Ташқи қон кетишида биринчи ёрдам кўрсатиш:
• Жароҳат сиқилади;
• Шикастланган қўл ёки оёқни баландроқ кўтарилади;
• Жабрланувчини орқаси билан ётқизилади;
• Босиб турувчи боғлам қўйилади;
• Шокка қарши чора қўлланилади.
Артериал қон кетишида артерияни бармоқ билан босиш услуби артериал қон кетишини тўхтатишнинг бир усулидир. Уни жароҳатни бевосита босиш билан бирга қўлланилади. Бу усулда биринчи ёрдам кўрсатаётган одам ўз қўли билан артерияни шикастланган жойдан юқорироқдан босади. Артериянинг бармоқ билан босиладиган нуқталари кўп, лекин икки асосий: елка ва сон артерияларини эслаб қолиш керак. Бу ишни камида ўн минут давомида қилиш зарур. Бунинг асосий камчилиги шундаки, ёрдам кўрсатаётган одам бу вақт ичида бошқа иш қила олмайди.
Қўл-оёқдаги назорат қилиб бўлмайдиган қон кетишида боғлам (жгут) қўйиш артериал қон кетишини тўла тўхтатишнинг самарали усулидир. Қуйида боғлам қўйиш қоидалари келтирилган:
Боғлам жароҳатланган жойдан тахминан 5 см юқори қўйилиши керак;
шикастланган қўл ёки оёқ билан боғлам орасига қатлам қўйилади;
боғлам сифатида бир неча бор тахланган уч бурчак боғичга ўхшаш газламадан фойдаланиш мумкин, у қўл ёки оёқ атрофига икки марта ўралади. Арқон ёки чилвирдан фойдаланиш мумкин эмас, чунки улар қуйида жойлашган тўқимани зарарлантириши мумкин.
• Боғламни бир бор боғлаб, биронта нарса (ручка, қайчи, тахтача)ни устига қўйиб, унинг устидан яна бир бор боғлаб қўйилади, сўнг қон оқиши тўхтамагунича айлантирилади. Нарсани икки марта тугиб маҳкамлаб қўйилади;
• Боғламниҳар 15-20 дақиқада бўшатиб турилади. Жгут қўйилган вақт ва сана ёзиб қўйилади.
5-мавзу.Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш тартиби ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Тунги вақт 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғи тунги вақт хисобланади. Бу вақт давомида ишлаган ишчи-ходимга хар бир соати учун 1,5 баробарида хақ тўланади. Тунги вақтда ишлашга жалб қилишда ишчи-ходимнинг розилиги асосида амалга оширилади.
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |