривожлантирилади.
Таълим беришда унинг икки томони: укитиш ва укиш томонлари хамма вакт равшан ажралиб туради. Укитиш- укитувчининг укувчиларга билим, укув ва малакалар системаси бериш, уларнинг билиш ва ижодий кобилиятларини ривожлантириш борасидаги фаолияти.
Укиш- укувчиларнинг укув фани материалини узлаштириш борасида киладиган системали ва онгли мехнати.
Укитиш мазмуни хамма вакт тегишли укув фани программаси билан белгиланишини, укувчиларнинг укишини эса укитувчи йулга солиб туришини назарда тутиб, мувофаккиятли таълим беришнинг асосий шарти таълим бериш мазмуни, укитиш ва укиш орасидаги чамбар-час узвий богланиш деб хисобламок керак.
Мактабнинг, шу жумладан, касб-хунар мактабининг хам, асосий вазифаси усиб келаётган авлодни укитиш ва тарбиялашдан иборат. Укитиш жараёнини урганиш объекти сифатида ажратиб курсатиш асло таълимни тарбияга карши куйиш булмайди. Укитувчи укувчиларга янги материални тушунтирар, уларнинг кузатишларини, мустакил ишларини ва фаолиятларини ташкил этар экан, уларда урганилаётган объектларга маълум даража ёндашиш кобилиятини, атрофдаги нарса ва ходисаларни мулохаза килиш хислатларини шакллантиради, уларни мехнатга онгли муносабатда буладиган килиб тарбиялайди, уларнинг иродаси хамда характерини чиниктиради. Бинобарин, укитувчилар укувчиларга таълим берар экан, уларни тарбиялайди хам. Таълим хамиша тарбияловчи характерда булади. тарбия билан таълим орасидаги чамбарчас богликлик, бощкача айтганда, таълимнинг тарбияловчи характери укитиш жараёнининг асосий объектив конуниятларидан биридир. Таълим, бу масалага укитувчи кандай карашидан катъий назар, доимо укувчиларни тарбиялайди. Тарбияловчи таъсир таълимнинг ажралмас йулдошидир. Агар укув жараёнида укувчиларнинг билиш кучларини ривожлантириш, уларда диалектик-материалистик дунёкараш хосил килиш учун яхши шароит яратилса, таълимнинг тарбияловчи таъсири бирмунча ортади.
Укитиш жараёнида тарбиялаш дастурида, дарсликларда, укитувчининг иш материалида гоявий ахамиятли укув материали танлаш, укувчилар активлигини кузгатадиган ва уларнинг аклий хамда жисмоний мехнатда мустакил булишни таъминлайдиган укув методларини куллаш, укитиш ва мехнатни хар кайси укувчининг индивидуал хусусиятларини хисобга олган холдаташкил этиш йули билан таъминланади. Касб-хунар мактаблари шароитида укувчиларнини тарбиялашнинг мухим омили уларнинг доимо унумли мехнатда иштирок этишидир. Таълим бериш жараёни тарифланар экан, укитувчи укитишнинг ички механизмларини билгандагина, укув жараёни вактида идрок этилганларнинг хаммаси укувчи онгида акс этиши ва узгариши кандай содир булишини тушингандагина укитиш самарали булиши мумкинлигини хам таъкидлаб утиш лозим. Ана шунинг учун хам укитувчилар педогогик психология билимларини чукур эгаллаши зарур.
Укувчиларни билимларни узлаштириб, объектив дунёни билиб оладилар. Шу нуктаи-назардан олганда, билимларнинг узлаштирилиши билиш турларидан биридир. Билишнинг умумий конуниятлари укувчиларнинг билиш фаолиятига хам богликдир.
Билимларни узлаштириш укувчилар аклий фаолиятининг илгари силжишига ва унда янги сифат хусусиятлари пайдо булишига, яъни унинг чинакам камол топишига хамма вакт хам ва бирданига олиб келавермайди. Шу муносабат билан укув жараёнининг харакатлантирувчикучини ва укитишда содир буладиган барча мураккаб ходисаларни тушиниш мухимдир.
Укув жараёнига хам муайян объектив карама-каршиликлар хос булиб, улар орасидаги нисбат таълим беришдаги зиддиятларни ташкил этади.

Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling