Келишилган” Гурлан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
– боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ташкил этиладиган ҳудудлар ва ташкилотлар
Download 134.5 Kb.
|
Мактаблар учун НИЗОМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш ва жамлаш тартиби.
3 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ташкил этиладиган
ҳудудлар ва ташкилотлар 14. Тузилмалар ушбу Низомда белгиланган тартибда ташкил этилади. Объет фуқаро муҳофазаси тузилмалари қуйидагиларда тузилади: хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган, шунингдек муҳим мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ташкилотларда; бошқа ташкилотларда, мулкчилик шаклидан қатъий назар ишчи ва хизматчилар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган корхоналар, ташкилотлар, бошқармалар, муассасаларда (кейинги ўрниларда - объектлар деб аталади). Икки ва ундан ортиқ ташкилотлар жойлашган биноларда фуқаро муҳофазаси тузилмалари биргаликда тузилади. Объект ФМ тузилмалари объект раҳбарига бўйсунади. 15. Фуқаро муҳофазаси ҳудудий тузилмалари ташкил этиладиган ташкилотларда ушбу тузилмалардан ташқари маҳаллий шароитдан ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, бевосита объектнинг ўзида қутқарув ишларини олиб бориш учун қутқарув гуруҳлари (звенолари) ташкил этилади. 16. Умумий турдаги ҳудудий тузилмаларни ташкил этиш учун база сифатида фойдаланилмайдиган қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотларида қуйидаги хизмат тузилмалари ташкил этилади: мухандислик разведка – қурилиш ташкилотларининг бошқармалари, қурилиш ўқув муассасаси ва лойиҳалаштириш ташкилотлари базасида; йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича командалар – халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларини сақлаш бўйича махсус таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари, кўприк хўжаликларини сақлаш бўйича махсус таъмирлаш-фойдаланиш ташкилотлари ва туман йўл хўжалиги таъмирлаш-фойдаланиш пудратчи ташкилотлари базасида; портлатиш ишлари командаси – бурғулаш-портлатиш ишлари учусткалари ва портлатиш ишлари участкалари, шу жумладан геология-қидирув бўлинмалари базаларида. 4 – боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш ва жамлаш тартиби. 17. Тузилмаларни ташкил этиш ҳудудий-ишлаб чиқариш ва зарурий миқдор тамойилларига асосланади. Зарурий миқдор тамойили – тинчлик ва ҳарбий даврдаги фавқулодда вазиятларда объектлар, аҳоли ва ҳудудларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича прогноз ҳисоблар ва авария-қутқарув ишларининг ҳажмига кўра фуқаро муҳофазаси тузилмарининг миқдори ва таркиби тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарорларига биноан белгиланишини англатади. 18. Тузилмаларнинг турлари ва шахсий таркиби сони қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади: давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жойлардаги бошқа ташкилотларга юкланган вазифалар қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади; объектда ёки объект ҳудудида вужудга келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар; объектлардаги ишчи ва хизматчилар сони; объектларнинг бажарадиган вазифалари; Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими томонидан объект раҳбарларига юклатилган вазифалар (кейинги матнларда – ФВДТ ҳудудий тизими); 19. Тузилмаларнинг сони, таркибини ва моддий-техник воситалар билан таъминланиши меъёрларини белгилаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: йиғма отрядлари (командалари)нинг сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (бўлимлари) томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади; объект тузилмаларининг сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) билан келишган ҳолда тегишли Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади; объектларнинг санитария дружина (пост)ларининг сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари объект томонидан Қизил Ярим Ой жамияти билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тегишли Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади; объект тузилмалари сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари объект томонидан ишлаб чиқилади, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан келишган ҳолда объект бошлиғи – объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланади; идораларнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан келишилган ҳолда, тегишли ташкилотлар, корхоналар, муассасаларнинг Фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Мазкур Низомнинг 1-2-сонли иловаларида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тахминий ташкилий-штат бирлиги ва ҳисоби келтирилган. 20. Тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилиниши мумкин: ишга лаёқатли 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар (ҳарбий хизматга мажбурлар, сафарбарлик кўрсатмаси бўлган, I, II ва III гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва 8 ёшгача фарзанди борлар, шунингдек ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий тиббий маълумотга эга ҳамда 3 ёшгача фарзанди бор аёллар бундан мустасно). Тузилмаларга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларда ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича бошқа тадбирларни бажаришда иштирок этишлари мажбурийдир. 21. Умумий турдаги барча тузилмалар ҳамда юқори тайёргарликдаги радиацион ва кимёвий ҳимоя йиғма командалари (гуруҳлари) саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи цехлари ва участкалари ишчи-хизматчиларидан жамланади (улар ташкилотнинг ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатмасликлари керак). Қолган тузилмалар шахсий таркиб билан ташкилотдаги ишлаб чиқаришни (ишлаб чиқаришдаги сменалар) ҳисобга олган ҳолда жамланади. 22. Тузилмаларни шахсий таркиб, зарур техника ва моддий-техник воситалар билан жамлаш Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ушбу тузилмани ташкил этаётган объектнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 23. Корхона раҳбари ташкил этилган тузилмалар замонавий техника, асбоб-анжомлар ва бошқа моддий воситалар билан таъминланишига, касбий тайёргарлиги ҳамда доимий шай ҳолатда бўлишлари учун шахсан жавоб берадилар. Download 134.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling