Клиник ўлим – бу инсон ҳаёти ва биологик ўлими орасидаги ҳолат бўлиб, юрак ва нафас фаолияти тўхтагандан кейин, ўртача 3-5 дақиқа давом этади. Шу вақт оралиғида, клиник ўлим ҳолатидаги одамга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилса, уни ҳаётга қайтариш мумкин. Чунки инсон миясидаги асаб хужайралари ўртача 5 дақиқа озуқасиз, кислородсиз яшай олиши мумкин. Шу вақт оралиғида суъний равишда қон харакати ва кислород етказилиши таъминланса асаб хужайраларининг ишлаб кетиши эхтимоли кўп бўлади.
Биологик ўлим – бу орқага қайтмайдиган ўлим бўлиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилса ҳам уни ҳаётга қайтаришнинг иложи бўлмайди. Биологик ўлим юрак ва нафас фаолияти тўхтагандан кейин ўртача 5 дақиқадан кейин бошланади.
Клиник ўлим белгилари:
а) Нафас фаолияти аниқланмаслиги: нафас олиш ҳаракатлари аниқланмайди, яъни кўкрак қафаси кўтарилмайди; оғзига ойна тутганда - ойна терламайди.
б) Юрак уришининг аниқланмаслиги:
- йирик артерияларда (уйқуартерияси - бўйин соҳасида, сон артерияси - чов (чаноқ-сон бурмаси) соҳасида, тақим артерияси - тизза бўғими ички бурмаси ва билак артерияси – бош бармоқ ва билак ички бурмасида) пульс сезилмайди;;
- қулоқни юрак соҳасига – кўкракка босилганда, юрак уриши эшитилмайди.
в) беҳушлик: яъни, саволларга жавоб йўқ – мулоқатга кирмайди, ташқи таъсирларга жавоб бермайди: юзига шапиллатиб урганда ёки совуқ сув сепилса, жабрланувчида бунга нисбатан жавоб реакцияси кузатилмайди.
Бундан ташқари, инсон клиник ўлим ҳолатида бўлса, унда кўз қорачиғининг ёруғликка нисбатанг ўзгариши кузатилмайди (агар кўзга электр фонар нурлари йўналтирилса қорачиқ тораймайди; буни фонарсиз ҳам аниқлаш мумкин: кўзни қўл билан ёруғликдан тўсиш ва тезда олиш).
Биологик ўлим белгилари (юрак ва нафас фаолияти тўхтагач, ўртача 5 дақиқадан кейин намоён бўла бошлайди):
Юқоридаги белгилардан (клиник ўлим белгилари) ташқари, бу холатда қуйидаги белгилар ҳам намоён бўлади:
а) Кўз пардасининг хиралашиши: қуритилган селёдка балиғининг хиралашган терисидек кўриниш олиши;
б) тана ҳароратининг тушиши;
в) мурда доғлари ва мурда қотиши;
г) кўз олмасини бармоқ билан ён томондан босилишида, “мушукнинг кўзи”ни эслатувчи қорачиқ шаклининг ўзгариши.
Do'stlaringiz bilan baham: |