Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини молиявий воситаларга


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

58. 
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини молиявий воситаларга 
жойлаштириш тартиби қайси органлар томонидан ишлаб чиқилади? 
“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг12-моддасига 
асосан, жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини молиявий воситаларга 
жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки томонидан белгиланади.
59. 
Иш берувчилар томонидан жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва 
ўтказиш тартиби қайси меъёрий ҳужжатга асосан амалга оширилади?  
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан Давлат 
рўйхатига олинган “Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган 
пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга 
асосан.
60. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 
“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сонли 
Қарори билан тасдиқланган 4 та Низом ҳақида тушунча беринг. 
1-
илова. “Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан 
ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом. 
2-
илова. “Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини 
очиш ва уритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида”ги 
Низом.
3-
илова. “Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варақларидан 
маблағларни тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом. 
4-
илова. “Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисида”ги Низом.
61. 
Иш берувчиларга ходимлари номига қўшимча пенсия бадалларини ўтказиш ҳуқуқи 
берилганми?  
“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига 
асосан, иш берувчига ўзининг маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб 
бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар тўлаш ҳуқуқи берилади. Қўшимча 
бадалларнинг миқдори ва уларни киритиш муддатлари жамоа шартномасида, агар бундай 
шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан 
келишиб белгиланади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling