Келишилган” Гурлан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи


- боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тайёгарликдан ўтказиш


Download 134.5 Kb.
bet7/8
Sana16.03.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1278338
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мактаблар учун НИЗОМ

9 - боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тайёгарликдан ўтказиш


37. Шахсий таркибни ўқитиш ва тузилмаларни тайёргарликдан ўтказиш Қонун хужжатлари доирасида амалга оширилади:
тузилмаларнинг қўмондон-бошлиқлар таркиби раҳбарлари – вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказида ва қўмондон-штаб машқларини ўтказиш даврида;
тузилмаларнинг шахсий таркиби – объектларда, тайёрлаш режалари доирасида тегишли дастурлар бўйича, шунингдек махсус-тактик машғулот ва машқларида.
38. Фавқулодда вазиятлар ўчоқларида қутқарув ишларига бевосита жалб этиладиган қуйидаги тузилмалар ва уларнинг шахсий таркиби (олий ва ўрта махсус, касбий ўқув муассасалари бундан мустасно) қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда аттестациядан ўтказилади:
йиғма команда (гуруҳ);
қутқарув команда (гуруҳи);
ёнғинга қарши (ўрмон ёнғинига қарши) командалар (бўлинма, звено);
разведка гуруҳи, радиациявий постлар ва кимёвий назорати;
радиацион ва кимёвий муҳофаза тузилмалари (радиациявий ва кимёвий разведка гуруҳлари ва звенолари, зарарсизлантириш командалари, санитария-ювиш пунктлари, транспорт ва кийим-бошни зарарсизлантириш шаҳобчалари);
ёрдамчи тоғ-қутқарув гуруҳлари.
10 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шайлиги


39. Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари тегишли тузилмаларни шай холатга келтириш режаларини ишлаб чиқиб, вилоят Фақулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Режаларда ҳар бир тузилманинг тури учун қуйидагилар назарда тутилиши керак:
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда шахсий таркибга хабар бериш ва уни йиғиш тартиби;
шахсий таркибга рўйхат бўйича мулк ва шахсий ҳимоя воситалари тарқатиш муддати ва тартиби;
тузилмаларни тўлиқ тайёр ҳолатига келтириш муддатлари;
тузилмаларни йиғиш жойлари ёки қутқарув ишларини олиб бориш жойларига етиб бориш харакатларини тартибга солиш;
тузилмаларни йиғиш, уларни шай ҳолатга келтириш ва қутқарув ишлари олиб бориладиган жойларига етказишда бошқарувни ташкил этиш ҳамда комендантлик хизматини йўлга қўйиш масалалари;

қидирув – қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш;


моддий - техник таъминоти тартиби.
40. Тузилмаларнинг (ҳудудий ва объектлардаги) шайлигини текшириш тегишли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади:
Вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари шахсан ёки уларнинг топшириқларига асосан, бошқа шахслар томонидан - вилоят худудида жойлашган барча оъектларда;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ­­­– фуқаро муҳофазаси хизматлари бошлиқлари, шунингдек уларнинг кўрсатмаларига асосан мансабдор шахслар томонидан бўйсунувчи ташкилотларда.
Фаолияти алоҳида чекланган иқтисодиёт объектларидаги тузилмаларнинг шайлигини текшириш учун кириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Тузилмаларнинг шайлиги ўқув машғулотларида, фуқаро муҳофазаси ўқув машқларида, мусобақалар, кўрик ва бошқа тадбирларда текширилади.
Тузилмаларнинг шайлигини текширишда қуйидагилар аниқланади:
тузилмаларни тузиш бўйича ҳисобларнинг асосланганлиги;
тузилмаларнинг шайлиги ва уларнинг фуқаро мухофазаси вазифаларини ҳал этиш қобилияти;
тузилмаларнинг ташкилий тузилмаси, объекларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига, бажариладиган вазифалар хажмига ва турига мувофиқлиги;
тузилмаларнинг шахсий ҳимоя воситалари, техникалар, асбоб-анжомлар
ва воситалар ҳамда махсус кийим-кечак билан таъминланганлиги, сақлаш тартиби
ва улардан фойдаланишга шайлиги;
тузилмаларнинг йиғини ва белгиланган жойларга ёки ишларни бажариш объектларига етиб бориш вақти.
Барча даражадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, йиллик режалари асосида, тузилмаларни белгилаган вақтда йиғиш ва шай ҳолатига келтириш бўйича машғулотлар ўтказади.
Назорат текширувларида тузилмаларнинг шайлиги қуйидагича баҳоланади:
Тайёр”:
тузилманинг штати 90 % дан кам бўлмаган қисми жамланган;
тузилма 85 % дан кам бўлмаган ҳолда миқдорда меъёрда белгиланган асбоб-анжомлар ва техникалар билан таъминланган;
тузилманинг фаолиятини ташкилаштириш бўйича 85 % дан кам бўлмаган зарур меъёрий ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилган;
“йиғин” сигнали бўйича 85 % дан кам бўлмаган шахсий таркиб ва техника белгиланган вақтда йиғилган.
Агар, қайд қилинган мезонлардан бири ёки ундан ортиғи кўрсаткичлардан кам бўлиб қолса, баҳо “Чекланган тайёр”гача пасайтирилади.
Чекланган тайёр”:
тузилманинг штати 65% кам бўлмаган қисми жамланган;
тузилманинг 65% дан кам бўлмаган шахсий таркиб ўз хизмат вазифаларини тўлиқ билади;
тузилма 65 % дан кам бўлмаган миқдорда меъёрда белгиланган асбоб-анжомлар ва техникалар билан таъминланган;
тузилманинг фаолиятини ташкилаштириш бўйича 65 % дан кам бўлмаган зарур меъёрий ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилган;
“йиғин” сигнали бўйича 65 % дан кам бўлмаган шахсий таркиб ва техника белгиланган вақтда йиғилган.
Агар, қайд қилинган кўрсаткичлардан иккитаси ёки ундан ортиғи кўрсатилганлар кам бўлиб қолса, баҳо “Тайёр эмас”гача пасайтирилади.


Тайёр эмас”
тузилманинг штати 65% дан кам бўлган ҳолда жамланган;
тузилманинг 65% дан кам бўлган шахсий таркиб ўз хизмат вазифаларини тўлиқ билади;
тузилма 65 % дан кам бўлган миқдорда меъёрда белгиланган асбоб-анжомлар ва техникалар билан таъминланган;
тузилманинг фаолиятини ташкилаштириш бўйича 65 % дан кам бўлган зарур меъёрий ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилган;
“йиғин” сигнали бўйича 65 % дан кам бўлган шахсий таркиб ва техника белгиланган вақтда йиғилган.

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling