Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси
Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари?
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
1. КМАК саволнома 2022
70.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари? Жавоб: “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир: - бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш; - узлуксизлик; - хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; - аниқлик; - ҳисоблаш; - олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); - мазмуннинг шаклдан устунлиги; - кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; - молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; - ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; - активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши. 71. Банкнинг кунлик баланси ва бошқа бухгалтерия ҳисоботлари кимлар томонидан имзоланади? Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль)нинг: 48- бандига мувофиқ, Кирим ва чиқим касса журналлари банк амалиёт куни давомида компьютерда юритилганда, улар кун якунида қоғозга чоп этилади ҳамда дастлабки назоратдан ўтказган Фронт-офис ходими ёки масъул ижрочи, кирим ёки чиқим кассирлари ҳамда касса мудири томонидан имзоланади. 143- бандига мувофиқ, банкнинг ягона кунлик баланси банк раҳбари ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) томонидан имзоланиши, Филиаллар баланси эса, филиал бошқарувчиси ва унинг бош бухгалтери томонидан, касса операциялари бўйича ҳисоботлар, улардан ташқари касса мудири ёки масъул касса ходими томонидан имзоланади. 72. Банк операциялари ички назорати қандай турларга бўлинади? Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль)нинг 5-бандига асосан: Банк операциялари ички назорати дастлабки назорат, жорий назорат ва якуний назоратга бўлинади; дастлабки назорат - Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган назорат. жорий назорат - Бэк-офис ёки назоратчи бухгалтер томонидан Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер маъқуллаган барча банк операцияларининг қонунчиликка мослигини аниқлаш мақсадида қайтадан амалга ошириладиган назорат. Жорий назорат пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларининг бир-бирига мослигини текширишни ҳам ўз ичига олади. якуний назорат - амалиёт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер ва Бэк-офис ёки назоратчи бухгалтер томонидан бажарилган барча банк операцияларининг қонунчиликка мослиги ва мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган назорат. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling