Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Офицер педагогик маҳоратининг муҳим таркибий қисмларидан бири педагогик қобилиятдир


Download 32.04 Kb.
bet3/7
Sana24.12.2022
Hajmi32.04 Kb.
#1053903
1   2   3   4   5   6   7
Офицер педагогик маҳоратининг муҳим таркибий қисмларидан бири педагогик қобилиятдир.
Қобилиятшахснинг индивидуал хусусияти, муайян фаолият турини муваффақиятли амалга оширишдаги субъектив шарт ҳисобланади. Қобилият билим, малака, кўникма эмас, балки улар асосида шаклланиб ва ривожланиб, фаолият усулларини эгаллаш тезлиги, теранлиги ва мустаҳкамлигида намоён бўлади. Педагогик қобилият шахсга педагогик фаолият давомида юқори натижаларга эришиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Қобилиятлар индивидул-психологик хусусиятлар бўлиши билан бирга улар шахснинг маълум бир бошқа хусусиятлари ва хислатларига – ақл-идрок фазилатларига, хотира, характерининг ўзига хос хусусиятларига, эмоционал хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Педагогик фаолиятнинг самарали ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун офицерда қобилиятнинг бир неча хил турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб етиштирилмоғи лозим.
Психологик-педагогик адабиётларда педагогик қобилиятларнинг қуйидаги турлари келтирилади:
1. Илмий билиш қобилияти педагогнинг фаннинг тегишли соҳаларига оид қобилиятдир. Бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, балки анча кенг ва чуқурроқ билади, фаннинг, турмушнинг турли соҳаларидаги янгиликларни, кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, керакли билимларни, ахборотни ола билади ва таҳлил қила олади. Бу турдаги қобилият унга замонавий илмий фикр билан ёнма-ён юришига имкон беради.
2. Ташкилотчилик қобилияти бўлинма педагогик жамоасини уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифаларни ҳал этишга руҳлантира олиш ва ўз ишини тўғри ташкил эта олиш (ўз ишини тўғри режалаштириш ва назорат қила билиш, конкрет шароитларга мослаша олиш ва ҳоказолар)да намоён бўлади. Бу турдаги қобилият педагогга ўзининг шахсий фаолиятини тўғри ташкил этишига ёрдам беради. Педагог шахсининг интизомлилик, аниқлик, оғир-босиқлик, ўз вазифасига масъулиятли муносабатда бўлиш каби бир қатор шахсий сифатлари унинг ташкилотчилик қобилиятининг ривожланганлигидан далолат беради.
3. Дидактик қобилият – ўқув материалини тушунтира олиш, таълим олувчи онгига қизиқарли, аниқ тарзда етказа билиш, илмий изланувчанлик, фан ва техника янгиликларидан таълим-тарбия жараёнида унумли фойдалана олиш қобилияти. Дидактик қобилиятга эга бўлган педагог ўз фаолиятига ижодий ёндашади, таълим олувчида ақлий фаолликни уйғота олади.

Download 32.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling