«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси


Download 99.67 Kb.
bet5/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан

Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси — хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат.
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.

69

Xavfli ishlab chiqarish ob’ektini loyihalash, qurish va foydalanishga qabul qilib olishga, undan foydalanishga, xodimlariga oid sanoat xavfsizligi talablarini aytib bering.

Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши зарур.
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишларга йўл қўйилмайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги теХавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот:
саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этиши;
хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимлари штатининг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилишини таъминлаши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ишга оид малака талабларига жавоб берадиган ва кўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан лойиқ шахсларни қўйиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказилишини таъминлаши;
ишлаб чиқариш жараёни устидан назорат қилувчи зарур асбоблар ва тизимларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжуд бўлиши ҳамда ишлашини таъминлаши;
ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини белгиланган муддатларда ва махсус ваколатли давлат органи ёки қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган ёзма кўрсатмасига биноан таъминлаши;
бегона шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектига рухсатсиз киришининг олдини олиши;
хавфли моддаларни сақлашга оид саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаши;
саноат хавфсизлиги декларациясини белгиланган тартибда ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши;
махсус ваколатли давлат органи ва қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг буйруқлари, қарорлари ва ёзма кўрсатмаларини бажариши;
авария ёки нохуш ҳодиса юз берган, шунингдек саноат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида нохуш ҳодисанинг юзага келганлиги сабабларини таҳлил қилиши, мазкур сабабларнинг бартараф этилиши ва олдини олиш чораларини кўриши;
махсус ваколатли давлат органини, қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши;
авария юз берган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини олиб бориши шарт.
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари:
саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари;
саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтишлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ҳодиса ҳақида тегишли шахсларни дарҳол хабардор қилишлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт.

70

Avariyaning kengayib ketishiga yo‘l qo‘ymaslik va uning oqibatlarini tugatish bo‘yicha harakatlarga tayyorgarlik ko‘rishga oid sanoat xavfsizligi talablarini aytib bering.



Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот:
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши ҳамда амалга ошириши;
тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузиши, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса ўз авария-қутқарув хизматларини ёки ходимлари жумласидан штатсиз авария-қутқарув тузилмаларини ташкил этиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун қонунчиликка мувофиқ молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг захирасига эга бўлиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ходимларини бажариладиган ҳаракатларга ўқитиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эҳтимолини назарда тутган ҳолда кузатиш, хабар қилиш, алоқа ва ҳаракатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқли ҳолатда сақлаб туриши шарт.



71

Xavfli ishlab chiqarish obyektlarini identifikasiyalash nima? Xavfli ishlab chiqarish obyektlarini idetifikasiyalash nima maqsadda o‘tkaziladi? (VMQ №271-son 10.12.2008, 1-ilova).


Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling