«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


Очиқ суяк синишида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби


Download 99.67 Kb.
bet13/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан

Очиқ суяк синишида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби:
а) қон кетишини тўхтатиш;
б) оғриқ қолдирувчи дори бериш;
в) жарохат атрофини йод спиртли эритмаси билан қайта ишлаш;
г) жарохатга стерил боғлам қўйиш;
д) синган сохани харакатсиз холга келтириш (иммобилизация), бунинг учун тахтакач (шина) қўйиш керак;
е) жабрланувчининг ҳушидалигини ва ҳолатини доимий назорат қилиш;
ж) жабрланувчини иложи борича тезроқ шифохонага етказиш.


Тахтакач (шина) қўйиш қоидаси:
а) Тахтакач (шина) синган сохага яқин бўлган 2 та ёки ундан ортиқ бўғимларни қамраб олиши керак;
б) Тахтакач (шина) ни яланғоч танага қўйиш мумкин эмас, унинг тагига юмшоқ мато (пахта, сочиқ ва бошқалар) қўйиш керак;
в) Синган суяк сохасини қимрлатиш мумкин эмас;
г) Беморни замбилдан бошқа жойга олишда жароҳатланган аъзони ёрдамчи ушлаб туриши керак;
д ) Тахтакач (шина) ни жуда маҳкам боғламанг, бу қон айланишини бузиши ва оғриқ чақириши мумкин;
е) Тахтакач (шина) сифатида, масалан, тиббий Крамер шинасини ёки қўл ости буюмлар: тахталар, таёқлар, соябонлар, фанерлар, картон, журналлар ўрамидан, оёқ синганида эса, соғлом оёқдан хам тахтакач сифатида фойдаланиш мумкин.


Ёпиқ суяк синишида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби:
а) оғриқ қолдирувчи дори бериш, синган жойга совуқ нарса босиш;
б) қимирлатмаслик (иммобилизация қилиш), бунинг учун шина (тахтакач) қўйиш керак;
в) жабрланувчининг ҳушидалигини ва ҳолатини доимий назорат қилиш.
ж) жабрланувчини иложи борича тезроқ шифохонага етказиш.



90

Elektr tokidan shikastlanganda birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish. (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma X-bo‘lim).



Электр токи одам танасидан ўтаётганда турли кимёвий ўзгаришлар, тўқималарнинг зарарланиши ва асаб тўқимасининг регуляцияси бузилишига олиб келади.
ЖАБРЛАНУВЧИНИ ЭЛЕКТР ТОКИДАН ХАЛОС ЭТИШ:
а) Биринчи навбатда жабрланувчи тегиб турган қурилма қисмини тезкорлик билан рубильник орқали ўчириш керак: агар қурилмани тезлик билан манбадан ўчириш имкони бўлмаса, жабрланувчини ток ўтказувчи қисмидан қўл ости буюмлар (қуруқ таёқ, оёқ тагига қуруқ тахта ва х.к.) ёрдамида халос этиш керак.
б) 400 В гача бўлган кучланишда, жабрланувчини ток ўтказувчи қисмидан халос этиш учун қўл ости буюмлардан (қуруқ таёқ, тахта, арқон, кийими ва бошқа ток ўтказувчан бўлмаган нарсалар) фойдаланиш лозим. Бундай ҳолатларда металл ёки ҳўл нарсалардан фойдаланиш мумкин эмас.
в) агар электр токини ўчириш иложи бўлмаса, шахсий химоя воситаларни (диэлектрик этик ва қўлқоплар) кийган холда, жабрланувчини хавфсиз жойга судраб олиб чиқиш керак. Агар шахсий химоя воситалари бўлмаса, қўлни қуруқ нарса билан ўраб, жабрланувчининг ёқасидан ёки шимининг почасидан ушлаб, оёқларни ердан узмасдан ва товонларни бир-биридан ажратмасдан (“ғоз юриш”), жабрланувчини “қадам кучланиш”ли ҳудуддан судраб олиб чиқиш лозим.
д) зарур ҳолатларда ток ўтказгични қуруқ ёғоч дастакли болта билан чопиш ёки изоляцияланган тутқичли асбоб билан кесиш (ҳар бирини алоҳида) керак.
е) кучланиш 400В бўлганда резина этик, қўлқоп кийиш ва кучланишга тегишли штанга ва клешдан фойдаланиш керак.
ж) ҳаво линияларида, агар жабрланувчини токдан тезда ва хавфсиз усулда халос этишни амалга ошириш мумкин бўлмаса, қисқа туташтириб линия ўтказгичини ерга ташлаш билан ерга улаш зарур.
Биринчи ёрдам кўрсатиш муваффақиятининг бош шарти тезкорлик, жабрланувчини электр токидан халос қилиш ва биринчи ёрдамни тўғри кўрсатиш тезлиги ҳисобланади.
Сонияларни ортиқча йўқотмасдан, тезкорлик билан:
а) Олдиндан шахсий хавфсизликни таъминлаган ҳолда, жабрланувчини электр токдан халос этиш.
б) Жабрланувчини нафас олишини қийинлаштирадиган, сиқиб турган буюмлардан озод қилиш.
в) Жабрланувчининг юқори нафас йўлларинин ва оғиз бўшлиғини текшириб, ёт жисмлардан тозалаш.
г) Кечиктирмасдан жойида биринчи ёрдам кўрсатишга киришиш: зарурият бўлса реанимация (жонлантириш) муоложаларини бажариш, электр токидан куйган жойларга стерил боғлам қўйиш.
Д) агар бехуш бўлса, юқори нафас йўлларини бекилишини олдини олиш мақсадида, қорни билан ёки чалқанча ётқизиб бошини ёнбошга буриб қўйиш керак;
Е) агар хушида бўлса, жабрланувчига оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи дорилар бериш мумкин
Барча холатларида, жабрланувчини даволаш муассасига юбориш шарт!

Бир вақтнинг ўзида биринчи тиббий ёрдамда иштирок этмаётган шахс, қуйидагиларни бажаришга тайёр бўлиши лозим:


а) Электр станция бўйича навбатчини хабардор қилиш.
б) Шифокорни ва тез ёрдамни телефон орқали чақириш.
в) Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари ва мосламалари олиб келиш.
г) Хонадаги ортиқча одамларни ташқарига ёки четга чиқариш.
д) Ёруғлик ва тоза ҳаво оқими билан таъминлаш.

Электр токидан шикастланганда шикастланганнинг умумий ҳолатига баҳо бериш муҳимдир. Агар у енгил шок ҳолатида бўлса – уни хушига келтириг (юзига шапатланг, совуқ сув пурканг ва ҳ.к.). Куйган жойлари (электр токи кириш ва чиқиш меткаларига) бўлса, стерил боғлам қўйинг. Агар шикастланган одам беҳуш бўлиб нафас ва пульс аниқланмаса дархол жонлантириш усулларини бошланг: суъний нафас бериш ва юракни ташқи уқалаш.



Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling