Кўчмас мулк объектлари кадастрлари турлари


Download 26.96 Kb.
bet10/12
Sana29.01.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1138341
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-4

дисконтлаш ставкаси - баҳоланаётган кўчмас мулк объектини яратиш ёки ўзгартириш билан боғлиқ бўлган тахмин қилинаётган барча харажатларни ва ҳисоб-китобларга кўра у келгусида яратадиган даромадни мазкур объектни баҳолаш санасига келтириш учун фойдаланиладиган фоиз ставкаси;
капиталлаштириш ставкаси - баҳолаш объектига ўхшаш кўчмас мулк объектларининг жорий (муайян санадаги) даромаддорлик кўрсаткичи;
тиклаш қиймати - баҳолаш объектига ўхшаш янги объектни ўхшаш материаллар ва технологиялардан фойдаланиб яратиш харажатлари суммаси;
ўрнига белгилаш қиймати - баҳолаш объектига ўхшаш фойдали хоссаларга эга бўлган янги объектни замонавий материаллар ва технологиялар ёрдамида яратиш харажатлари суммаси;
жорий қиймат - тегишли дисконтлаш ставкасидан фойдаланиб муайян санага келтирилган бўлғуси даромадлар қиймати;
яхшилашлар - ер участкасини ундан кейинчалик фойдаланиш учун ўзгартириш борасидаги фаолият натижасида яратилган ва у билан узвий боғлиқ бўлган ер участкасидаги ўзгаришлар. Яхшилашлар бинолар, иншоотлар, муҳандислик системалари ва тармоқлари, кўп йиллик ўсимликларни ва улар билан жамулжам ҳолда конструктив ёки функционал яхлитликни ташкил этадиган бошқа объектларни ўз ичига олади;
соф рента мультипликатори - кўчмас мулк объектининг сотув нархи ва соф операцион даромади нисбатини акс эттирадиган кўрсаткич.
Бозор баҳоси (Рыночная стоимость) баҳоланаётган объектнинг ҳақиқатга яқин баҳоси деб тушинилади. Бу баҳоланаётган объект очиқ бозорда рақобат асосида сотувга қўйилаётган бўлиши ва сотувчи хамда хоридорга ташқаридан тазайиқ ўтказилмаган холда бу объект тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлганлиги асосида тузилган битимда кўрсатилган баҳо бозор баҳоси дейилади.
Кўчмас мулкни бозор баҳосида баҳолаш 3 та усулда олиб борилади:
1. Харажатларни ҳисоблаш усули (Затратный метод).
2. Сотилган объектларга тақослаш усули (Метод сравнения продажа).
3. Объект келтираётган фойда усули (Доходный метод).

Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling