«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Download 212.25 Kb.
bet30/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

9. МУЗЛАБ ҚОЛГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Паст ҳароратнинг таъсири остида тўқималарнинг шикастланиши музлаб қолиш деб аталади.
Паст ҳароратнинг таъсири остида тўқималар ҳалок бўлмай, улардаги ҳаётий жараёнлар сустлашади. Тўқималарнинг ҳарорати пастлашган сари, уларнинг ҳаётий фаолиятини белгиловчи, алмашинув жараёнлари шунчалик сустлашади (19°С ҳароратда алмашинув жараёнлари деярли бутунлай тўхтаб қолади, 10°С ҳароратда эса қон оқими тўхтайди). Алмашинув жараёнларининг сустлашиши тўқималарнинг ҳаётий эҳтиёжларини камайтиради, лекин уларнин гшикастланишига олиб келмайди.
Музлаб қолган тўқималар бирмаромда иситилмаса, улар ҳалок бўлади.
Музлаб қолишнинг сабаблари турлича бўлади, ва тегишли шароитларда (узоқ вақт давомида совуқнинг таъсири, шамол, ошган намлик, сиқадиган ёки ҳўл пойафзал, ҳаракатсиз ҳолат, жабрланувчининг яхши бўлмаган умумий ҳолати — касаллик, дармонсизлик, мастлик, қон йўқотиш ва ҳ.) ҳатто 3 — 7°С ҳароратда ҳам музлаб қолиш мумкин. Даст аввал бармоқлар, панжалар, оёқ юзлари, қулоқларва бурун музлашга мойил бўлади.
Ёрдам кўрсатаётганда энг муҳими — тананинг музлаб қолган жойларининг бирданига тез исишига йўл қўймаслик, чунки илиқ ҳаво, илиқ сув, иссиқ жисмлар ва ҳатто қўлларнин гтегиши тўқималарни нобуд қилиши мумкин. Жабрланувчини иситилган хонага олиб киришдан олдин танасининг музлаган жойларини (кўпинча қўллари ёки оёқлари), уларнинг устига иссиқ ўтказмайдиган (пахта-бинтли, жунвабошқа) боғламлар қўйиб иссиқнинг таъсиридан муҳофаза қилиш зарур. Боғлам, терининг ранги ўзгармаган жойларига тегмай, фақат териси аниқ оқарган жойларни ёпиб туриши лозим. Акс ҳолда тананинг қон айланиш бузилмаган жойларидаги иссиқ боғлам остида музлаган жойларга тарқала бошлайди ва уларни сиртидан бошлаб исишига олиб келади, бу эса сиртдаги тўқималарнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади.
Иссиқни ўтказмайдиган боғлам қўйилганидан сўнг қўл — оёқларнинг музлаган бармоқларини ҳаракатланмаслигини таъминлаш зарур, чунки улардаги томирлар мўрт бўлиб қолади ва қоноқими юра бошлаганидан кейин қонталашиб қолиши мумкин.
Бунинг учун шиналардан, ҳамда қўл остидаги исталган нарсалардан: қалин картон, фанер, тахтача бўлакларидан фойдаланиш мумкин. Оёқ юзаси учун иккита тахтачадан фойдаланиш лозим: биттаси болдирдан сонгача бўлган узунликдаги, иккинчиси — оёқ юзасининг узунлиги бўйича. Улар 90° бурчак остида маҳкамлаб қўйилиши керак.
Тананинг музлаган жойларидаги боғлам у ерда қизиш ҳис этилмагунча ва уларнинг сезиш қобилияти тикланмагунча туриши лозим.
Организмдаги иссиқликни ўрнини тўлдириш ва қон айланишини яхшилаш учун жабрланувчига иссиқ ширин чой ичириб туриш зарур.
Организм тўлиқ музлаши оқибатида инсон ҳушини йўқотганида шифокордан олдин ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаси иссиқхонага олиб киришдан аввал жабрланувчининг қўл ва оёқларига иссиқ ўтказмайдиган боғлам қўйишдан иборатдир. Агар жабрланувчининг энидаги пойафзал яхлаб қолган бўлса, уни ечиш эмас, балки оёқларини пўстин, пальто ёки қўл остидаги бошқа нарса билан ўраб қўйиш керак. Жабрланувчини, иссиқ ўтказмайдиган боғламларини ечмасдан, зудлик билан энг яқин даволаш муассасасига етказиш лозим.

Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling