Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов
Ишлар масъул раҳбари қуйидагиларга мажбур
Download 91.41 Kb.
|
Хавфи юқори ишлар низоми
2.3.Ишлар масъул раҳбари қуйидагиларга мажбур:
-бригада (звено) аъзоларида ишлаш учун керак бўлган гувоҳномаларнинг мавжудлигини текшириш; -ишлар масъул ижрочиси ва ижрочиларни ишларнинг мазмуни ва ҳажми билан таништириш; -масъул ижрочига ва бригада аъзоларига (ишлар ижрочиларига) ишларни хавфсиз амалга ошириш чоралари, авария ҳолатларидаги ҳаракатлар ва эвакуация тартиби бўйича кўрсатмалар (билан таништириш)ни ўтиш (кўрсатмалардаги саволларнинг намунавий рўйхати 3-иловада;) -ижрочиларни керакли материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва ҳимояланиш воситалари билан таъминлаш; -рухсат этувчи шахс билан биргаликда наряд-рухсатнома бўйича, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик харитаси ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳаси бўйича келгусида бажариладиган ишларнинг амалга ошириш жойларини шахсан текшириши, ишларни хавфсиз бажаришга ҳалақит бериши мумкин бўлган бегона нарсаларни ҳамда жиҳозларнинг элементларини олиб ташлашни, ижрочилар томонидан наряд-рухсатномада (ишларни бажариш Лойиҳасида, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳасида, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик харитасида) кўзда тутилган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш; -иш жараёнида ижрочилар томонидан наряд-рухсатномада (ишларни бажариш Лойиҳасида, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳасида, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологах харитасида) кўзда тутилган чора-тадбирларининг амалга оширилишини назорат қилиш; -ишларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва режимини ўрнатиш; -ишларни амалга оширишда меҳнат ва технологик интизомларга риоя этилишини ҳамда атроф муҳит ҳолатини ва бошқа зарарли ишлаб чиқариш омилларининг (лозим бўлганда) назоратини таъминлаш; -ишлар масъул ижрочиси қисқа вақтда бўлмаганда унинг ўрнини босиш; -хавф туғилган ёки бригада аъзоларининг (ижрочиларнинг) ўзларини ҳис қилишлари ёмонлашган ҳолатларда, ишларни бажаришни зудлик билан тўхтатиш, наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берган раҳбарни (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) хабардор килиш ва уларни хавфсиз жойга олиб чикиш. Download 91.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling