Навбатдан ташқари йўл-йўриқ қуйидаги холатларда ўтказилади:
- янги ёки қайта ишланган стандартлар, қоидалар, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар жорий қилинганда, ҳамда уларга ўзгартиришлар киритилганда;
- технологик жараён ўзгарганда, меҳнат хавфсизлигига таъсир қиладиган жиҳозлар, мосламалар, инструментлар, дастлабки хом-ашё, материаллар ва бошқа омиллар алмаштирилганда ёки модернизация қилинганда;
- ишчилар, коллеж ва олий таълим муассасалари студентлари (ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган вақтда) томонидан хавфсиз меҳнат қилиш талаблари бузилганда, уларни жароҳатланишга, аварияга, портлашга, ёнғин ва заҳарланишга олиб келган ҳолда;
-назорат органлари (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, энергоназорат, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқалар) нинг талабига кўра;
-ишда 30 календарь кунидан ортиқ танаффус бўлганда.
Ишчиларга, бирламчи ва даврий йўл-йўриқлар каби, навбатдан ташқари йўл-йўриқни ҳам бевосита ўзининг устаси (иш жойидаги бошлиғи) ўтказади.
Навбатдан ташқари йўл-йўриқ “Иш жойида ўтказиладиган йўл-йўриқни қайд қилиш 2-сон журнали” да, бирламчи ва даврий йўл-йўриқлар каби, фақат сабабини кўрсатган ҳолда қайд қилинади.
21
|
Ish joyida yo‘l-yo‘riqni o‘tkazish kimga yuklatiladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 9-bandi).
|
Иш жойида йўл-йўриқни ўтказиш, ишчи бевосита қўл остида ишлаш учун юборилган инженер-техник ходимга (уста, электрик, механик ва бошқалар) юклатилади.
|
22
|
Qaysi holatlarda rahbar va ishchilar uchun navbatdan tashqari bilimlar sinovi o‘tkaziladi? (“Olmaliq KMK” AJda mehnat muhofazasi bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risida Nizom 23, 38-bandi).
|
Навбатдан ташқари билимлар синови қуйидаги ҳолатларда ўтқазилади:
- ишлаб-чиқариш жараёни ўзгарганда;
- янги турдаги дастгоҳлар ва механизмлар жорий қилинганда;
- янги қоидалар ва йўриқномалар қўлланилганда;
- қоидалар ва йўриқномалар талаблари бузилганда;
- қоидалар ва йўриқномаларни ўзлаштиришда билимининг етишмаслиги ҳолатларида, корхона раҳбари, давлат назорат органлари талаби ёки фармойиши асосида.
лавозимлар рўйхатига киритилган раҳбар ва мутахассислар, қуйидаги ҳолатларда меҳнат муҳофазаси бўйича навбатдан ташқари билимлар синовидан ўтишлари шарт:
-меҳнат муҳофазаси бўйича янги ёки қайта ишланган норматив ҳужжатлар жорий қилинса;
-янги дастгоҳ ўрнатилганда ёки янги технологик жараёнлар жорий қилинганда;
-ходим меҳнат муҳофазасидан қўшимча билимлар талаб қилинадиган бошқа ишга ўтганида ёки бошқа лавозимга тайинланганида;
-гуруҳий, ўлим билан тугаган ёки оқибати оғир бўлган бахтсиз ходиса, ҳамда авария, портлаш, ёнғин ёки заҳарланиш содир бўлганда;
-давлат назорат органларининг талабига биноан;
-иш фаолиятидаги танаффус бир йилдан ортиқ бўлганда.
Навбатдан ташқари билимлар синови, мазкур текширишни ўтказиш учун фармойиш берган юқори ташкилот томонидан кўрсатилган алоҳида ҳужжатлар тўплами доирасида ўтказилиши мумкин.
|
23
|
Agar ishchi bilimlar sinovida qoniqarsiz baholansa, yoki qayta bilimlar sinoviga sababsiz kelmasa qanday choralar ko‘riladi? (“Olmaliq KMK”AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risidagi Nizom 25-bandi).
|
Агар ишчи билимлар синовида қониқарсиз баҳоланса, унга асосий касби бўйича мустақил ишлашга рухсат берилмайди ва икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатда қайта билимлар синовига жалб қилинади. Бундай ходимлар цех, бўлим, ва бошқа раҳбарларнинг буйруғи ёки фармойиши билан аттестациядан ўтган ишчига бириктирилади ёки асосий иши билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишга ўтказилади.
Қайта билимлар синовига сабабсиз равишда ёки тайёрланмасдан келиш меҳнат интизомини бузиш деб қаралади. Бундай ҳолатларда ходимга корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган интизомий чоралар қўлланилади.
|
24
|
Rahbar va mutaxassislar lavozimda ish boshlagan kundan boshlab, qancha muddatda bilimlar sinovidan o‘tishlari shart? (“Olmaliq KMK”AJda mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha o‘qishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash to‘g‘risidagi Nizom 36-bandi).
|
Раҳбар ва мутахассислар лавозимда иш бошлаган кунидан бошлаб бир ойдан кўп бўлмаган вақт мобайнида, тегишли имтиҳон комиссиясида меҳнат муҳофазаси бўйича бирламчи билимлар синовидан ўтишлари шарт.
|
25
|
Qanday baxtsiz hodisalar N-1 shaklidagi dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi va bunda N-1 shaklidagi dalolatnoma nechta nusxada tuziladi? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish....Nizom Ib, 4-bandi IIb, 3-bandi).
|
Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади (1-илова).
Н-1 шаклидаги бахтсиз ҳодиса далолатномаси уч нусхада давлат ёки бошка мақбул тилда ва шу ҳодисани сабабларини бартараф этиш чоралари кўрсатилган ҳолда тузилади, жабрланувчига ёки унинг вакилига, мехнатни муҳофаза қилиш ҳизмати бошлиғига ва давлат техник меҳнат инспекторига берилади.
Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатнома нусхаларини, касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органларига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки “ Ўзэнергоинспекция” органи вакилига, агар бахтсиз ҳодиса назоратдаги тегишли вазирлик (хўжалик бошқаруви органлари)га ҳам уларнинг талабларига мувофиқ юбориши шарт,
|
26
|
Qanday baxtsiz hodisalar tekshiriladi va hisobga olinadi? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish .....Nizom Ib, 2-bandi).
|
Корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар, иншоатлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш, электр токи ва яшин уруши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан, террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, шунингдек табий офатлар (зилзилалар, ўпиришлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) туфайли саломатликнинг бошқа хил шикастланишлари;
- ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан, шунингдек аварияларнинг, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва корхонанинг мулкини сақлаш мақсадида, иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, корхона манфаатларини кўзлаб қандайдир хатти-ҳаракатларни амалга ошираётгандаги;
- ходим хизмат сафарида бўлган ёки ўз функционал вазифаларини бажариш вақтида – йўл-транспорт ҳодисасидаги, темир йўл, ҳаво йўлларидаги, денгиз ва дарё транспортидаги, элект транспортидаги ҳодиса натижасидаги;
- иш берувчи томонидан буйруқ билан махсус ажратилган уйдан ишга ва/ёки ишдан уйга ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспортда, шунингдек ушбу мақсадлар учун шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот траспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги;
- иш вақтида шахсий траспортда, уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлгандаги;
- иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ёки пиёда ҳаракатланаётганда, шунингдек меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлик ходимлар билан иш вақтида транспортда ёки пиёда кетаётгандаги;
-тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойдан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик), фуқаро мудофааси бўйича ўқув машғулотлари, кўнгилли ёнгин муҳофазаси мусобақалари ўтказилаётгандаги, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгандаги, иш берувчининг ёзма фармойиши бўйича корхона томонидан оталик ёрдами кўрсатилаётгандаги;
- ички ишлар органларининг маълумотлари асосида – иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги;
- сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситасидаги вахта шаҳарчаси ҳудудидаги ёки ижарага олинган хонадаги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта-экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади.
|
27
|
Jabrlanuvchi yoki guvohlar ish vaqti davomida ish beruvchiga xabar bermaganligi yoki ish qobiliyati darhol yo‘qolmaganligi to‘g‘risidagi baxtsiz hodisalar qancha muddatda tekshiriladi? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom Ib, 6-bandi).
|
Жабрланувчи ёки гувоҳлар иш вақти давомида иш берувчига хабар бермаганлиги ёки иш қобилияти дарҳол йўқолмаганлиги тўғрисидаги бахтсиз ҳодисалар жабрланувчининг ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахснинг аризасига, шунингдек, (бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг талабига биноан ариза берилган ёки кўрсатма олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида текширилади. Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш масаласи бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ариза ҳар томонлама, барча шарт-шароитлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар ҳисобга олинган ҳолда текширилганидан сўнг ҳал этилади.
|
28
|
Qanday holatlarda baxtsiz hodisalar maxsus tekshiriladi va qancha muddatda tekshiriladi? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom IIIb, 1, 4-bandlari).
|
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
- бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар,
- ўлим билан тугаган батсиз ҳодисалар,
- оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Махсус текшириш комиссияси 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чикади, корхона (бўлинма, цех)даги меҳнатни муҳофаза қилиш ахволини, агар зарур бўлса, тармоқнинг бошқа корхоналарида ҳам текширишни ташкил этади, махсус текшириш далолатномасини тузади (4-илова) ҳамда кўзда тутилган бошқа хужжатларни расмийлаштиради.
Махсус текшириш тугаганидан сўнг 15 кун мобайнида (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси (‘’Ўзсаноатконтехназорат’’ давлат қўмитаси органи назоратчиси) текшириш материалларини:
гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига юборади;
махсус текшириш бўйича барча материалларнинг нусхаларини ҳудудий меҳнат органига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазирлиги, шунингдек, тегишли бошқарув органи, ташкилотга ва жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади;
Агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилот (объект)да юз берган бўлса, махсус текшириш материаллари нусхалари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки “Ўзэнергоинспекция” органига юборилади.
|
29
|
Ishlab chiqarishdagi qanday baxtsiz hodisalar tekshirilmaydi va hisobga olinmaydi? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom Ib, 3-bandi).
|
Табий улим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етқазиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
|
30
|
O‘zbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi organlari tomonidan nazorat qilinadigan obyektlarda yuz bergan baxtsiz hodisani maxsus tekshirish komissiyasi tarkibiga kimlar kiradi? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom IIIb, 3-bandi).
|
“Ўзсаноатконтехназорат” давлат қўмитаси органи назорати остида бўлган корхона (объект)даги шунга ўхшаш бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Мехнат вазирлигининг Давлат меҳнат техника назорати билан келишилган ҳолда “Ўзсаноатконтехназорат” давлат қўмитаси органи буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи хўжалик органи раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси қилиб, “Ўзсаноатконтехназорат” давлат қўмитаси органи раҳбарларидан бири тайинланади.
- комиссия аъзолари
- юқори турувчи хўжалик органи вакили
- иш берувчи
- касаба уюшмаси қўмитаси раиси ёки ташкилотнинг бошқа вакиллик органи
- суғурта компанияси вакили
Ўзбекистон Республикаси (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси комиссия таркибига киради.
|
31
|
Agar ish beruvchi N-1 shaklidagi dalolatnomani tuzishdan bosh tortsa, shuningdek, jabrlanuvchi N-1 shaklidagi dalolatnoma mazmunidan norozi bo‘lsa, bunday holatlarda jabrlanuvchi nima qilishi kerak? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom Ib, 7-bandi).
|
Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади. Касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, мехнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи давлат меҳнат техника назоратчисига мурожаат қилади.
|
32
|
Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisa haqida jabrlanuvchi yoki guvoh darhol kimga xabar berishi kerak? (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom IIb, 1-bandi).
|
Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса хақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак, у эса:
- жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмга ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;
- текшириш комиссияси иш бошланишига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва халокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
- бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги корхона (цех) раҳбари дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига хабар қилиши шарт.
|
33
|
Boshqa tashkilot tomonidan o‘sha tashkilot topshirig‘ini bajarish uchun yoki xizmat vazifasini ado etish uchun mazkur korxonaga jo‘natilgan xodim bilan yuz bergan baxtsiz hodisa kim tomonidan tekshiriladi va hisobga olinadi. (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom IIb, 7-bandi).
|
Бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини адо этиш учун мазкур корхонага жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади.
Н-1 шаклидаги далолатноманинг 3-бандида ходимни йўллаган ташкилот номи кўрсатилади. Бахтсиз ҳодиса жабрланувчи қайси ташкилот ходими бўлса ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона Н-1 шаклидаги далолатноманинг бир нусхасини бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш учун ўзида олиб қолади, қолган 3та тасдиқланган нусхасини жабрланувчи ходими бўлган ташкилотга, ҳисобга олиш, сақлаш ва 4-бандда кўрсатиб ўтилган манзилларга жўнатиш учун юборади.
|
34
|
Oqibati yengil baxtsiz hodisani tekshirish tartibi. (Ishlab chiqarishdagi b/x tekshirish ...Nizom IIb, 3-bandi).
|
Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади.
Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди.
Комиссия: уч сутка ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;
бахтсиз ходиса сабабларини йўқотиш чора- тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериш керак.
Иш берувчи ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч иш куни давомида давлат тилида тасдиқланган Н-1 шаклидаги далолатномани жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга, текшириш материаллари билан бирга корхона мехнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарига, давлат меҳнат техника назоратчисига юборилади.
|
35
|
“Kapital ta'mirlash” atamasi nimani anglatadi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 3.1.-bandi).
|
Таъмирлаш асосий, шу жумладан, унинг қисмлари, ҳар қандай алмаштириш ёки тиклаш билан ускуналар ресурс тўлиқ тиклаш учун хизмат ва тўлиқ ёки яқин тиклаш учун амалга оширилади.
|
36
|
“Agregat” atamasi nimani anglatadi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 3.1.-bandi).
|
Ягона технологик жараён билан боғлиқ ва биргаликда самарали ишлаш учун мўлжалланган бир қатор машиналар, механизмлар, қурилмалар ва тузилмаларнинг жамияти.
|
37
|
“Mashina” atamasi nimani anglatadi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 3.1.-bandi).
|
Ишлаб чиқариш ва ташиш жараёни ёки енергия алмашинуви билан боғлиқ фойдали ишларни бажариш учун мўлжалланган механизмлар тўплами.
|
38
|
“Uskuna” atamasi nimani anglatadi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 3.1.-bandi).
|
Технологик жараённинг маълум қисмини бажариш учун материаллар ёки бланкалар жойлаштирилган ишлаб чиқариш воситалари, уларга таъсир етиш воситалари ва зарур ҳолларда енергия манбалари.
|
39
|
“Joriy ta'mirlash” atamasi nimani anglatadi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 3.1.-bandi).
|
Таъмирлаш таъминлаш ёки ускуналар мослашишга қайта тиклаш учун амалга ва алмаштириш иборат ва индивидуал қисмлари қайта тиклаш.
|
40
|
Smenani qabul qilish-topshirish jurnalini yuritish majburiy bo‘lgan uskunalar ro‘yxatini kim belgilaydi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 4.8.-bandi).
|
Корхона маъмурияти.
|
41
|
Uskunalarga har smenada texnik ko‘rik va xizmat ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnomalarda nimalar bo‘lishi kerak? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 4.6.-bandi).
|
|
42
|
Uskunalarni texnik ko‘riklardan o‘tkazishni kim bajaradi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 4.11.-bandi).
|
Техник хизмат кўрсатувчи ходимларни таъмирлаш сменалари ва кунлари, шунингдек технологик узилишлар даврларида, қоида тариқасида, жадвалга мувофиқ таъмирлаш ходимлари иштирокида амалга оширади.
|
43
|
Asosiy uskunalarni ta'mirlash rejalari qanday rasmiylashtiriladi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 7.3.-bandi).
|
Учинчи чоракда бўлинмаларнинг асосий мутахассислари томонидан тузилган лойихали профилактик таъмирлаш жадваллари шаклида.
|
44
|
Tasdiqlangan rejaviy ogohlantiruvchi ta'mirlash jadvallaridan qanday holatlarda chetga chiqishga ruxsat beriladi? (Asosiy uskunalarni ta'mirlashda ROT to‘g‘risidagi nizom 8.1.-bandi).
|
Тасдиқланган жадваллардан четга чиқишга алоҳида зарурат туғилганда фақат бўлинма бош механиги билан келишилган ҳолда ва бўлинма директори ёки бош муҳандисининг рухсати билан йўл қўйилиши мумкин. Тасдиқланган жадваллардан четга чиқишлар илгари ёки ундан кейинги санага кечиктириш далолатномаси билан расмийлаштирилиши лозим.
|
45
|
Xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni to‘g‘ri tashkil qilish va xavfsiz bajarish uchun javobgar shaxslar? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIb, 12-bandi).
|
Хавфи юқори бўлган ишларни тўғри ташкил қилиш ва хавфсиз бажариш учун қуйидаги шахслар жавобгар ҳисобланади:
Наряд-рухсатнома берувчи;
Ишга қўювчи;
Ишларни бажарувчи (прораб);
Ишлар ижрочилар (бригада аъзолари)
|
46
|
Xavfi yuqori bo‘lgan ishlarga naryad-ruxsatnoma qancha muddatga berilishi mumkin? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 31-bandi).
|
Наряд-рухсатнома маълум иш хажмини бажариш учун зарур бўлган, лекин 60 календар кунидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
|
47
|
Qanday holatlarda ishga qo‘yuvchi ishni darhol to‘xtatishi, naryad-ruxsatnomani olib qo‘yishi, boshqa naryad rasmiylashtirishi va ishga qo‘yishni boshqatdan amalga oshirishi kerak? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 37-bandi).
|
Наряд-рухсатнома бўйича ишларни олиб бориш тугагунга қадар, қуйидаги ҳоллар аниқланганда ишга қўювчи ишни дарҳол тўхтатиши, наряд-рухсатномани олиб қўйиши ва ёпиши, бошқа наряд расмийлаштириши ва ишга қўйишни бошқатдан амалга ошириши керак:
Иш бажариш шартларининг амалдаги ҳолати наряд-рухсатномада кўзда тутилган хавфсизлк талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Таъмирланаётган ускуна (агрегат, тармоқ)га ишлаётган ускуна ёки энергокоммуникациянинг бирон бир қисми ёқилишига зарурат туғилган ҳолда.
|
48
|
Ishlarni bajarishda bir smenadan ortiq tanaffus bo‘lgan taqdirda naryad-ruxsatnomani uzaytirish qanday tartibda amalga oshiriladi? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 40-bandi).
|
Ишларни бажаришда бир сменадан ортиқ танаффус бўлган ҳолларда, наряд-рухссатномада кўрсатилган хавфсизлик шароитлари ўзгармаганлиги ишга қўювчи ва ишларни бажарувчи томонидан текшириб чиқилгандан кейин наряд-рухсатномани узайтиришга рухсат этилади.
|
49
|
Bitta obyektda bir nechta pudratchi tashkilotlar bir vaqtda ish olib borganda qanday qo‘shimcha choralar ko‘rilishi kerak? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 32-bandi).
|
рухсатномани расмийлаштиришдан олдин буюртмачи корхона пудратчи ташкилотлар билан биргаликда меҳнат хавфсизлиги бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни ҳар бир ташкилотнинг ишларни бажарувчисига бериладиган наряд-рухсатнома шаклининг 4.10 бандига киритади.
|
50
|
Naryad-ruxsatnoma yo‘qolgan hollarda qanday choralar ko‘rilishi kerak? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 38-bandi).
|
Наряд-рухсатнома йўқолган ҳолларда ишлар дарҳол тўхтатилиши керак. Ишларни давом эттириш учун янги наряд-рухсатнома расмийлаштирилиши ва ишга қўйишга қайтадан рухсат берилиши керак.
|
51
|
Naryad-ruxsatnoma bo‘yicha ishga qo‘yuvchi shaxs nimalarga javob beradi? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIb, 20-bandi).
|
Ишга қўювчи наряд-рухсатномада кўрсатилган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишига, ишлаётган ускуналарга хизмат кўрсатаётган шахсларни огоҳлантиришга жавоб беради.
|
52
|
Xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishga naryad-ruxsatnoma beruvchi shaxs nimalarga javob beradi? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 15-bandi).
|
Наряд-рухсатнома берувчи ишларни хавфсиз бажаришга, наряд-рухсатномада кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўлиқлигига жавоб беради
|
53
|
Naryad-ruxsatnoma bo‘yicha ish bajarish paytida naryad-ruxsatnoma va uning qismi (koreshogi) kimda saqlanishi kerak? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 35-bandi).
|
Наряд-рухсатнома билан иш бажариш пайтида наряд-рухсатнома ишларни бажарувчида, корешок эса ишга қўювчида сақланиши лозим.
|
54
|
Naryad-ruxsatnoma bilan ishlarni uzluksiz (smenali) bajarishda ishlarni bajaruvchi qanday tartibda smenani qabul qilib olishi kerak? (“Olmaliq KMK” AJda xavfi yuqori bo‘lgan ishlarni bajarishda naryad-ruxsatnomalar qo‘llash to‘g‘risida Nizom IIIb, 36-bandi).
|
Ишларни бажарувчи сменани қабул қилишда смена алмашувчидан ишни наряд-рухсатнома билан бирга қабул қилиши ва ишларни бажариш шартларини шахсан текшириши шарт, шунингдек наряд-рухсатномада ишни узайтириш тўғрисида белги қўйиши ва ишга қўювчининг рухсатисиз ишни бошламаслиги лозим.
|
55
|
Mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha qonun hujjatlari va boshqa normativ hujjatlarni buzganlik uchun mansabdor shaxslar qanday javobgarlikka tortiladi? (Mehnatni muhofaza qilish qonunining 36-moddasi).
|
|
56
|
Ish vaqtidan tashqari ishlarning davomiyligi qancha va kimlarga ish vaqtidan tashqari ishlashga ruxsat etilmaydi? (O‘zR. Mehnat Kodeksi 125-moddasi).
|
|
57
|
Ish beruvchining tashabbusi bilan ishchini vaqtinchalik o‘z ishidan boshqa ishga o‘tkazish qanday amalga oshiriladi? (O‘zR. Mehnat Kodeksi 95-moddasi).
|
|
58
|
“Olmaliq KMK” AJ Ichki mehnat tartibi qoidalari 2.35-bandiga ko‘ra qanday holatlarda mehnat shartnomasi bekor qilinishi mumkin?
|
|
59
|
Ish beruvchining tashabbusi bilan mehnat shartnomasini bekor qilish tartibi. (O‘zR. Mehnat Kodeksi 100-moddasi).
|
|
60
|
Jamoa shartnomasi nima? (O‘zR. Mehnat Kodeksi 29-bandi).
|
|
61
|
Mehnat shartnomasi nima? (O‘zR. Mehnat Kodeksi 72-bandi).
|
|
62
|
Xodimga intizomiy jazo qo‘llash tartibi. (O‘zR. Mehnat Kodeksi 182-bandi).
|
|
63
|
Intizomiy jazoning amal qilish muddati. (O‘zR. Mehnat Kodeksi 183-bandi).
|
|
64
|
Mehnat intizomini buzganlik uchun xodimga qanday intizomiy jazo choralari qo‘llaniladi? (O‘zR. Mehnat Kodeksi 183-bandi).
|
|
65
|
Sanoat xavfsizligi talablariga nimalar kiradi? (O‘RQ-57 son 28.09.2006, 7- modda), Sanoat xavfsizligi va xavfli ishlab chiqarish obyektlari, аvariya va noxush hodisa atamalarini izohlab bering. (O‘RQ-57 son 28.09.2006, 3, 4-modda).
|
Саноат хавфсизлиги талаблари қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда назарда тутилган шартлар, тақиқлар, чеклашлар ва бошқа мажбурий талаблар бўлиб, уларга риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайди.
Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек, норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига:
1) қуйидаги хавфли моддалар:
портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
|
66
|
Xavfli ishlab chiqarish ob’ektlarini hisobga olish va davlat reyestrini yuritish tartibini aytib bering.
|
|
67
|
Sanoat xavfsizligi soxasidagi Davlat boshqaruvi qaysi organ tomonidan amalga oshiriladi va ushbu organ va uning tarkibiy bo‘linmalari qanday huquqlarga ega?
|
|
68
|
Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining identifikasiya varaqasi nima? (VMQ №271-son 10.12.2008, 1-ilova). Sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi ishlab chiqish maqsadlari? (O‘RQ-57 son 28.09.2006, 19- modda).
|
|