Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти
Download 32.04 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Муомала (коммуникатив) қобилияти
- 6. Кузатувчанлик қобилияти
- 7. Нутқ қобилияти (нутқ техникаси)
- 9. Келажакни кўра билиш қобилияти
- 10. Диққатни тақсимлай олиш қобилияти
4. Тушунтира олиш қобилияти ўқув материалини таълим олувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, уларда мустақил равишда фаол фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб бўйсунувчиларга етказа олиши даркор.
5. Муомала (коммуникатив) қобилияти педагог-офицернинг бўйсунувчилар, бошлиқлар, турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар ва ишчи-хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, аскарларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари билан педагогик ва психологик нуқтаи назардан самарали ўзаро муносабатлар ўрната олишида намоён бўлади. 6. Кузатувчанлик қобилияти офицернинг ўз бўйсунувчилари ва атрофидагиларнинг ички дунёсига кира олиш, руҳий ҳолатини, ички кечинмаларини, улардаги ижобий ва салбий ўзгаришларни сеза олишида намоён бўлади. 7. Нутқ қобилияти (нутқ техникаси) педагогнинг нутқ ёрдамида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифода эта олиш қобилиятидир. 8. Обрў орттира олиш қобилияти педагог-офицернинг ўз бўйсунувчилари ва хизматдошларининг онгига, руҳиятига ўзининг билими, амалий фаолияти ва хизмат бурчига масъулиятли муносабати, муомаласи, кундалик турмушдаги ва оиласидаги ибратли хулқи орқали бевосита эмоционал-иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда ўзи ҳақида ижобий фикр уйғота олишида намоён бўлади. 9. Келажакни кўра билиш қобилиятининг ривожланганлиги педагогга ўз фаолиятининг, ҳаракатларининг натижасини олдиндан кўра билиш, режалаштириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш йўлларини излаб, муваффақиятга эришишга ишонч ҳиссини уйғотишга ёрдам беради. Бу қобилиятнинг ривожланишида педагогик оптимизм муҳим аҳамиятга эга. 10. Диққатни тақсимлай олиш қобилияти педагогнинг диққатнинг барча хусусиятларини, ҳажми, кучини идора қилиш, сафарбар эта олишидир. 11. Уқтира олиш қобилияти билим олиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришга нисбатан масъулиятсиз, онгсиз муносабатда бўлаётган бўйсунувчига тарбиячи офицернинг ўзининг қатъий сўзи ва иродаси ёрдамида тушунтириш, таъсир этиш қобилиятидир. Педагогик қобилиятларнинг санаб ўтилган турларидан ҳеч бири алоҳида катта имкониятга эга бўла олмайди, балки улар мантиқий бирликда офицернинг педагогик маҳоратининг асоси бўлиб хизмат қилади. Офицернинг педагогик қобилиятларини ривожлантириш учун педагогдан доимий равишда ўзининг билими ҳажмини ва савиясини ошириш, илмий изланишлар олиб бориш, мамлакатимиз ва жаҳон фани янгиликлари билан танишиб бориш, доимий равишда ўз устида мустақил ишлаш талаб қилинади. Бунинг учун кенг имкониятлар мавжуд. Малака ошириш курсларида ўқиш, илмий анжуманларда фаол иштирок этиш, турли адабиётлар устида ишлаш ва бошқалар ана шундай имкониятлар жумласига киради. Педагогик қобилиятларни ривожлантириш учун педагог таълим жараёнининг хусусиятларини, қонуниятларини чуқур билиши, психологик ва педагогик билимларни пухта эгаллаши лозим. Шунингдек, илғор педагогик тажрибани ўрганиш, тажриба алмашиш, бой педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар ўтадиган машғулотларни кузатиш ва ўзи ҳам очиқ машғулотлар ўтиб, уларнинг фикрини билиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш каби тадбирлар ҳам офицернинг педагогик қобилиятларини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, офицернинг педагогик маданияти мураккаб тузилишга ва мазмунга эга тушунча бўлиб, уни шакллантириш ва такомиллаштириш узоқ кечувчи, узлуксиз, қатор восита ва методлар ёрдамида амалга оширилувчи жараёндир. Бу жараённинг самарадорлиги эса офицернинг ўз устида мунтазам ишлаши, ҳоҳиш-иродаси ва етукликка интилиши билан боғлиқ. Download 32.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling