Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Download 91.41 Kb.
bet2/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

1.Умумий қоидалар

1.1.Мазкур “Низом” UCG “Qizilqumsement” АЖда хавфи юқори бўлган ишларни ташкиллаштириш ва ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди ва хавфсизликнинг тегишли Қоидаларига мувофиқ аниқланган нарядлар қўлланилаётган ишларга (электр қурилмалардаги ишлар), шунингдек одамларнинг ҳаётига хавф туғдираётган табиий офатлар ҳамда аварияларни бартараф этиш бўйича ишларга жорий этилмайди.


1.2.Хавфи юқори бўлган ишлар - бундай ишларни амалга ошириш вақтида ишловчиларнинг ёки атрофдагиларнинг шикастланиши, заҳарланиши ёки нурланишига юқори даражадаги эҳтимоллик мавжуд бўлган ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча ташкилий ва техникавий чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этадиган ишлар.
1.3.Наряд-рухсатнома – белгиланган шаклдаги бланка кўринишида расмийлаштирилган (2-илова), хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга рухсат берувчи, ишларнинг амалга оширилиш жойи ва мазмунини, уларни хавфсиз ўтказиш учун керакли ҳамда етарли шароитларни, ишларнинг бошланиш ва тyгaш вақтларини, бригаданинг шахсий ҳамда малака таркибини ва ушбу ишларни амалга оширишда хавфсизлик учун масъул бўлган шахсларни аниклаб берувчи ҳужжатдир.
1.4. UCG “Qizilqumsement” АЖда хавфи юқори бўлган ишлар рўйхати (1-илова)га мувофиқ тасдиқлансин.
Хавфи юқори бўлган ишларнинг Рўйхатига кирмаган ишларга наряд-рухсатнома бериш кераклиги ҳар бир алоҳида ҳолатда, ушбу ишларни ташкиллаштирган раҳбар томонидан аниқланади.
Амалга оширилишига наряд-рухсатнома берилиши керак бўлган, хавфи юқори бўлган ишларнинг янги турлари пайдо бўлганда хавфи юқори бўлган ишларнинг Рўйхати тўлдирилиши, камида 36 ойда бир марта қайта кўриб чиқилиши шарт.
1.5.Ҳар сменада (ҳар куни) ёки тез-тез бир нечта объектларда, жиҳозларда, таъмирлаш майдончаларида бир турдаги асбоб-ускуналар билан ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) ишлаб чиқилган бир хилдаги технология бўйича бажариладиган ишлар ушбу ишларда ишчиларнинг таништирилганлиги тўғрисида имзоси билан тасдиқланган сўнг наряд-рухсатнома расмийлаштирилмасдан бажарилиши мумкин.
1.6.Ишларни бажариш Лойиҳаси, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳаси, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик харитаси - бу­лар, ишларни хавфсиз амалга оширишни таъминлаш бўйича техникавий қарорлар ва асосий ташкилий чора-тадбирлардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига оладиган меъёрий ҳужжатлардир: ҳужжатнинг номи, унинг вазифаси ҳамда қўлланилиш соҳаси, ишлар масъул раҳбари, ишлар масъул ижрочиси, бригада (звено) таркиби, уларнинг махсус тайёргарлиги ва малакаларига қўйиладиган талаблар, ишларни хавфсиз бажаришни таъминлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар ва мосламалар (ускуналар), жамоавий ва шахсий ҳимояланиш воситалари, амал­га оширилиши керак бўлган ишларнинг барча операцияларининг технологик кетма-кетликда санаб ўтилиши, уларга мос бўлган, ишларнинг барча операцияларини хавфсиз амалга оширишни таъминлаш учун лозим ҳамда етарли бўлган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахслар.
1.7.Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишларни бажаришга наряд ёки топшириқ фақат битта сменага берилади. Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича меҳнат шароити ёки ишлар ижрочиларининг таркиби ўзгарганда, улар тўхтатилиши ҳамда фақат янги наряд ёки топшириқ расмийлаштирилгандан кейин давом эттирилиши мумкин.
1.8.Лозим бўлганда наряд-рухсатномага, ҳимоя механизмлари ва мосламаларининг эскизлари, ишларни бажариш жойларини ўраб олиш постларининг жойлашиш, огоҳлантириш белгиларининг ўрнатилиши схемалари ва бошқа шу кабилар илова қилиниши мумкин.
1.9.Хавфи юқори бўлган ишларга қуйидаги шахслар қўйилади:
-18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий текширишлардан ўтган;
-меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфи юқори бўлган ишларни ўтказишда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалардан ўтган, кўрсатмалардан ва билими текширишидан ўтган, тегишли гувоҳномага эга бўлган;
-касби бўйича олти ойдан кам бўлмаган ишлаб чиқариш иш стажига эга бўлган.



Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling