Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Download 54.69 Kb.
bet8/12
Sana05.01.2023
Hajmi54.69 Kb.
#1079094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1,2 мавзу

2-мавзу. 1-машғулот.
Касбий маънавият ва маҳоратнинг ўзига хос хусусиятлари.


Ўқув саволлари:

1. Ҳарбий педагогнинг психологик-педагогик тайёргарлигига қўйиладиган талаблар.


2. Ҳарбий педагогнинг педагогик махорати тушунчаси мазмуни ижтимоий-тарихий ривожи ва мазкур касбнинг жамиятда тутган ўрни.
3..Ҳарбий педагог фаолиятининг асосий йўналишлари.
4. Ўқитувчининг обрў эътиборини таъминлайдган тарбияланганлик даражаси.


1. Ҳарбий педагогнинг психологик-педагогик тайёргарлигига қўйиладиган талаблар.
Профессионал педагогик ахлоқ офицер шахсининг касбий такомиллашуви ва ахлоқий билимларни эгаллаши асосида ҳосил бўлади.
Билимдонлик, зукколик ва зиёлилик ҳозирги замон офицерига қўйиладиган асосий талаблардан биридир. Билимдонлик маданиятлиликнинг бош мезонидир. Ўз мутахассислигини чуқур билган, бошқа соҳалардан ҳам етарли тушунчага эга бўлган, замонавий ахборот оқими маълумотларини тўғри талқин қила оладиган педагоггина ўз ҳамкасблари ва тарбияланувчилари кўз ўнгида обрў-эътиборга эга бўлади. Таълим-тарбия ишларини амалга ошириш, турли тадбирлар ўтказиш жараёнида материални тингловчи онгига етказа олиш, туғиладиган саволларга ҳозиржавоблик билан жавоб бериш мураккаб ишдир. Бунда педагогдан яхши хотира, маълум тизимга солинган билимлар захираси, тажриба ва шароитга қараб йўл тута олиш қобилияти талаб қилинади.
Билимдонлик, зукколик, зиёлилик инсонга ўз-ўзидан келмайди. Буларга билим, кўникма ва малакаларни доимий равишда такомиллаштириб бориш, маълумотни ошириш йўлидаги тинимсиз меҳнат, изланиш оқибатида эришилади.
Ўзининг педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришиш истагида бўлган офицер таълим-тарбия ишларини илмий изланишлар билан уйғун равишда олиб бора олиши лозим. Тараққиётнинг негизини фандаги изланишлар ташкил қилади. Изланишлар, тадқиқот ишлари асосида фан ривожланиб боради, янгиликлар яратилади, кашфиётлар қилинади. Шундай экан, офицер ўз фаолиятини педагогика фанининг илғор ютуқлари асосида ташкил этиши, ўзи ҳам мутахассис сифатида нафақат фан ривожидан орқада қолмаслиги, балки унинг тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб бориши мақсадга мувофиқдир.
Педагогик маданият ҳақида сўз юритганда юксак муомала маданияти, сўзлашиш одоби ҳақида гапирмаслик мумкин эмас. Офицер ўз фаолияти жараёнида кўплаб инсонлар билан муомала қилади, фикрини сўз воситасида тингловчига етказади. Шунинг учун у нутқини ўстириш, муомала маданиятини ривожлантириш, сўзлашиш одобига риоя қилиш устида тинмай меҳнат қилиши лозим.
Сўз луғатининг бойлиги, нутқининг равон ва тозалиги, тингловчи шахсини ҳурмат қилиши, муомала қилиш жараёнида ахлоқийлик қоидаларига ва низомлар талабларига қанчалик риоя қилиши офицернинг маданий савиясини кўрсатувчи омилдир.
Ўзига нисбатан талабчанлик, изланувчанлик, касбий маҳорати ва билими савиясини ошириб боришга доимий эҳтиёж офицернинг педагог сифатида тобора ривожланиб бориши учун муҳимдир. Педагогнинг ўзига нисбатан талабчанлиги унинг ўз кўникма ва малакаларини такомиллаштириб бориш, билимлари доирасини, дунёқарашини кенгайтириш, ахлоқий, маънавий ва маърифий савиясини оширишга бўлган доимий эҳтиёжда кўринади. Қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, инсон доимий изланишда бўлиши, ўз билими, кўникмаси ва малакаларининг бугунги даражасидан қониқмаслик ҳисси билан яшаши лозим. Фақат шундагина ҳозирги давр талабига мос мутахассис бўлиб етишиш мумкин. Изланишдан тўхтаган одам - кечаги кун одами бўлиб қолиши мумкин.
Офицер педагогик маданиятининг шаклланиши мураккаб, узоқ вақт талаб этувчи ва кўп босқичли жараён бўлиб, бир қатор омиллар таъсири остида кечади. Бу жараёнга жамиятимизда юз бераётган туб ўзгаришлар, турмуш тарзи, кундалик фаолият ўз таъсирини кўрсатади. Шунингдек, офицернинг мутахассис сифатида ўқиш ва хизмат даврида шаклланишининг турли даврлари давомидаги таълим-тарбия жараёни, ўқитувчилар, бошлиқлар, командирларнинг, хизматдошларнинг муносабати ва таъсири ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Офицерларнинг педагогик маданиятини доимий равишда такомиллаштириб бориш учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқ:
1. Аниқ белгиланган тизим асосида офицерларнинг ҳарбий, психологик-педагогик билимларини ривожлантириб бориш.
2. Маънавий-маърифий, ахлоқий мазмунга эга тадбирларни доимий равишда ва режали асосда ташкил этиш.
3. Таълим-тарбия жараёнини, хизмат ва кундалик турмушни қонунлар ва ҳарбий низомлар талабларига мувофиқ ташкил қилиш.
4. Илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш.
5. Офицерларни ҳарбий-педагогик жараёнга кенг жалб қилиш.
6. Ҳарбий меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш.
7. Офицерларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.
8.Офицерларнинг ҳарбий, психологик-педагогик билимларини такомиллаштириш, умумий ва педагогик маданияти савиясини ошириш мақсадида ўз устида мустақил ишлашини ташкил қилиш.



Download 54.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling