Келишилган” Гурлан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
Download 134.5 Kb.
|
Мактаблар учун НИЗОМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг турлари ва вазифалари
қутқарув тузилмаси - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган, асосини махсус техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва бошқа қутқарув воситалари билан таъминланган қутқарувчилар бўлинмалари ташкил этган мустақил тузилма ёки қутқарув хизмати таркибига кирувчи тузилма;
қутқарув хизмати - фаолияти бўйича ягона тизимга бирлаштирилган, асосини профессионал қутқарув тузилмалари ташкил этган, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи; фуқаро муҳофазаси тузилмалари – белгиланган фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажариш учун ўз ходимлари ҳисобидан ташкилот томонидан ташкил этиладиган штатдан ташқари тузилмалар; хавфли ишлаб чиқариш объектлари – ишлаб чиқариш жараёнида фавқулодда вазият содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган кучли таъсир этувчи заҳарли, радиоактив моддаларни, шунингдек ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган моддаларни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) ишлатувчи объектлар, гидротехника иншоотлари ва бошқа турдаги объектлар. 2 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг турлари ва вазифалари 3. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари (кейинги ўринларда – тузилмалар деб аталади) тинчлик ва ҳарбий даврдаги фавқулодда вазиятларда, шунингдек бошқа фуқаро муҳофазаси тадбирларида қутқарув ишларини олиб бориш учун ташкил этилади. 4. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини (кейинги ўринларда – тадбирлар деб аталади) тузилмалар мустақил ёки қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек ҳарбий даврда харбий қушинлар билан ҳамкорликда бажаради. 5. Тузилмалар қуйидаги турларга бўлинади: вазифасига кўра – умумий йўналишдаги (шикастланиш ўчоғида қутқарув ишларини олиб бориш учун) ҳамда хизматларнинг махсус тадбирларни (разведка, тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғин чегарасини тўсиш ва ўчириш, жамоат тартибини сақлаш ва шу каби) бажарувчи тузилмалар; бўйсунувига кўра объектдаги ФМ тузилмалар; тайёргарлик муддатларига кўра – юқори тайёргарлик (сигнал олингандан сўнг 6 соатдан кечикмай шай ҳолатга келадиган) ва кундалик тайёргарлик (сигнал олингандан сўнг 24 соатдан кечикмай шай ҳолатга келадиган) тузилмалар. 6. Умумий йўналишдаги тузилмалар одамларни қутқариш ва қидириш, уюмларни тозалаш, улардан ўтишни, босиб қолган муҳофаза иншоотларини очиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни тиббиёт пунктларига ёки сақланиб қолинган даволаш-профилактика муассасаларига эвакуация қилиш, шунингдек энергетика-коммунал тизимларидаги аварияларни бартараф этиш бўйича алоҳида иш турларини бажариш учун мўлжалланган. 7. Хизмат тузилмалари қутқарув ишларини (разведка, тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни чегаралаш ва ўчириш, кимёвий хавф ва радиацияга қарши муҳофаза тадбирларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш, авария-техник ишларни олиб бориш, кўприк ва йўлларни тиклаш, жамоат тартибини сақлаш ва шу кабилар) олиб боришда махсус тадбирларни бажариш учун, шунингдек умумий йўналишдаги тузилмалар ҳаракатини ҳар тамонлама таъминлаш (алоқани таъминлаш, моддий-техник, муҳандислик ва тиббий таъминот, аҳолини, юкларни кўчириш ва бошқалар)га мўлжалланади. 8. Хизмат тузилмалари жумласига қуйидагилар киради: разведка тузилмалари – шикастланиш (заҳарланиш) ўчоқларида, фалокатли сув босган зоналар, ёппасига ёнғин чиққан ҳудудлар, аҳоли ва тузилмалар жойлаштирилган ҳудудларда, босиб ўтиладиган йўлларда барча турдаги (ўз ихтисослиги бўйича) разведкани амалга ошириш, шунингдек радиацион, кимёвий ва бактериологик вазиятни кузатиш учун тузилади; алоқа гурухлари –фуқаро муҳофазаси бошлиқлари ва фуқаро муҳофазаси тузилиалари шахсий таркиби билан ўзаро алоқани таъминлаш учун тузилади; тиббиёт гурухи – жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарарланиш ўчоқларида эпидемияга қарши ва санитар-гигиена тадбирларни ўтказиш, жабрланганларни парвариш қилиш, шунингдек зарарланганларни шаҳар ташқарисидаги даволаш-профилактика муассасаларига эвакуация қилиш учун ташкил этилади; ёнғинга қарши гурухи – қутқарув ишлари объектларида ва ўрмон ҳудудларида ҳаракатланиш йўналишларидаги ёнғинларни чегаралаш ва ўчириш учун ташкил этилади; муҳандислик тузилмалари – муҳандислик разведка ишларини, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, йўл қурилмалари ва йўлларни таъмирлаш ва қайта тиклаш, портлатиш ишларини ва муҳофаза иншоотларида хизмат кўрсатишни олиб бориш учун ташкил этилади; авария-техник тузилмалар – коммунал-энергетика, транспорт, коммуникация ва йўл хўжалиги тизими ва иншоотларида авария-техник ишларни олиб бориш учун ташкил этилади; радиацион-кимёвий муҳофаза тузилмалари – радиоактив ва кимёвий зарарланиш оқибатларини бартараф этиш ҳамда тузилмаларнинг вазият ўчоғига боришни ва ўчоқдаги ҳаракатланишни таъминлаш учун ташкил этилади. Бунинг учун улар тузилмалар шахсий таркиби ва аҳолини санитар ишловдан ўтказади, ҳудуд ва қурилмаларни зарарсизлантиради, радиациион ва кимёвий вазиятнинг назоратини олиб боради. Бундан ташқари, ушбу тузилмалар кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЭЗМ) билан заҳарланиш ўчоғини чегаралаш ва бартараф этиш ишларига жалб этилади; автомобиль тузилмалари – фавқулодда вазият ҳудудидан хавфсиз худудга эвакуация қилинаётган аҳоли ва моддий бойликларни ташиш, зараланган (заҳарланган) ўчоққа қутқарув кучларини ва ишчи сменаларни, муҳофаза иншоотлари қурилиши учун моддий воситаларни етказиш мақсадида ташкил этилади; моддий-техник таъминот тузилмалари – фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этаётган тузилмаларни сув, иссиқ овқат (заҳира озиқ-овқат), хўжалик моллари ва кийим-кечаклар ҳамда ёқилғи-мойлаш воситалари билан таъминлаш учун ташкил этилади; техник таъминот бўлинмалари – дала шароитида техникаларни жорий таъмирлаш ва уларни эвакуация қилиш учун ташкил этилади; вазиятдан келиб чиққан ҳолда ва зарур база мавжуд бўлганда, тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарорлари билан бошқа хизмат тузилмалари ҳам ташкил этилиши мумкин. 9. Ҳудудий тузилмалар аҳоли пунктларида ва муҳим объектларда қутқарув ишларини олиб бориш, шунингдек тегишли ҳудудларда бошқа тадбирларни бажариш учун мўлжалланади. 10. Ҳудудий тузилмалар бўлинади: а) умумий ишлар учун белгиланган тузилмалар: йиғма командалар; механизация ишлари йиғма командалари; б) хизматлар тузилмалари: разведка (гуруҳлари, авиация транспорт воситаларидаги разведка звенолари); алоқа (гуруҳлари, звенолари); тиббий (биринчи тиббий ёрдам отрядлари, эпидемиологик разведка гуруҳлари, ҳаракатдаги эпидемияга қарши отрядлар, автосанитар колонналар); авария-техник (мухандислик разведка гуруҳлари, йўл ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича командалар, электр тармоқлари бўйича авария-техник командалар, авария-газотехник гуруҳлар, сув узатиш – канализация ва иссиқлик тармоқлари гуруҳлари); радиацион ва кимёвий муҳофаза (радиацион ва кимёвий разведка гуруҳлари ва звенолари, зарарсизлантириш командалари, санитар-ювиш пунктлари, кийимлар ва транспортларни зарарсизлантириш станциялари); моддий-техник таъминот (ҳаракатдаги овқатланиш пунктлари, озиқ-овқат ва кийим-бош таъминоти пунктлари, ҳаракатдаги автоёқилғи қуйиш станциялари, сув ташиш звенолари); қишлоқ хўжалиги экинлари ва хайвонларини химоя қилиш (ветеринария ва фитопатология разведка гуруҳлари, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси бригадалари); автомобиль (ҳаракатдаги таъмирлаш-тиклаш ва эвакуация қилиш гуруҳлари). Ҳудудий тузилмалар маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда бошқа хизматлар тузилмаларига ҳам бўлиниши мумкин. 11. Объект тузилмалари бевосита ўз объектларида, шунингдек объектда рўй берган фавқулодда вазиятлар натижасида вужудга келган зарарланиш зонасида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланади. Юқори турувчи фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарорига кўра улар қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа объектлардаги тадбирларни бажариш учун ҳам жалб этилиши мумкин. 12. Объект тузилмалари қуйидагиларга бўлинади: а) умумий ишлар учун белгиланган тузилмалар: йиғма командалар (гуруҳлари); қутқарув командалари (гуруҳлари); б) хизматлар тузилмалари: разведка ўтказиш (гуруҳлари, звенолари, радиацион, кимёвий назорат постлари); алоқа (гуруҳлари, звенолари); тиббий (санитар дружиналар, санитар постлар); ёнғинга қарши ёнғин ўчириш командалари, бўлинмалари ва звенолари; жамоат тартибини сақлаш (гуруҳлари, звенолари); бекиниш иншоотлари ва панагоҳларга хизмат кўрсатиш бўйича звенолар (химоя иншоотлари ва панагоҳлар мавжуд жойларда). Тегишли база мавжудлигига кўра ташкил этилиши мумкин бўлган тузилмалар: радиацион ва кимёвий муҳофаза, санитария бўйича ювиш пункти йиғма командалари (гуруҳлари); кийимлар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш станцияси; кўчма овқатланиш пункти. 13. Тузилмалар доимий асосда фаолият олиб боради. Зарурият пайдо бўлган ҳолатларда вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарори билан шаҳар ва туманлар миқёсида вақтинчалик (10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга) фаолият кўрсатадиган тузилмалар ташкил этилади. Уларнинг таркиби ва тузилиши тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан белгиланади. Download 134.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling