Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Ишлар масъул ижрочиси қуйидагиларга мажбур


Download 91.41 Kb.
bet6/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

2.4.Ишлар масъул ижрочиси қуйидагиларга мажбур:
-ишларнинг мазмуни ва ҳажми билан танишиши, ишларни хавф­сиз бажариш бўйича кўрсатмалардан ўтиши ҳамда наряд-рухсатномага, нарядларни бериш китоби ёки топшириқларни бериш журналига имзо қўйиши (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда);
-ишларнинг мазмуни, ҳажми ва уларни хавф­сиз бажариш бўйича кўрсатмалар билан наряд-рухсатномага, нарядларни бериш китоби ёки топшириқларни бериш журналига имзо қўйиш орқали танишиши (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда);
-ишларнинг ҳажмини оширмасдан ва зонасини кенгайтирмасдан, фақат наряд-рухсатномада, нарядларни бериш китобида ёки топшириқларни бериш журналида кўрсатилган ишларни амалга ошириш (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича иш­лар амалга оширилганда);
-ишлар масъул раҳбари билан биргаликда, ишларни бригада (звено) аъзолари ўртасида уларнинг малакалари ва иш тажрибаларига мос равишда тақсимлаш;
-бригада (звено) аъзоларининг ўзаро (шартли белгилар ва шу кабилар) биргаликдаги ҳаракатлари тартибини белгилаш;
-хавфи юқори бўлган ишларни амалга ошириш учун талаб этиладиган сақлаш мосламалари, асбоб-ускуналар, механизмлар ва мосламаларнинг ишга яроқлилигини текшириш;
-зиналар, ишчи майдончалар, тутқичлар, ҳавоза ва тахта тўшамаларни кўриб чиқиш, лозим бўлганда уларни лойлар, қор, музлардан тозалашни ташкиллаштириш;
-ишларни хавфсиз амалга оширишни таъминлаш учун керак бўладиган жамоавий ҳимоя, индивидуал ҳимоя, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва ишга яроқлилигини текшириш;
-ишларни бажариш жойида тўсиқлар, сигнализация, блокировка қилувчи ва бошқа мосламаларнинг ишга яроқли эканлигини текшириш;
-ишларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва режимларини текшириш;
-ижрочилар (бригада аъзолари) томонидан меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) талаблари, наряд-рухсатномада кўрсатилган талаблар, шунингдек ишларни бажариш Лойиҳасида, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳасида, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик харитасида баён этилган талабларга риоя этилишини таъминлаш;
-доимо ишларни бажариш жойида бўлиш, қиска вақтга бўлмай қолиш зарурияти пайдо бўлганда, бўлмай қолган вақтда уни ўрнини босадиган ишлар масъул раҳбарини хабардор килиш ва у келгандан сўнг иш жойини тарк этиш;
-доимо ишларни бажариш жойида бўлиш, қиска вақтга бўлмай қолиш зарурияти пайдо бўлганда, ишлар масъул раҳбарини хабардор килиш, бўлмай қолган вақтда уни ўрнини босадиган ишчи келгандан сўнг иш жойини тарк этиш;
-ишларни амалга ошириш учун керак бўладиган материалларнинг мавжудлигини текшириш;
-ишларни бажариш жойларининг ҳолатини, механизмлар, иморатлар, кранларгача бўлган рухсат этилган хавфсиз масофани, ҳимояловчи заминлашлар, вентиляциялар, маҳаллий ёритишларнинг ҳолати ва шу кабиларни текшириш;
-керакли хавфсизлик белгилари ва хавфли зоналарнинг қўшимча ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш;
-бригаданинг ҳар бир аъзосига унинг наряд-рухсатнома бўйича, наряд ёки топшириқ бўйича иш жойини кўрсатиш (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда улар билан таништириш).

Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling