Катта илмий ходим-изланувчи, жиду жаҳон молиявий марказлари: замонавий назариялар ва


молиявий марказлар ўз хусусиятларига кўра


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana23.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1049443
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
19 E D Alimardonov

молиявий марказлар ўз хусусиятларига кўра 
назария ва амалиётда турлича таснифланган
.
Г. Трифт,
уларни глобал (Нью-Йорк, Лондон, Токио), зонали (Сингапур, 
Гонконг, Париж, Лос-Анжелес) ва минтақавий (Сидней, Чикаго, Сан-
Франциско, Даллас, Майами, Гонолулу) турларга ажратган[11].
Л.Н. Федякина
икки, яъни Нью-Йорк ва Лондон шартлари асосида 
фаолият юритувчи халқаро молиявий марказларни ажратиб кўрсатади. Нью-
Йорк шартлари асосида ишлайдиган евровалюта марказларида халқаро молия 
бозори иштирокчилари учун махсус ҳисоб-китоблар тизими жорий этилган 
бўлиб, улар ички ҳисоб-китоб операцияларидан ажратилган ва ички молия 
бозорига тегишли чекловлардан ҳоли ҳисобланади. Лондон, Гонконг ва бошқа 
шаҳарларда жойлашган, Лондон шартлари асосида ишловчи евровалюта 
марказларида эса, резидентлар ва норезидентларнинг молиявий операциялар 
бўйича битимлар тузишига чекловлар мавжуд эмас. Шунингдек, норезидентлар 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
ўртасидаги молиявий битимлар резидентлар билан бўладиган битимлардан 
алоҳида-алоҳида қилиб, ажратиб қўйилмаган [12]. 
С.Б. Пахомов
молиявий марказларни учга бўлади [13]. Яъни, улар 
қуйидагилардан иборат: 
1. “Остона” шаклида, яъни йирик ҳажмдаги миллий капитал бозори 
атрофида пайдо бўлган марказлар (масалан, Нью-Йорк). 
2. “Географик локация”
3
га асосланган, яъни жаҳоннинг турли 
мамлакатларидан келган бозор иштирокчиларига трансчегара операцияларини 
амалга ошириш имконини берувчи марказлар (масалан, Лондон). 
3. “Молияий гетто”
4
шаклидаги молиявий марказлар. Бунга оффшор 
марказлар мисол бўлади. 
Халқаро молия бозори хорижий валюталар билан битимлар тузиш 
географияси нуқтаи назаридан таснифланганда, уларни иккита алоҳида 
сегментга ажратиш мумкин, яъни халқаро молиявий марказлар (Лондон, Нью-
Йорк, Токио, Франкфурт, Цюрих, Сингапур, Гонконг) ва оффшор зоналар 
(Кипр Республикаси, Кайман, Мэн ороллари ва ҳ.к.) деб изоҳлайди ва 
Л.Н. Федякина, А.Н. Азрилиян фикрларини тасдиқлайдилар рус олимлари 
В.А. Слепов ва Е.А. Звонова[13]. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling