5 - боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларидан тинчлик
даврида фойдаланиш
24. Тегишли Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарори билан тузилмалардан тинчлик даврида йирик ёнғинларга қарши кураш, табиий офатлар (сув тошқинлари, зилзила ва ҳ.к.), йирик авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда ҳамда ФВДТ таркибида амалга
ошириладиган бошқа тадбирларни бажаришда (қўмондонлик-штаб, махсус-тактик, обьект ўқув машқларини, аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш юзасидан ўтказиладиган барча тадбирларни амалга оширишда) ҳам фойдаланилади.
25. Тузилмалардан йирик ёнғинларга қарши курашга, табиий офатлар (сув тошқинлари, зилзила ва шу кабилар) оқибатларини бартараф этишга шахсий таркиб
10 кун муддатгача жалб этилади. Ушбу муддатни узайтириш истисно вазиятларда вилоят шаҳар ва туманлар Фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори билан амалга оширилади.
6 - боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини техника, асбоб-анжом ва
жиҳозлар билан таъминлаш
26. Тузилмаларни автомобиль, муҳандислик, махсус ва бошқа техникалар билан таъминлаш, объектда мавжуд техникалар ҳисобига амалга оширилади. Техникаларни таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари, бюджет ташкилотлари учун ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан, бошқа ташкилотларда ўз ҳисобидан ташкиллаштирилади.
27. Тузилмаларни таъминлашда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси билан келишилган ҳолда сафарбарлик заҳирасига киритилмаган соз автомобиль, йўл-қурилиш ва бошқа техникалардан фойдаланилади.
28. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари объектдаги ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган, штат ва табелда кўрсатилган бошқа турдаги моддий-техник воситалар билан биринчи навбатда таъминланади.
29. Тузилмалар билан ўқув машғулотлар ва йиғинларни ўтказишда, ўқув анжомларидан зарурат бўлганда эса жорий таъминотдаги анжомлардан фойдаланилади.
30. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сафарбарлик режасига асосан, берилиши керак бўлган автомобиль транспорти, йўл-қурилиш ва кўтариш-транспорт техникаларидан, тинчлик даврида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ҳудудий Мудофаа ишлари бошқармаси билан келишган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |