«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


Клиник ўлим ҳолатида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби


Download 99.67 Kb.
bet10/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан

Клиник ўлим ҳолатида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби:

  1. Кўкрак қафасини сиқиб турган буюмлардан озод қилиш ва белдаги камарни бўшатиш;

  2. Шикастланган одамни орқаси билан текис қаттиқ жойга ётқизиш;

  3. Юқори нафас йўлларининг ўтказувчанлигини қайта тиклаш (бошни максимал орқага ташлаш, оғиз ва бурун бўшлиғини ёт жисмлардан (сўлак, ошқозон ажратмалари ва х.к) тозалаш);

  4. “Оғиздан оғизга” ёки “оғиздан бурунга” усуллари билан суъний нафас бериш ва юракни ташқи уқалаш (мустақил нафас ва пульс пайдо бўлгунича, тез ёрдам хизмати етиб келгунича).

Жонлантириш усулларини бошлашдан аввал албатта, жабрланувчини сиқиб турган буюмладан озод қилиш учун, кўкрак қафасини кийимлардан бўшатиш ва белдаги камарини бўшатиш лозим:
Агар жабрланувчида пульс ва нафас олиши аниқланмаса, сиқиб турган буюмлардан халос қилиб бўлгач, икки бармоқ билан ҳанжарсимон ўсимтани (кўкрак тўш суягининг пастки қисмидаги ханжарга ўхшаш учи) ёпиб туриб, юрак соҳасига мушт билан кескин ва қисқа зарба бериш лозим, буни “юрак зарбаси” ёки прекардиал уриш деб аталади.
Сўнгра, юракнинг ишга тушганлигини текшириш керак. Агар юрак ишга тушмаган бўлса, юракни кўкрак қафаси орқали (билвосита) уқалаш, агар юрак ишга тушган бўлса, жабрланувчининг нафас олишига ёрдам кўрсатиш лозим (юқори нафас йўлларини ёт жисмлардан тозалаш, кислород қопчаларидан фойдаланиш ва х.к).

Жабрланувчига сунъий нафас бериш тартиби:


Аввало, юқори нафас йўлларини ёт жисмлардан (сўлак, ошқозон ва ўпка ажралмалари, тиш протези ва х.к) тозалаш лозим, жабрланувчини чалқанча текис жойга ётқизиш ва бошини максимал орқага ташлаш, бурнини иккала бармоқ билан беркитиш, иягини (пастки жағини) иккинчи қўл билан пастга ўртача тортиб ушлаш, чуқур нафас олиб нафас чиқариш пайтида оғизни-оғизга жипслаб дока, салфетка ёки рўмолча орқали пуфлаш.
Суъний нафас бериш 1 дақиқада ўртача 12-16 мартани ташкил қилиши лозим. Бунда албатта суъний нафас берилаётганда жабрланувчининг кўкрак қафасининг кўтарилаётганлиги эътибор бериш керак. Агарда кўкрак қафаси кўтарилмаса, бу ўпкага хаво кирмаётганидан далолат беради. Бундай холатда, юқори нафас йўлларини ўтказувчанлигини яна бир бор текшириб, суъний нафас беришни такрорлаш керак.
Юрак соҳасини билвосита уқалаш сони бир дақиқада 60-80 марта. Кўкрак қафасини босиш чуқурлиги ўртача 3-4 см бўлиши керак.

  1. Агар жабрланувчи олдида битта қутқарувчи ёрдам кўрсатаётган бўлса, унда юракни билвосита (кўкрак қафаси орқали) уқалаш ва суъний нафас бериш ўзаро нисбати 15:2 бўлиши лозим;

  2. Агар жабрланувчи олдида қутқарувчилар гуруҳи, яъни ёрдам кўрсатаётганлар сони 2 тадан кўп бўлса, унда юракни билвосита уқалаш (кўкрак қафаси орқали) ва суъний нафас бериш ўзаро нисбати 5:1 бўлиши лозим; Бунда қутқарувчилардан бири юракни билвосита уқаласа, иккинчиси суъний нафас бериш билан банд бўлади, учинчиси эса, жабрланувчи оёқларини танага нисбатан бироз кўтариб туради.




87

Koma holatida birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish. (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma, III bo‘lim).



Кома – бу 3-4 минутдан ортиқ давом этган тўлиқ беҳушлик ҳолатидир (баш мияда ўткир қон айланиши бузилиши белгиларидан бири ҳисобланади).
Кома белгилари:
А) Беҳушлик - ташқи таъсирларга жавоб бермаслик (саволларга жавоб бермайди, уйқучанлик ҳолатида, бутун танаси бўшашган);
Б) оғриқли ва товушли ташқи таъсирларга жавоб реакция си кузатилдмайди (юзига шапатланса, совуқ сув пуркалса, териси чимдиб кўрилса, қаттиқ овозда чақирилса жавоб бермайди);
В) баъзан шовқинли нафас олиш, талваса ва беихтиёрий қайт қилиш ҳолатларининг кузатилиши;
Г) юқоридаги белгилар билан бир вақтда, албатта, уйқу артериясида пульс сақланиб қолиши.

Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling