89
|
Suyak sinishlari. Suyak sinishlarida birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish. (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma Vbo‘lim).
|
Суяк синиши – бу суяк бутунлигининг бузилишидир.
Суяк синишлар қуйидагича бўлади: ёпиқ ва очиқ.
а) ёпиқ суяги синишининг белгилари: синган сохада кучли оғриқ, шиш, шаклининг ўзгариши, харакатлар чегараланиши, баъзан пайпаслаганда суяк ғичирлашини сезиш, оёқ-қўллар синишида эса, баъзан, синган оёқ-қўлнинг соғлом оёқ-қўлга нисбатан калта бўлиб қолиши кузатилиши мумкин.
б) очиқ суяк синишининг белгилари: синган соҳада кучли оғриқ ва кўп қон кетувчи очиқ жарохат, жарохатдан суяк синиқлари кўриниб туриши ва х.к.
Очиқ синишда синган жойда жарохат (тери бутунлигининг бузилиши) бўлади, ёпиқ синишда эса тери бутунлиги сақланган бўлади.
Суяк синишларида тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган суяк синишлари кузатилиши мумкин:
тўлиқ бўлмаган синишда чатнаш юзага келади, тўлиқ бўлганда суяк синади.
Суякнинг синиб жойидан силжишига қараб: силжиган ва силжимаган суяк синишлари фарқланади.
Суяк синишларининг сонига қараб: битта ва кўп сонли суяк синишлари фарқланади.
|