Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Download 54.69 Kb.
bet10/12
Sana05.01.2023
Hajmi54.69 Kb.
#1079094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1,2 мавзу

Шахсан мен жонкуяр олимларимиз буюк аждодларимизнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттирган ҳолда, илм-фанни тараққиётимизнинг драйверига айлантириб, мамлакат ривожига хизмат қиладиган муҳим кашфиётлар яратишларига ишонаман.
Агар интилсак, астойдил ҳаракат қилсак, ҳар қандай баланд маррани эгаллаш қўлимиздан келади. Биз маърифат борасида, таъбир жоиз бўлса, “илиги тўқ” халқмиз. Илм-фанга интилиш бизнинг қонимизда, бугунги тил билан айтганда, генимизда бор.
Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”,- деб таъкидлайдилар.
Қуролли Кучлар ҳаёти ва фаолиятида, ҳарбий кадрларни ўқитиш ва тарбиялаш қонуниятларини ўрганиш ҳамда ҳарбий хизмат фаолиятига ҳарбий хизматчиларни тайёрлашда ҳарбий педагогика фани алоҳида ўрин тутади.
Педагогик маҳорат – таълим берувчининг устоз – мураббийлик фазилатлари, ўқитувчилик касбининг сирларини чуқур эгаллаганлиги, инсонийлик ва истеъдоди ҳамда интеллектуал салоҳияти ва шу кабилар асосида ундаги касбий таълим, тушунча, кўникма ва малакаларнинг мукаммал шаклланган касбий фаолияти.
Педагогик маҳоратдан кўзланган мақсад дарснинг сифати ва самарадорлигини оширишдан иборат бўлиб, у таълим берувчининг касбий – ижодий фаолиятидир. Бунда таълим берувчининг маҳорати таълим олувчилар ичида кимга нимадир тушунарсиз бўлганлигини тезда (ўз вақтида) илғай олиш қобилиятига боғлиқ бўлади.
Педагогик маҳоратли ўқитувчида камида қуйидаги қобилиятлар мужассам бўлмоғи лозим:

  • ўқитувчи дарс материалини аниқ ва равшан баён қила олиши керак;

  • ўқитувчи ўз таълим олувчиларини иложи борича ўрганилаётган мавзу бўйича бир хил фикрга келтира олиши керак;

  • ўқитувчи мавзу моҳиятини тўлиқ очиб бера олиши керак ва керак бўлганда уларга бу мавзунинг ўз касбий фаолиятидаги ўрни ва роли ҳақида тушунча бера олиши керак;

  • дарс давомида бефарқ ҳолда қатнашаётган таълим олувчини тезда дарс мазмунини ўрганишга жалб қила олиши керак;

  • ўқитувчининг дарсни яна давом эттиришини хоҳловчи таълим олувчилар сони аудиториядаги жами таълим олувчиларнинг қанча қисмини ташкил этишини баҳолаб бериш ва бу орқали ўз дарс ўтиш технологиясини такомиллаштириб бориш имкониятига эга бўлиш;

  • ўқитувчининг дарс мақсадига эришганлигини баҳолай билиши ва хулосалаш қобилияти ва шу кабилар.

Инсоният тарихининг барча босқичларида ёш авлод тарбияси, комил инсонни тарбиялаб етиштириш масаласи энг муҳим вазифалардан саналиб келинган. Шу сабабли, ҳар доим ўқитувчи ва тарбиячига алоҳида ҳурмат ва эътибор кўрсатилган. Шу билан бирга уларнинг касбий маҳоратига, билими савиясига, ахлоқий сифатларига юксак талаблар қўйиб келинади.
Маълумки, умумий таълим мактабларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ёшларга таълим-тарбия берувчи мутахассисни ўқитувчи, муаллим, педагог, устоз, мударрис, домла деб юритилади. Ўқитувчилик энг қадимий ва боқий касблардан ҳисобланади. Ўқитувчилик касбининг, у билан бирга педагогика илмининг, педагогик ахлоқнинг вужудга келиши тарбиянинг пайдо бўлиши, яъни инсонлар тўплаган юриш-туриш, ҳатти-ҳаракатлар, меҳнат соҳасидаги дастлабки тажрибаларни, урф-одатларни, ақлий, ахлоқий, илоҳий билимларни ёшларга ўргатиш; ёзув ихтиро қилингач ўқиш, ёзишни ўрганиш учун ташкил этилган дастлабки мактабларнинг пайдо бўлиши билан узвий боғлиқ.
Одамлар тўплаган турмуш тажрибасини ёшларга ўргатиш, уларни ҳаётга, меҳнат фаолиятига тайёрлаш эҳтиёжи натижасида қадим замонлардаёқ таълим ва тарбия мустақил ижтимоий фаолият сифатида пайдо бўлди.
Материалистик таълимотга кўра ибтидоий тузум даврида тарбия меҳнат жараёнида вужудга келган, жамоада амалга оширилган; ёшларга меҳнат кўникмалари, жамоанинг урф-одатлари, маросимларини бажариш ўргатилган. Ибтидоий жамоа тузумининг уруғчилик босқичида тарбия ижтимоий вазифа сифатида ажралиб чиққан, яъни кекса ёшдаги кишилар болаларни тарбиялаш иши билан шуғулланган. Болалар танасини чиниқтириш, чидамлиликка ўргатиш, ҳарбий-жисмоний машқларни бажартиришга кўпроқ эътибор қаратилган.
Ибтидоий жамоа тузумининг емирилиш даврида бола тарбияси оилада амалга оширилади. Айрим кишилар тажриба натижасида деҳқончилик, чорвачилик, табибчилик, касб-ҳунар соҳаларида тўпланган ақлий, ахлоқий билимларни ўз болаларига, яқин кишилар ва ҳукмдорларнинг болаларига ўргата бошлайдилар.
Илоҳий таълимотга кўра тарбия бу ўзлигини англаш, ўз-ўзини бошқариш, теварак атрофдаги оламни билиб олиш, ер юзида ва жаннатда яшаш учун ҳозирлик кўриш, тангри доргоҳига интилишдан иборат. Динлар пайдо бўлгач, диний тарбия муқаддас китоблардаги ғоялар асосида ота-оналар ёки махсус тайёрланган кишилар томонидан амалга оширила бошлаган.



Download 54.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling