Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Ҳарбий-педагогик фаолиятининг тизими, касбий маҳорати ҳақида тушунча


Download 32.04 Kb.
bet5/7
Sana24.12.2022
Hajmi32.04 Kb.
#1053903
1   2   3   4   5   6   7
3. Ҳарбий-педагогик фаолиятининг тизими, касбий маҳорати ҳақида тушунча.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва ана шу мустақилликни, мамлакатимиз халқининг бунёдкорлик меҳнатини ва тинч ҳаётини, осойишталигини ҳимоя қилиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётган ҳарбий ислоҳотларнинг талабларидан бири Қуролли Кучларимиз учун юқори малакали мутахассисларни, юксак интеллектуал, маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган ҳарбий кадрларни тайёрлашдир.
Бу ишни амалга оширишда ҳарбий-педагогик кадрлардан нафақат ўз мутахассисликлари бўйича чуқур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, балки кенг дунёқарашга, турли фан йўналишларидан умумий тушунчага, юксак психологик-педагогик тафаккурга ва педагогик маҳоратга эга бўлиш талаб этилади. Чунки буларсиз замонавий талабларга жавоб берувчи ҳарбий мутахассисни тайёрлаш ишини самарали амалга ошириш мумкин эмас.
Ҳар соҳада бўлгани каби, ҳарбий мутахассислар тайёрлашда ҳам катта ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Офицер кадрларга қўйиладиган талаблар ошиб бормоқда. Чунки ҳозирги офицер фақат маълум бир соҳада чегараланган билимлар эгаси бўлган тор ихтисосли мутахассис эмас, балки чуқур интеллектуал салоҳиятга эга бўлган, кенг дунёқарашли, юксак маданиятли ва маънавиятли инсон, ўз билими, шахсий намунаси билан ўз бўйсунувчиларига тарбия ва таълим бера оладиган қобилиятли ва маҳоратли педагог бўлиши зарур.
Офицерларнинг профессионал фаолиятида бўйсунувчиларга раҳбарлик қилиш, уларга таълим бериш ва тарбиялаш асосий ўрин эгаллайди. Бунда офицер жанговар ва сиёсий тайёргарликни, тарбиявий ишларни амалга оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир офицердан юксак педагогик маҳорат талаб қилинади.
Педагогик маҳорат нима?
«Педагогик энциклопедияда» педагогик маҳоратнинг моҳияти қуйидагича ёритилади: «Педагогик маҳорат қалб амри билан ишлайдиган ва болаларни севадиган ҳар бир педагог эгаллаши мумкин бўлган таълим ва тарбиянинг юксак ва тинимсиз такомиллашиб борувчи санъатидир».
Педагог ўз фанини чуқур биладиган, фан ва санъатнинг тегишли тармоқлари билан яхши таниш бўлган, умумий ва соҳа психологиясини амалда яхши тушунадиган, таълим ва тарбия методикасини яхши эгаллаган ўз ишининг устаси, юксак маданиятли мутахассисдир.

Download 32.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling