Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш тартиби қандай?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

62. 
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш тартиби қандай?  
Ўзбекистон Республикасининг 2004-йил 2-декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган 
пенсия таʼминоти тўғрисида”ги 702-ИИ-сонли Қонунининг 16-моддасига кўра, жамғариб 
бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида 
жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш 
ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга деб, белгилаб берилган. 
Мазкур Қонуннинг 17-моддасига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига 
доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия 
ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланиши ҳамда фуқаро вафот 
этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар 
қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда 
тўланиши белгилаб берилган. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларнинг шахси жамғариб бориладиган пенсия 
ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи 


юзага келганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб 
кетаётган бўлса ҳамда вафот этган тақдирда, меросга ўтади ва меросхўрга тўлаб берилади. 
63. 
Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамидаги маблағларни қандай билса бўлади? 
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимида иштирок этувчи ҳар бир фуқаро ўз шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғарилган маблағлари қолдиғи уларнинг 
айланмсини мй.гов.уз сайтидаги шахсий кабинети, Халқ банки “Халқ мобиле” иловаси ҳамда 3200 
қисқа рақамли “СМС хабарнома” хизматига уланиш орқали онлайн тартибда билши мумкин. 
64. 
Тизим иштирокчиси ҳисобварағидан нақд пулсиз маблағлар пластик карта орқали 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling