98.
“Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Қоидалари”да (2528-сон, 21.11.2013 йил) норезидент – банклар билан вакиллик
муносабатларини ўрнатишга доир қандай талаблар белгиланган?
Жавоб: Мазкур Қоидаларнинг 33-бандига кўра, норезидент-банк
билан вакиллик
муносабатлар ўрнатилишида ва амалга оширилишида норезидент-банкни идентификациялашдан
ташқари, тижорат банки қуйидагиларни амалга ошириши керак:
норезидент-банкнинг иш фаолияти хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш
учун у ҳақидаги ахборотларни йиғиш;
очиқ маълумотлар асосида норезидент-банкнинг обрўсини ва
назорат сифатини, шу
жумладан, ушбу банкка нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга оид қоидабузарликлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб
борилган ёки борилмаганлигини аниқлаш;
“транзит ҳисобварақлар”га нисбатан – банк-респондентда банк-корреспондент сўрови
бўйича мижоз тўғрисида керакли идентификациялашга оид зарур маълумотларни тақдим этиш
имконияти мавжудлиги тўғрисида тасдиқ олиш;
транзит ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида бошқа банклар билан муносабатларни
ўрнатишда электрон тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлаш.
Норезидент-банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қарор
тижорат
банки бошқаруви томонидан қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: