Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Ўқитувчининг обрў эътиборини таъминлайдган тарбияланганлик даражаси


Download 54.69 Kb.
bet12/12
Sana05.01.2023
Hajmi54.69 Kb.
#1079094
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1,2 мавзу

4. Ўқитувчининг обрў эътиборини таъминлайдган тарбияланганлик даражаси.
Шахс ўзининг қобилияти ва махоратидан келиб чиққан ҳолда тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирувчи кучи, тарбия жараёнининг манбаини яхши билиш ва ҳисобга олиш муҳимдир. Бу тарбия жараёнидаги ички ва ташқи қарама-қаршиликлардан иборат.
Ўқитувчининг обрў эътиборини таъминлайдиган тарбияда бўлажак ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Бу жиҳат унутилса, муайян қарама-қаршиликлар вужудга келади.
Фаолият жараёнида ҳосил бўлган малака ва одатлар ахлоқ меъёрларига риоя қилишни енгиллаштиради.
Тарбия яхлит жараёнда амалга оширилиб, унинг таркибий қисмлари айни бир вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида намоён бўлади.
Ўқитувчининг обрўсида ҳарбий педагогик жараёндаги тарбиянинг ўрни муҳимдир. Ҳарбий хизматчи шахсини шакллантириш, бошқариш, назорат характерига эга бўлиб, бу борада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, балки олдинда белгиланган ва пухта ўйланган режалар асосида ҳал этиб борилади. Тарбия жараёнида унинг мақсади, шакл ва методлари, шахснинг ўзини-ўзи тарбиялаш ва қайта тарбиялаш жиҳатлари муҳим ўрин тутади. Тарбия мазмуни ижтимоий тузум буюртмаси асосида белгиланиб, унинг амалга ошиши учун маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб этилади. Ушбу ғоялар яхлит тарзда қуйидагича акс этади:

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай ўқитувчининг юқори салоҳият эгаси эканлигини намоён қилувчи воситалардан бири бу ақлий тарбиядир. Ақлий тарбия Ҳарбий хизматчиларни илм-фан, техника, технология ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида қўлга киритилаётган ютуқлар билан таништириш, уларда ижодий, эркин, мустақил фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишга замин яратади.


Ақлий тарбия жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал этилади:

  1. Тарбияланувчиларга илмий билимларни бериш.

  2. Ҳарбий хизматчиларда илмий билимларни ўзлаштиришга нисбатан онгли муносабатни қарор топтириш.

  3. Мавжуд билимлардан амалиётда фойдаланиш кўникма ва малакаларини таркиб топтириш.

  4. Билимларини доимий равишда бойитиб боришга интилиш туйғусини шакллантириш.

  5. Билимларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган психологик жараёнлар (нутқ, диққат, хотира, тафаккур, ижодий хаёл) ва индивидуал психологик хусусиятлар (аниқ мақсадга интилиш, қизиқувчанлик, кузатувчанлик, мустақил фикрлаш, ижодий тафаккур юритиш, ўз фикрини асослаш, мавжуд маълумотларни умумлаштириш, гуруҳлаштириш, мантиқий хулосалар чиқариш ва ҳоказолар)ни ривожлантириш.

Download 54.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling