«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
Download 212.25 Kb.
|
Конспект мавзулари 2023 йиллик
8. КУЙГАНДА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Куйишлар термик, кимёвий ва электр куйишлар бўлади, олов, буғ, қайноқ жисмлар ва моддалар таъсирида термик қуйишлар; кислоталар ва ишқорлар, ҳамда айрим оғир металларнинг тузлари таъсирида — кимёвий куйишлар; электр токи ва электр ёйи таъсирида — электр куйишлар содир бўлади. Жароҳатлар чуқурлиги бўйича барча куйишлар тўртта даражага бўлинади: биринчиси-қизариш ва терининг шишиши; иккинчиси — сувли пуфаклар; учинчиси — терининг сиртқи ва чуқур қатламларининг ўлиши; тўртинчиси-терининг кўмирга айланиши, мушаклар ва мускул пайлари, суякларнинг жароҳатланиши. Биринчи даражали термик ва электр куйишларда инсон танасига хавфли омил (олов, иссиқ сирт, қайноқ суюқлик, газ ёки буғ ва ҳ.) таъсири бартараф этилганидан сўнг тананинг куйган жойларини устига совуқ сув қуйиш ёки 15 — 20 дақиқага қор қўйиш лозим. Бу оғриқни, ҳамда тўқималарга иссиқликни таъсир этиш вақтини ва куйиш чуқурлигини камайтиради ва тўқималарнинг шишиб кетишининг олдини олади. Куйиш майдони катта бўлмаган биринчи ва иккинчи даражали куйишларда бинт ёки докадан фойдаланиб, куйган жойга стерил боғлам қўйиш керак. Жабрланувчига ёрдам кўрсатилаётганда, инфекцияларни юқтирмаслик учун терининг куйган жойларига қўл тегизиш ёки унга суртмалар, ёғлар, мойлар, вазелин суртиш, ичимлик содаси, крахмал ва ҳ. сепиш мумкин эмас. Пуфакчаларни ёриш, куйган жойга ёпишиб қолган мум, канифоль ва бошқа смолали моддаларни кўчириб олиш мумкин эмас, чунки улар кўчирилаётганда куйган терини ҳам кўчириб олиши мумкин ва шу билан жароҳатланган жойга инфекциялар юқиши учун қулай шароит яратилади. Куйган жойдан кийим ва пойафзални ечиб олиш мумкин эмас, уларни қайчи ёки пичоқ билан кесиш ва эҳтиёткорлик билан ечиб олиш лозим. Агар кийим куйиб терига ёпишиб қолган бўлса, унинг устидан стерил боғлам қўйиб, жабрланувчини даволаш муассасасига юбориш керак. Оғир ва катта майдонли куйишларда жабрланувчини ечинтирмасдан тоза чойшаб ёки матога ўраб қўйиш, устига иссиқроқ нарса ёпиш, битта ёки иккита анальгин ёки амидопирин таблеткасини бериш, илиқ чой ичириш ва шифокор келишига қадар тинчлик яратиб бериш лозим. Юз куйгандаунистерил дока биланёпибқўйишкерак. Шокнинг дастлабки аломатларида: жабрланувчининг ранги кескин оқариб, тез-тез ва сиртқи нафас олса, пульси яхши сезилмаса, унга тезлик билан 20 томчи валериана настойкасидан ичириб юборишл озим. Кўзлар куйганда, бор кислотасининг (ярим чой қошиқ бор кислотасининг бир стакан сувдаги) эритмасига ҳўллаб совуқ латта қўйиш ва жабрланувчини дарҳол шифокорга юбориш керак. Электр ёйи ва электр токи таъсирида куйганд ажабрланувчини (куйиш майдонининг юзасидан қатъий назар) даволашм уассасасига етказиш керак, чунки электр токининг организмга таъсир этиш хусусиятларини эътиборга олиб, у доимий равишда шифокор кузатуви остида бўлиши зарур. Унинг юраги, жароҳатланган вақтдан бир неча соат ёки ҳатто бир сутка кейин тўхтаб қолиши мумкин. Кимёвий куйишда, тўқималар жароҳатланишининг чуқурлиги кўп жиҳатдан кимёвий модда таъсир этиш вақтига боғлиқдир. Шунинг учун кимёвий модданинг кучи (концентрацияси) ва таъсир этиш вақтини имкони борича тезроқ камайтириш мақсадида жароҳат жойини дарҳол крандан, резина шлангдан ёки челакдан оқувчи катта миқдордаги совуқ сув билан 15 — 20 дақиқа давомида ювиш керак. Агар кислота ёки ишқор кийим орқали терига тушган бўлса, олдин уни сув билан кийимдан ювиб ташлаш, сўнгра эса эҳтиёткорлик билан кийимни кесиб, ҳўл кийимни жабрланувчининг устидан ечиб олиш ва шундан кейин терини ювишз арур. Одам танасига қаттиқ модда кўринишидаги олтин гугурт кислотаси ёки ишқори тушса, уни қуруқ пахта ёки тоза мато бўлаги билан олиб ташлаш, сўнгра жароҳатланган жойни сув билан яхшилаб ювиш ва устига қуруқ стерил боғлам қўйиш лозим. Кимёвий куйишда кимёвий моддани сув билан тўлиқ кеткизиб бўлмайди. Шунинг учун ювгандан кейин жароҳатланган жойни тегишли нейтралловчи эритмаларга ҳўлланган латта билан артиш керак. Кимёвий куйишларда кейинги ёрдам худди термик куйишлардагидек кўрсатилади. Кислотадан куйганда ичимлик содасининг (бир чой қошиғи ичимлик содасининг бир стакан сувдаги) эритмасига латта (боғлам) ҳўллаб босилади. Кислота суюқлик, буғёки газ кўринишида кўзга ёки оғиз бўшлиғига тушган бўлса, олдин уларни катта миқдордаги сув билан чайиш, сўнгра ичимлик содаси (ярим чой қошиғи ичимлик содасинин гбир стакан сувдаги) эритмаси билан ювиш лозим. Тери ишқор таъсирида куйганда бор кислотаси (бир чой қошиғи бор кислотасининг бир стакан сувдаги) эритмасига ёки сирка кислотасининг кучсиз (ош сиркасининг тенг миқдорда сувдаги) эритмасига латта (боғлам) ҳўллаб босилади. Ишқор томчилари сачраб ёки унинг буғлари кўзга ва оғиз бўшлиғига тушганда, жароҳатланган жойларни катта миқдордаги сув билан чайиш, сўнгра бор кислотаси (ярим чой қошиғи бор кислотасининг бир стакан сувдаги) эритмаси билан ювиш лозим. Агар кўзга қаттиқ кимёвий модданинг заррачалари тушса, олдин уларни нам тампон билан олиб ташлаш лозим, чунки кўзларни ювишда улар шиллиқ пардани шилиб юбориши ва қўшимча жароҳатга сабаб бўлиши мумкин. Кислота ёки ишқор қизил ўнгачга тушганида зудлик билан шифокорни чақириш керак. Шифокор келгунча жабрланувчининг оғзидан сўлагини ва шилимшиқларни чиқариб ташлаш, ўзини ётқизиб иссиқ қилиб ўраш, қорнига эса оғриқни камайтириш учун «муз» қўйиб қўйиш лозим. Агар жабрланувчида нафас сиқиш аломатлари пайдо бўлса, унга оғзининг шиллиқ пардалари куйганлиги сабабли «оғиздан — бурунга» усули билан сунъий нафас олдириш зарур. Қизил ўнгачга тушган ишқорни нейтраллаш мақсадида жабрланувчи қайтқилиши учун ошқозонни сув билан ювиш мумкин эмас, чунки куйдирувчи суюқлик қизил ўнгач бўйича орқага қайтаётганида шиллиқ пардани яна жароҳатлайди ва ҳалқум шишиб кетиши мумкин. Жабрланувчига учстакандан кўп бўлмаган миқдорда сув ичириш мумкин, бунда қизил ўнгачга тушган кислота ёки ишқор суюлади ва унинг куйдирувчи таъсири камаяди. Жабрланувчига сут ёки сувга аталаб аралиштирилган (1 литр сувга 12 дона) тухумнинг оқини ичириш яхши самара беради. Тери катта ҳажмда куйганида, ҳамда кўзга кислота ёки ишқор тушганида биринчи ёрдам кўрсатилганидан сўнг жабрланувчини даволаш муассасасига юбориш керак. Download 212.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling