«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


Download 99.67 Kb.
bet14/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан

Жонлантириш усулларини бошлашдан аввал албатта, жабрланувчини сиқиб турган буюмладан озод қилиш учун, кўкрак қафасини кийимлардан бўшатиш ва белдаги камарини бўшатиш лозим:
Агар жабрланувчида пульс ва нафас олиши аниқланмаса, сиқиб турган буюмлардан халос қилиб бўлгач, икки бармоқ билан ҳанжарсимон ўсимтани (кўкрак тўш суягининг пастки қисмидаги ханжарга ўхшаш учи) ёпиб туриб, юрак соҳасига мушт билан кескин ва қисқа зарба бериш лозим, буни “юрак зарбаси” ёки прекардиал уриш деб аталади.
Сўнгра, юракнинг ишга тушганлигини текшириш керак. Агар юрак ишга тушмаган бўлса, юракни кўкрак қафаси орқали (билвосита) уқалаш, агар юрак ишга тушган бўлса, жабрланувчининг нафас олишига ёрдам кўрсатиш лозим (юқори нафас йўлларини ёт жисмлардан тозалаш, кислород қопчаларидан фойдаланиш ва х.к).

Жабрланувчига сунъий нафас бериш тартиби:


Аввало, юқори нафас йўлларини ёт жисмлардан (сўлак, ошқозон ва ўпка ажралмалари, тиш протези ва х.к) тозалаш лозим, жабрланувчини чалқанча текис жойга ётқизиш ва бошини максимал орқага ташлаш, бурнини иккала бармоқ билан беркитиш, иягини (пастки жағини) иккинчи қўл билан пастга ўртача тортиб ушлаш, чуқур нафас олиб нафас чиқариш пайтида оғизни-оғизга жипслаб дока, салфетка ёки рўмолча орқали пуфлаш.
Суъний нафас бериш 1 дақиқада ўртача 12-16 мартани ташкил қилиши лозим. Бунда албатта суъний нафас берилаётганда жабрланувчининг кўкрак қафасининг кўтарилаётганлиги эътибор бериш лозим. Агарда кўкрак қафаси кўтарилмаса, бу ўпкага хаво кирмаётганидан далолат беради. Бундай холатда, юқори нафас йўлларини ўтказувчанлигини яна бир бор текшириб, суъний нафас беришни такрорлаш керак.
Юрак соҳасини билвосита уқалаш сони бир дақиқада 60-80 марта. Кўкрак қафасини босиш чуқурлиги ўртача 3-4 см бўлиши керак.
Агар жабрланувчи олдида битта қутқарувчи ёрдам кўрсатаётган бўлса, унда юракни билвосита (кўкрак қафаси орқали) уқалаш ва суъний нафас бериш ўзаро нисбати 15:2 бўлиши лозим;
Агар жабрланувчи олдида қутқарувчилар гуруҳи, яъни ёрдам кўрсатаётганлар сони 2 тадан кўп бўлса, унда юракни билвосита уқалаш (кўкрак қафаси орқали) ва суъний нафас бериш ўзаро нисбати 5:1 бўлиши лозим; Бунда қутқарувчилардан бири юракни билвосита уқаласа, иккинчиси суъний нафас бериш билан банд бўлади, учинчиси эса, жабрданувчи оёқларини танага нисбатан бироз кўтариб туради.



91

Bo‘g‘im chiqishida birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma VI bo‘lim).



Бўғим чиқиши – бу ташқи таъсирлар ёки кескин ҳарактлар натижасида бўғимларда суякларнинг ўз физиологик ўринларидан қисман ёки тўлиқ силжишидир. (Изоҳ: Бўғим – тана суякларнинг бир-бирига уланган жойлари хисобланади: эркин (оёқ-қўлларда), ярим ҳаракатчан (умурқа поғонаси), ҳаракатсиз (бош ва чаноқ-тос соҳасида) бўғимлар фарқланади).
Бўғим чиқиши белгилари:
А) бўғим сохасидаги кескин оғриқ;
Б) бўғимларда харакатларнинг чегараланганлиги;
В) бўғим шаклининг ўзгариши;
Г) тананинг мажбурий ҳолат олиши;
Бўғим чиқишида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш:

  • оғриқ қолдирувчи дориларни бериш;

  • шикастланган тана қисмларини харакатсиз ҳолга келтириш: қўл бўғимлари чиқишида – шикастланган қўлни санитар дурра ёрдамида бўйинга осиб қўйиш, оёқ бўғимлари чиқишида тахтакачлаш;

  • дарҳол даволаш муассасасига етказиш.

Эсда тутинг: бўғим чиқишида суякларни жойига солиш харакатларини бажарманг, чунки бу жараённи бажариш тиббий мутахассиснинг вазифасидир.

92

Bosh chanog‘i va bosh miya shikastlanishlarida birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish. (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma V bo‘lim, 38 bandi).



Бош чаноғи ва бош мия шикастланишлари – асосида бош мия контузияси ёки бош мия бутунлиги бузилиши ётувчи ҳаёт учун хавфли бўлган шикастланишлар ҳисобланади.
Бош чаноғи ва бош мия шикастланишлари келиб чиқиш механизмига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  • бош мия чайқалиши, бош мия лат ейиши, бош мия эзилиши ва жарохатланиши;

  • бош чаноғи бутунлигига қараб: бош суяги бутунлиги сақланган ёки сақланмаган бош мия чайқалиши, лат ейиши ва эзилишлари фарқланади.




Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling