Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси
фоизлар қўшиб берилади. 55
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
1. КМАК саволнома 2022
фоизлар қўшиб берилади.
55. Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг миқдори қайси давлат органи томонидан белгиланади? “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига асосан, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари миқдори ходимларнинг ва ишлаётган пенсионерларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси асосида ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан навбатдаги йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетини шакллантириш вақтида белгиланади. 56. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиш тартиби қандай? “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан, иш берувчиларнинг, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир. Якка тартибдаги тадбиркорлар, уридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар. 57. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими қайси меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларга асосан тартибга солинади? - Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-ИИ-сонли Қонуни; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сонли Қарори. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан Давлат рўйхатига олинган “Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 31-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) аниқлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сонли Қарори; - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010-йил 4-июнда 2111-сон билан Давлат рўйхатига олинган “Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғИ бўйича имтиёзни қўллаш тариби тўғрисида”ги Низом. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling