Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Ҳарбий педагогнинг педагогик махорати тушунчаси мазмуни ижтимоий-тарихий ривожи ва мазкур касбнинг жамиятда тутган ўрни


Download 54.69 Kb.
bet9/12
Sana05.01.2023
Hajmi54.69 Kb.
#1079094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1,2 мавзу

2. Ҳарбий педагогнинг педагогик махорати тушунчаси мазмуни ижтимоий-тарихий ривожи ва мазкур касбнинг жамиятда тутган ўрни.
Педагогик маданиятнинг асосини педагогик маҳорат ташкил қилади. Педагогик маҳорат офицернинг касбий ва ахлоқий қиёфаси тарзида намоён бўлиб, унинг психологик-педагогик тафаккури, касбий-педагогик билими, кўникма ва малакалари ҳамда педагогга хос маънавий-ахлоқий фазилатлари йиғиндисидан иборатдир.
Глобаллашув давом этаётган ва халқаро муносабатларнинг бутун тизими ўзгариб бораётган шароитларда жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият халқаро ва минтақавий хавфсизликка хавф-хатар ҳамда таҳдидлар кўлами кенгайиб бораётганлиги, геосиёсий қарама-қаршиликнинг кучайиши, можаролар ва танг вазиятларни куч ишлатиб ҳал этишга бўлган ёндашувнинг устунлик қилиши, ҳарбийлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизм фаоллашганлиги, ахборот макони ва кибермаконда ўзаро кураш кучайганлиги, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятчиликнинг сақланиб турганлиги Марказий Осиёдаги вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Юзага келаётган таҳдид ва хавф-хатарлар бутун дунёда қуйидагича намоён бўлмоқда:

  • зиддиятларни ҳал этиш учун ҳарбий куч ишлатиш зарурлиги тўғрисидаги сиёсий важларни ва халқаро жамоатчилик фикрини шакллантириш учун олдиндан ахборот-психологик таъсир кўрсатиш;

  • ҳарбий куч билан бир қаторда ноҳарбий тусдаги (сиёсий, иқтисодий, ахборот-психологик ва бошқа) чора-тадбирлардан фаол фойдаланиш;

  • юқори аниқликка эга қуролларни, радиоелектрон кураш воситаларини, учувчисиз учиш аппаратларини ва роботлаштирилган комплексларни, тармоқли автоматлаштирилган бошқарув тизимларини қўллаш;

  • қарши курашаётган томонларнинг бутун ҳудудида обектларнинг аниқ нуқталарини нишонга уришга қодирлик;

  • бир шаклдаги ҳарбий можаронинг тез орада бошқа шаклдагисига ўзгариши эҳтимолининг юқорилиги.

Юзага келаётган бундай таҳдидларда давлатларнинг мудофаа салоҳияти, армияни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, зарур аслаҳа-анжом ҳамда моддий воситалар билан бутланганлиги ва албатта ҳарбий кадрларни тайёргарлиги таҳдидларни жиловлашда, нейтраллаштиришда ва тугатишда муҳим ўрин тутади.
Ҳарбий кадрларни тайёрлашда устувор вазифамиз – ўз Ватанига содиқ, интеллектуал жиҳатдан ривожланган ва теран фикрлай оладиган, замонавий умумқўшин жанглари ва операцияларида бирлашма, қисм ва бўлинмаларни қўллаш назарияси ва амалиёти бўйича пухта билимларга эга, эҳтимоли мавжуд бўлган ҳарбий ҳаракатлар театридаги қийин жанговар-хизмат ва тезкор вазиятларга тез аниқлик кирита оладиган, мақсадга мувофиқ қарорларни мустақил қабул қилиб, уни моҳирона ҳаётга татбиқ қила оладиган, юқори штаб маданиятига ва оқилона ташаббусга, кенг дунёқарашга, юқори ахлоқий-руҳий ва маънавий-маърифий сифатларга эга ҳамда ҳарбий хизмат хавфсизлигини таъминлаш каби амалий кўникмаларга эга олий малакали офицер кадрларни тайёрлаш бўлиб қолмоқда.
Жаҳонда таълим барқарор тараққиётни таъминлайдиган асосий омил сифатида эътироф этилади. Дунёнинг бир қанча давлатлари ўзларига бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш жараёнини энг муҳим вазифа сифатида белгиланган.
Шу мақсадда республикамизнинг турли ҳарбий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларнинг ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳалар ҳамда бўлажак офицер кадрларни ўқитиш ва тарбиялашда ҳарбий педагогика ва ҳарбий психология фанлар тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дунёдаги ривожланган давлатлар қандай қилиб юксак тараққиёт ва турмуш фаровонлигига эришмоқда? Улар энг аввало, илм-фан ва таълимга қаратган улкан эътиборлари сабаблидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев олий мажлисга мурожаатномасидаги маърузаларида, - Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ.

Download 54.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling