икки нусхада - биринчи нусхаси ишлар тугагунга қадар ишлар масъул ижрочисида, иккинчиси - наряд-рухсатнома ёпилгунга қадар ишларга рухсат берувчи ходимда бўлади;
уч нусхада, ишлар участка (цех) ходимлари томонидан бошқа бўлинмада (цехда, участкада) амалга оширилганда, бунда учинчи нусхаси бошқа бўлинманинг ишга рухсат берувчисига берилади.
3.2.Наряд-рухсатнома бир нафар ишлар масъул ижрочисига бир таркибдаги бригада билан ишларни амалга ошириш учун лозим бўлган муддатга, лекин 15 календарь кунидан ортиқ бўлмаган муддатга расмийлаштирилади. 2-3 сменали ишларда наряд-рухсатнома ҳар бир смена бригадаси учун алоҳида расмийлаштирилади.
3.3.Наряд-рухсатномани берувчи раҳбарнинг қарори бўйича, бригадалар томонидан ишларни амалга оширишнинг биргаликдаги характерини ҳисобга олган ҳолда ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилган шароитда бир нечта наряд-рухсатнома бўйича бир нафар ишлар масъул раҳбари тайинланиши мумкин.
Бу ҳолатда ишлар масъул раҳбари тўлиқ равишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажаришнинг жисмоний имкониятига эга бўлиши керак. Бунда, ишлар масъул раҳбари ва рухсат берувчининг вазифаларини биргаликда олиб бориши тақиқланади.
3.4.Амалдаги электр узатиш линиялари, коммуникациялар (ёпиқ ва очиқ) яқинида амалга оширилаётган ишлар, манфаатдор (фойдаланувчи) хизматлар билан олдиндан келишилган бўлиши, тегишли ҳужжатлар (коммуникациялариинг схемалари, ишларни бажариш участкаларининг чегаралари ва бошқалар) эса наряд-рухсатномага илова қилиниши керак. Ер ишлари ва электр узатиш Линиялари яқинидаги бошқа ишларни бажаришга Рухсатнома келишилиши керак бўлган ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
3.5.Пудратчининг кучлари билан хавфи юқори бўлган ишларни бажариш учун ажратилган ишлаб чиқариш участкалари, бинолар, иншоотлар, технологик линиялар ва бошқа шу кабилар уларга ишларни амалга ошириш учун ўрнатилган тартиб бўйича Далолатнома-рухсатнома бўйича берилиши керак.
Бу ҳолатда наряд-рухсатномани расмийлаштириш ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ажратилган участкада Ишларни амалга ошираётган Пудратчининг раҳбариятига юкланади.
3.6.Бригаданинг (ижрочиларнинг) таркиби, ишлар масъул ижрочисини қўшиб ҳисоблаганда икки кишидан кам бўлмаслиги керак. Бригаданинг энг кўп таркиби наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда лойиҳаловчи) томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |