Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳаларида қуйидагилар кўрсатилади


Download 91.41 Kb.
bet12/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

8.2.Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳаларида қуйидагилар кўрсатилади:
-ҳужжатнинг номи, унинг вазифаси ва фойдаланиш соҳаси;
-ишлар масъул раҳбари, ишлар масъул ижрочиси, бригаданинг (звенонинг) таркиби, уларнинг махсус тайёргарлиги ва малакаларига қўйиладиган талаблар;
-ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ва мосламалар (жиҳозлар), жамоавий ҳамда индивидуал ҳимоя воситалари;
-амалга ошириладиган ишларнинг барча операциялари, хавфсизликнинг уларга мос, ишларнинг барча операцияларини хавфсиз амалга оширишни таъминлаш учун лозим ва етарли бўлган аниқ чоралари ҳамда уларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахслар технологик кетма-кетликда санаб ўтилади.
Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ва Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳаларида хавфсизликнинг аниқ чораларини кўрсатиш ўрнига ҳар кандай меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилишга ҳавола қилиш таъқиқланади.
8.3. Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари бўйича хавфи юқори бўлган ишларни ташкиллаштириш ҳуқуқи, муҳандис-техник ходим (бўлинма механиги, уста ва шу каби)лар яъни хавфи юқори бўлган ишларга наряд-рухсатнома бериш ҳуқуқи берилган раҳбарлар ва мутахассисларга берилади.
8.4. Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари билан ушбу ишларни амалга оширишда банд бўлган барча ходимлар имзо қўйиб танишган бўлишлари керак.
8.5. Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари бўйича хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишга наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар уни хавфсиз амалга ошириш бўйича масъул ижрочига ва бригада (звено) аъзоларига нарядларни бериш китобига ёки топшириқлар журналига имзо қўйдирган ҳолда инструктаж ўтказиши шарт.


9. Жавобгарлик

9.1.Хавфи юқори бўлган ишларни ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этадиган раҳбар ва мутахассислар меҳнат хавфсизлиги талаблари ва уларга юклатилган талабларга риоя қилмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.





Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling