Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланганда


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

89. 
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланганда
қандай пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини қўллаш мумкин? 
Жавоб: Мижоз Тизимда тўловларни тўловчи сифатида амалга оширишда фақат тўлов 
топшириқномаларини қўллаши мумкин. Бундан ташқари, солиқ органлари бевосита тўловчининг 
банкига электрон кўринишда инкассо топшириқларини қўйиши мумкин. 
90. 
Марказий банк қайси ҳужжатга асосан ва қандай ҳисобварақдан тижорат 
банкларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга? 
Жавоб: Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя 
қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал ордерларни шакллантириш йўли билан 
банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга. 
ЛЕГАЛИЗАЦИЯ 
91. 
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни 
молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ жиноий 
фаолиятдан 
олинган 
даромадларни 
легаллаштиришга 
ва 
терроризмни 
молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган қандай чора-тадбирлар амалга 
оширилиши белгиланган? 


Жавоб: Мазкур қонуннинг 4-моддасига кўра, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни 
легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-
тадбирларга қуйидагилар киради: 
махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат; 
ички назорат;
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар. 
92.  
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни 
молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ички назорат 
қоидалари ким томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши белгиланган? 
Жавоб: Мазкур Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк 
билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари 
тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан махсус 
ваколатли давлат органи билан биргаликда, бундай органлар бўлмаган ҳолда эса, махсус 
ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат мазкур 
қоидаларни тасдиқлаган органлар, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга 
оширилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling