Касб-ҳунар таълимини таҳлил қилиш ва ўрганиш сабаблари
Касб-ҳунар таълимида педагогик технологиялар мазмуни
Download 157 Kb.
|
kasbiy y
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирги касб-хунар таълими дидактикасида қандай ўқитиш жараёни қонуниятлари мавжуд
Касб-ҳунар таълимида педагогик технологиялар мазмуни.
―Таълим тўғрисидги Қонун ва - Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури‖ ғояларини амалиётга татбиқ этиш Республика таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи, тарбиячи, ишлаб чиқариш усталарининг маънавий қиёфаси ҳамда касбий маҳоратларига боғлиқдир. Зеро, касб-хунар таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ўқитиш шаклларининг оптимал даражада ташкил этишни, баркамол шахсни шакллантириш назариясини турли янги ғоялар билан бойитишни пухта билиши лозим. Шахсни тарбиялаш иши ниҳоятда мураккаб жараён бўлиб, жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилган. Мазкур ҳолат ёш авлод тарбияси, унинг ташкил этилиши мазмуни нафақат шахс камолоти, балки жамият тараққиётини ҳам белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. Ушбу мураккаб ва маъсулиятли вазифа ўқитувчи-педагоглар зиммасига юклатилади. Ўқитувчи – педагогик ва психологик жиҳатдан ўз ихтисослиги йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий фазилатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс саналади ва у ўқитиш шаклларида фойдаланиладиган ўқитиш қонуниятлари, принципларини ижодий қўллашда, илмий билишга доир ғоялар, назариялар, қонуниятларни амалиётга татбиқ этишдек муҳим вазифани бажаради. Ҳозирги касб-хунар таълими дидактикасида қандай ўқитиш жараёни қонуниятлари мавжуд? Ўқув жараёнига системали ёндашув нуқтаи назаридан қаралганда унинг ўзаро боғланган икки тизими амал қилади. Биринчидан, ўқув жараёни ўзининг ўқитиш мақсади, ўқитиш ва ўқув фаолияти, таълим мазмуни, ўқитиш воситаларидан иборат мураккаб тизим сифатида намоён бўлади. Улар ўзаро бир-бири билан боғланиб кетган. Иккинчидан, ўқув жараёни нисбатан йирик тизим бўлган педагогик жараённинг таг тизимидир. Бу таг тизим ўқитиш, таълим бериш ва тарбия жараёни бирлиги сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга бу тизимда салмоқли тизим сифатида касб-хунар таълим тизими ўқув жараёни ривожланиши қонуниятларига бевосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий жараёнлар ва талаблар тизими ҳам мавжуд. Шундай қилиб ўқув жараёнининг муҳим ташқи ва ички боғлиқлигини фарқлаш лозим. Шу асосда таълим қонунлари таснифланади. Дидактиканинг ўз қонуниятлари сифатида ўқув жараёни компонентлари орасидаги зарурий, такрорланувчи ва муҳим боғланишларни кўрсатиш мумкин. Касб-хунар таълим тизимида педагогик жараённи ташкил этишда талабанинг ва ўқитувчининг муносабатига алоҳида эътибор қаратиш зарурати жараёнга янгича ёндошувни талаб этиб бормоқда. Янгича ёндошувнинг моҳияти - педагогик технология моҳияти билан мазмунан бирликни ташкил этади. Шунинг учун педагог-дидактикачилар томонидан касб-хунар таълим муассасаларида ўқитишнинг ижтимоий-педагогик қонуниятлари ўрганилиб, асосли ёндошувни талаб этади. Download 157 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling